Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

18- САВОЛ

Аллоҳга қандай яқинлашиш мумкин?

«Эй, ибодатларни Эшитгувчи, ҳар турли инсонлар ҳузурингга келади».

Забур 65:2

«Яҳовага бутун қалбинг билан таян, ўз ақлингга ишонма. Ҳар ишингда Уни ёдда тут, У йўлларингни равон қилади».

Ҳикматлар 3:5, 6

«Абадий ҳаётга эга бўлиш учун, Сени — танҳо ҳақ Худони ва Сен юборган Исо Масиҳни таниб-билиш керак».

Юҳанно 17:3

«Зеро У [Аллоҳ] ҳар биримизга яқиндир».

Ҳаворийлар 17:27

«Сизларнинг севгингиз аниқ билимда ва Худонинг иродасини тўлиқ тушунишда тобора ортиб бориши ҳақда доимо ибодат қилиб сўрайман».

Филиппиликларга 1:9

«Агар орангиздаги бирор кишига донолик етишмаётган бўлса, ҳаммага саховат билан, таъна қилмасдан берадиган Худодан сўраб турсин. Шунда унга берилади».

Ёқуб 1:5

«Аллоҳга яқинлашинглар, шунда У ҳам сизларга яқинлашади. Эй гуноҳкорлар, қўлларингизни ювинглар. Эй журъатсизлар, қалбларингизни покланглар».

Ёқуб 4:8

«Аллоҳга бўлган севги Унинг амрларига риоя қилишдан иборатдир ва Унинг амрлари оғир эмас».

1 Юҳанно 5:3