Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

17- САВОЛ

Муқаддас Китобнинг оилангиз учун қандай фойдаси бор?

ЭРЛАР/ОТАЛАР

«Худди шундай, эрлар ҳам ўз хотинларини ўз таналарини севгандай севишлари керак. Ўз хотинини севган ўзини ўзи севади. Ҳеч бир киши ўз танасидан нафратланмайди, аксинча, уни озиқлантириб, ардоқлайди... Хулласи калом, ҳар бирингиз ўз хотинингизни ўзингизни севгандай севинг».

Эфесликларга 5:28, 29, 33

«Сиз оталар, болаларингизнинг ғашини келтирманглар, аксинча, Яҳованинг тарбиясини бериб, Унинг панд-насиҳати билан уларни ўстиринглар».

Эфесликларга 6:4

ХОТИНЛАР

«Хотин эса эрини чуқур ҳурмат қилсин».

Эфесликларга 5:33

«Сиз хотинлар, Ҳазратимизнинг издошларига хос равишда эрларингизга бўйсунинглар».

Колосаликларга 3:18

БОЛАЛАР

«Фарзандлар, Раббимизнинг иродасига мувофиқ тарзда ота-оналарингизга қулоқ солинглар, чунки бу тўғридир. Зеро ваъда билан боғлиқ биринчи амр шудир: “Ота-онангизни ҳурмат қилинг. Шунда яхшилик сизга ёр бўлиб, ер юзида узоқ умр кўрасиз”».

Эфесликларга 6:1–3

«Сиз фарзандлар, ҳар нарсада ота-онангизга қулоқ солинглар, чунки бу Ҳазратимизга маъқул келади».

Колосаликларга 3:20