14- САВОЛ
Мол-мулкдан тўғри фойдаланиш учун нима қилиш лозим?
«Айш-ишратни севган қашшоқликка учрайди. Шароб ва мойни яхши кўрган бойимайди».
«Қарздор қарз берувчига қул бўлади».
«Орангиздан кимдир иморат қурмоқчи бўлса, уни битиришга маблағи етишини билиш учун, аввалига ўтириб қанча харажат кетишини ҳисоблаб олмайдими? Акс ҳолда, у пойдевор солиб, иморатни эса битира олмаса, барча кўрганлар унинг устидан кулиб: “Бу киши қуришни бошлабди-ю, битира олмабди-я”,— дейишади».
«Улар тўйгач эса, Исо шогирдларига: “Қолган бурдаларни териб олинглар, ҳеч нарса исроф бўлмасин”,— деди».