Ёшуа 13:1–33
13 Ёшуа кексайиб, умри охирлаб қолган эди+. Яҳова унга шундай деди: «Сен кексайдинг, умринг ҳам охирлаб қолди. Лекин юртнинг каттагина қисми ҳалиям эгаллаб олинмаган.
2 Бу қуйидаги ерлардир+: филистимликларнинг ва гашурликларнинг+ бутун ҳудуди
3 (яъни Мисрнинг шарқидаги Нил ирмоғидан шимолда канъонликларнинг ҳудуди саналган Эхрон чегарасигача бўлган ерлар)+. Шунингдек, Ғазони, Ашдодни+, Ашқалонни+, Гатни+ ва Эхронни+ бошқарган филистимликлар бешта бегининг+ ҳамда авимларнинг ерлари+,
4 жанубда канъонликларнинг бутун юрти. Сидонликларга+ тегишли Мерах ҳамда аморийларнинг чегарасидаги Офоққача бўлган ерлар.
5 Габолликлар+ диёри ва шарқ томонда бутун Ливан, яъни Хермон тоғи этагидаги Баал-Гаддан Лево-Хоматгача* бўлган ерлар+.
6 Ливандан+ Мисрафўт-Майимгача+ бўлган тоғли ҳудуднинг бутун аҳолисининг ҳамда барча сидонликларнинг ерлари+. Мен уларни Исроил ўғиллари олдидан қувиб чиқараман+. Ерни эса Мен сенга буюрганимдек, Исроил ўғилларига мерос сифатида бўлиб бер+.
7 Энди юртни тўққизта қабилага ва Манаше қабиласининг ярмига мерос сифатида тақсимла»+.
8 Бу қабиланинг бошқа ярми ҳамда Рубен ва Гад қабилалари ўз меросларини олиб бўлишган. Мусо уларга Иорданнинг шарқидан ер берган. Яҳованинг хизматчиси Мусо уларга мана бу ерларни берган эди+:
9 Арнон водийси+ чеккасида жойлашган Ароер шаҳридан+ тортиб водий ўртасидаги шаҳар ва бутун Мидаво ясси тепалигидан Дибонгача бўлган ерлар.
10 Хашбонда ҳукм сурган аморийлар шоҳи Сихўннинг оммонликлар чегарасигача бўлган барча шаҳарлар+.
11 Шунингдек, Гилад, гашурликлар билан махоликлар ҳудуди+, бутун Хермон тоғи ва Салкогача+ бўлган Башаннинг барча ерлари+.
12 Аштарўт ва Эдрейда ҳукм сурган, Башан шоҳи Ўг эгалик қилган ҳамма ерлар. (Ўг рафаимлардан охиргиси эди.)+ Мусо уларни мағлуб этиб, қувиб чиқарган+.
13 Аммо Исроил ўғиллари гашурликларни ҳамда махоликларни қувиб чиқаришмади+. Улар бугунгача Исроил халқи орасида яшаяпти.
14 У фақатгина Леви қабиласига мерос бермади+. Исроил халқининг Худоси Яҳова уларга ваъда қилганидай+, оловда куйдириладиган қурбонликларнинг бир қисми уларнинг мероси бўлди+.
15 Кейин Мусо Рубен қабиласига оилалари бўйича мерос берди.
16 Арнон водийси* чеккасида жойлашган Ароер шаҳридан тортиб водий ўртасидаги шаҳар ва бутун Мидаво ясси тепалигигача бўлган ерлар уларнинг ҳудуди эди.
17 Хашбон ва ясси тепаликдаги унга қарашли барча шаҳарчалар+, Дибон, Бомўт-Баал, Байт-Баал-Миён+,
18 Яхаз+, Кадамўт+, Мифат+,
19 Хиратайим, Сивмо+ ва водийдаги тоғда жойлашган Зарет-Хашахар,
20 Байт-Пиёр, Фисгах қияликлари+, Байт-Яшимўт+,
21 ясси тепаликдаги ҳамма шаҳарлар, Хашбонда ҳукм сурган аморийлар шоҳи Сихўннинг барча ерлари+. Мусо уни ҳамда ўша юртда яшаган мидиёнлик йўлбошчиларни, яъни Сихўнга тобе бўлган: Эви, Раҳем, Зур, Хур ва Рабани+ мағлуб қилди+.
22 Исроилликлар қиличдан ўтказганлар орасида фолбинлик қилган+ Бавўр ўғли Балом+ ҳам бор эди.
23 Рубен қабиласининг чегараси Иордан дарёси эди. Бу ҳудуддаги барча шаҳарлар ва қишлоқлар Рубен ўғилларига оилалари бўйича мерос қилиб берилди.
24 Сўнг Мусо Гад қабиласининг меросини уларга оилалари бўйича бўлиб берди.
25 Уларнинг ҳудуди қуйидагилардан иборат: Язир+, Гиладнинг барча шаҳарлари, Рабба+ қаршисидаги Ароергача бўлган оммонликлар юртининг ярми+.
26 Хашбондан+ Рамат-Миспи ҳамда Батонимгача ва Моханайимдан+ Дебир чегарасигача бўлган ерлар.
27 Водийдаги Байт-Харам, Байт-Нимро+, Сухўт+, Зофун ва Хашбон шоҳи Сихўннинг+ бошқа ерлари. Уларнинг чегараси Иорданнинг бутун шарқий томони бўйлаб Кенерет денгизининг*+ қуйи қисмигача чўзилган эди.
28 Бу ҳудуд ҳамда ундаги шаҳарлар ва қишлоқлар Гад ўғилларига оилалари бўйича мерос қилиб берилди.
29 Кейин Мусо Манаше қабиласининг ярмига оилалари бўйича мерос берди+.
30 Уларнинг ҳудуди Моханайимдан+ бошлаб бутун Башанни, Башан шоҳи Ўгнинг барча ерларини ҳамда Башандаги Ёвирнинг+ чодирлардан тузилган қишлоқларини ва 60 та шаҳарни ўз ичига олади.
31 Гиладнинг ярми ҳамда Башандаги Ўгнинг ерларидаги Аштарўт ва Эдрей+ шаҳарлари Манашенинг ўғли Мохир ўғилларига+, яъни Мохир ўғилларининг ярмига оилалари бўйича мерос бўлиб ўтди.
32 Мўаб даштларида, Иорданнинг нариги томонида, Ерихонинг шарқида бўлишганда, Мусо бу ерларни уларга мерос қилиб берган эди+.
33 Бироқ Леви қабиласига Мусо мерос бермади+. Исроил халқининг Худоси Яҳова уларга ваъда қилганидай, Унинг Ўзи уларнинг мероси бўлди+.
Изоҳлар
^ Ёки «Хоматнинг остонасигача».
^ Аслида бу кўл. Муқаддас Китобда Генисарет кўли, Жалила ва Тиверия денгизи деб номланади.