Ёшуа 12:1–24

  • Иордан шарқидаги шоҳлар енгилади (1-6)

  • Иордан ғарбидаги шоҳлар енгилади (7-24)

12  Исроил ўғиллари босиб олиб, эгалик қилган ерларнинг — Иорданнинг шарқ томонидаги юртларнинг, Арнон водийсидан+ Хермон тоғигача+ бўлган ерларнинг ва шарқ томондаги бутун Арабанинг шоҳлари қуйидагилар+:  Хашбонда истиқомат қилган аморийлар шоҳи Сихўн+. У Арнон+ водийси чеккасидаги Ароер+ шаҳрини бошқарган. Арнон водийсининг ўртасидан Явоқ водийсигача* бўлган барча ерлар унга тегишли эди. У шунингдек, Гиладнинг ярми устидан бошқарарди. Явоқ водийси оммонликларнинг чегараси ҳам эди.  Сихўн шарқда Арабадан Кенерет денгизигача*+, шунингдек, шарқда Байт-Яшимўтдан Арабадаги денгизгача, яъни Туз денгизигача* ҳамда жануб томонда Фисгах қияликларигача+ бўлган ерлар устидан бошқарар эди.  Исроилликлар Башан шоҳи Ўгнинг+ ҳудудини ҳам мулк қилиб олишди. Ўг рафаимлардан охиргиси бўлиб+, Аштарўт ва Эдрейда яшар эди.  Унинг бошқаруви остига Хермон тоғи, Салко ва бутун Башан+ кирар эди. Ўг шунингдек, гашурликлар билан махоликларнинг+ чегарасигача ҳамда Гиладнинг ярми устидан, Хашбон шоҳи Сихўннинг+ ҳудудигача бўлган ерларни бошқарар эди.  Яҳованинг хизматчиси Мусо ва Исроил ўғиллари уларни мағлуб этишди+. Бундан кейин, Яҳованинг хизматчиси Мусо уларнинг ерларини Рубен билан Гад қабилаларига ва Манаше қабиласининг ярмига эгалик қилиш учун бўлиб берди+.  Ёшуа ҳамда Исроил ўғиллари Иордан ғарбидаги шоҳларнинг ерларини — Ливан+ водийсидаги Баал-Гаддан+ Сеирнинг+ қаршисидаги Халак тоғигача+ бўлган ерларни босиб олишди. Кейин Ёшуа уларнинг ерларини Исроил қабилаларига тақсимлаб, ҳар бирига ўз улушини берди+.  Уларга хетийлар, аморийлар+, канъонликлар, паризийлар, хивийлар ва ёбусийларнинг ерларини+ — ўртадаги тоғли ҳудудни, Шефелани, Арабани, қияликларни, саҳрони ва Нагавни берди+. Бу ерларни бошқарган шоҳлар қуйидагилар:   Ерихо шоҳи+, Байтил ёнидаги Ай шоҳи+, 10  Қуддус шоҳи, Хеврон шоҳи+, 11  Ярмут шоҳи, Лахиш шоҳи, 12  Эглон шоҳи, Гезер шоҳи+, 13  Дебир+ шоҳи, Гедер шоҳи, 14  Хўрмах шоҳи, Арод шоҳи, 15  Либна+ шоҳи, Адуллам шоҳи, 16  Маккедо+ шоҳи, Байтил+ шоҳи, 17  Таппух шоҳи, Хафер шоҳи, 18  Офоқ шоҳи, Лашорўн шоҳи, 19  Мадон шоҳи, Хазор шоҳи+, 20  Шимрон-Марон шоҳи, Ахшоф шоҳи, 21  Танах шоҳи, Махидў шоҳи, 22  Кедеш шоҳи, Кармилдаги Ёхнаём+ шоҳи, 23  Дўр қиялигидаги Дўр шоҳи+, Гилгалдаги Гўйим шоҳи, 24  Тирза шоҳи. Жами 31 та шоҳ.

Изоҳлар

Яъни Ўлик денгизгача.
Аслида бу кўл. Муқаддас Китобда Генисарет кўли, Жалила ва Тиверия денгизи деб номланади.