Худо Каломи билан танишув
Муқаддас Китобда Худодан келган хабар, яъни айнан биз учун ёзиб қолдирилган сўзлар мавжуд. Унда қай йўсин муваффақиятли ҳаёт кечириш ва Аллоҳни мамнун қилиш мумкинлиги айтилган. Шунингдек, ундан қуйидаги саволларга жавоб топиш мумкин:
МУҚАДДАС КИТОБ ОЯТЛАРИНИ ТОПИШ ЙЎЛИ
Муқаддас Китоб 66 та кичик китобдан иборат. У икки қисмга ажратилган: Ибронийча-оромийча ёзувлар («Эски аҳд») ва Юнонча ёзувлар («Янги аҳд»). Китобларнинг ҳар бири боб ва оятларга ажратилган. Оятлар ҳавола қилинганда китоб номидан кейин келадиган биринчи рақам бобни, ундан кейингиси оятни билдиради. Масалан, Ибтидо 1:1 ёзилган бўлса, демак, Ибтидо китобининг 1- боби 1- ояти назарда тутилади.