Ёшуа 11:1–23

  • Шимолдаги шаҳарлар забт этилади (1-15)

  • Ёшуанинг ғалабалари (16-23)

11  Хазор шоҳи Ёбин бу ҳақда эшитиши биланоқ, Мадон шоҳи+ Йўвовга ҳамда Шимрон ва Ахшоф шоҳларига+ хабар юборди.  У шунингдек, шимолдаги тоғли ҳудудда, Кенерет* жанубидаги текисликларда*, Шефелада ва ғарб томондаги Дўр+ қиялигида яшовчи шоҳларга,  шарқ ва ғарбдаги канъонликларга+, тоғли ҳудуддаги аморий+, хетий, паризий ва ёбусийларга, Миспах ерининг Хермон+ тоғ этагида яшовчи хивийларга+ хабар юборди.  Шунда бу шоҳлар, денгиз соҳилидаги қумдай сон-саноқсиз, жуда катта қўшинларию беҳисоб отлари ва жанг аравалари билан йўлга чиқишди.  Шоҳлар учрашишга келишиб олишди. Улар Исроилга қарши жанг қилиш учун Миром сувлари яқинига келиб, қароргоҳ қуришди.  Яҳова Ёшуага деди: «Улардан қўрқма+, чунки эртага шу пайтда уларнинг барчасини Исроил ўғилларига бераман. Уларни қирғин қилинглар, отларининг пайларини кесиб ташлаб+, жанг араваларини ёндириб юборинглар».  Ёшуа жангчилари билан Миром сувлари яқинига келиб, уларга тўсатдан ҳужум қилди.  Яҳова уларни Исроил ўғилларининг қўлига берди+ ва улар душманларини мағлуб этиб Буюк Сидонгача+, Мисрафўт-Майим+ ва шарқ томондаги Миспах водийсигача таъқиб этишди. Улар битта кишини ҳам омон қолдирмай, йўқ қилиб ташлашди+.  Кейин Ёшуа Яҳова айтганидек, отларининг пайларини кесиб ташлаб, жанг араваларини ёндириб юборди+. 10  Бундан ташқари, Ёшуа орқага қайтиб Хазорни босиб олди ва унинг шоҳини қиличдан ўтказди+. Чунки илгари Хазор шаҳри ушбу шоҳликлар ичида энг қудратлиси эди. 11  Улар шаҳардаги барча одамларни қилич тиғидан ўтказишди+. Бирорта киши омон қолмади+. Сўнг у Хазорни ёндириб юборди. 12  Ёшуа ўша шоҳларнинг барча шаҳарларини забт этиб, ҳамма шоҳларини қилич билан мағлуб қилди+. Яҳованинг хизматчиси Мусо буюрганидай, Ёшуа уларни қириб ташлади+. 13  Ёшуа Хазор шаҳрини ёндириб юборганини ҳисобга олмаса, исроилликлар тепаликда жойлашган бошқа ҳеч бир шаҳарни ёндиришмади. 14  Бу шаҳарлардаги ўлжаларни ва чорвани исроилликлар ўзларига олишди+. Лекин уларнинг аҳолисини буткул йўқ қилиб юбормагунча, ҳар бир кишини қиличдан ўтказишди+. Улар битта ҳам кишини тирик қолдиришмади+. 15  Яҳова хизматчиси Мусога нимаики буюрган бўлса, Мусо шуларни Ёшуага буюрди+ ва Ёшуа айтилганларни бажарди. Яҳова Мусога нимани амр этган бўлса, у ҳаммасини битта қолдирмай бажарди+. 16  Ёшуа қуйидаги ерларни босиб олди: Яҳудонинг тоғли ҳудудини, бутун Нагавни+, бутун Гўшен диёрини, Шефелани+, Арабани+, Исроилнинг тоғли ҳудудини ва адирларини*, 17  шунингдек, Сеирнинг қаршисидаги Халак тоғидан, Хермон тоғ+ этагидаги Ливан водийсининг Баал-Гадгача+ бўлган ерларини босиб олди. Бу ерларнинг ҳамма шоҳларини қўлга тушириб, уларни ўлдирди. 18  Ёшуа бу шоҳлар билан анча вақт жанг қилди. 19  Гивонда яшаган хивийлардан ташқари, ҳеч ким исроилликлар билан тинчлик сулҳини тузмади+. Исроилликлар жанг қилиб, бошқа ҳамма шаҳарларни босиб олишди+. 20  Яҳова уларнинг ўжарлигича қолишига йўл қўйгани учун+, улар Исроил ўғиллари билан жанг қилишди. У, шу тариқа уларга шафқат қилмай, уларни қириб ташламоқчи эди+. Яҳова Мусога буюрганидай, улар йўқ қилинди+. 21  Бу вақт ичида Ёшуа тоғли ҳудуддаги, яъни Хеврон, Дебир ва Оновдаги, шунингдек, бутун Яҳудо ва Исроилнинг тоғли ҳудудларидаги Иноқ авлодини+ қириб юборди. Ёшуа уларни ўлдириб, шаҳарларини яксон қилди+. 22  Исроил юртида Иноқ авлодидан битта ҳам киши қолмади. Улар фақат Ғазо+, Гат+ ва Ашдодда+ бор эди+. 23  Шундай қилиб Ёшуа, Яҳова Мусога ваъда берганидек бутун юртни ўз назорати остига олди+. Кейин у, юртни Исроил ўғилларининг қабилалари орасида тақсимлаб, ҳар бирига ўз улушини мерос қилиб берди+. Юртда жанглар тўхтаб, тинчлик ҳукм сурди+.

Изоҳлар

Аслида бу кўл. Муқаддас Китобда Генисарет кўли, Жалила ва Тиверия денгизи деб номланади.
Ёки «Арабада».
Ёки «Шефелани».