Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

2- САВОЛ

Худони қандай таниб-билса бўлади?

«Ушбу Таврот китобидаги сўзлар оғзингдан тушмасин. Унда ёзилганларга сидқидилдан амал қилиш учун, уни туну кун паст овозда ўқи. Шунда донолик билан йўл тутиб, муваффақиятга эришасан».

Ёшуа 1:8

«Улар ҳақ Тангри берган Тавротни қироат қилиб, аниқ тушунтиришар ва маъносини очиб беришарди. Шундай қилиб, халққа ўқилганларни англашга ёрдам беришарди».

Нахимиё 8:8

«Ёвузларнинг маслаҳати бўйича йўл тутмайдиган... инсон бахтлидир. У Яҳованинг қонунидан завқ олиб, қонуни устида туну кун фикр юритади... У барча ишларида муваффақиятга эришади».

Забур 1:1–3

«У [Филип] арава ёнида чопиб кетаётганда, ўтирган киши Ишаё пайғамбарнинг китобини овоз чиқариб ўқиётганини эшитиб: “Ўқиётганларингизни тушуняпсизми?” — дея сўради. У жавобан: “Агар биров ўргатмаса, қандай тушуна оламан?” — деди».

Ҳаворийлар 8:30, 31

«Унинг кўзга кўринмас фазилатлари — абадий қудрати ва илоҳий Шахс эканлиги дунё яратилганидан буён очиқ кўриниб турибди. Сабаби, инсон яратилган нарсалардан буни билиб олади. Хуллас, Аллоҳга ишонмаслик учун уларда баҳона йўқ».

Римликларга 1:20

«Ушбу нарсалар устида мулоҳаза юрит ва муваффақиятинг ҳаммага ошкор бўлиши учун бу ишлар билан банд бўл».

1 Тимўтийга 4:15

«Шунингдек, севишга ва эзгу ишлар қилишга ундаш учун бир-биримиз ҳақимизда ўйлайлик... йиғилишларимизни қолдирмайлик».

Ибронийларга 10:24, 25

«Агар орангиздаги бирор кишига донолик етишмаётган бўлса, ҳаммага саховат билан, таъна қилмасдан берадиган Худодан сўраб турсин. Шунда унга берилади».

Ёқуб 1:5