Ёшуа 14:1–15

  • Иордан ғарбидаги тақсимланган ерлар (1-5)

  • Холиб Хевронни мерос қилиб олади (6-15)

14  Руҳоний Элазар, Нун ўғли Ёшуа ва Исроил қабилаларининг хонадонлар бошлари, Канъон юртида исроилликларга мерос сифатида мана шу ерларни бўлиб беришди+.  Яҳова Мусо орқали амр этганидай, бу ерлар тўққизта ва битта қабиланинг ярмига қуръа* ташлаб+ тақсимлаб берилди+.  Бошқа иккита қабилага ва битта қабиланинг ярмига Мусо Иорданнинг нариги томонидан* мерос берди+. Леви ўғилларига эса уларнинг орасида мерос бермади+.  Юсуфнинг авлодларидан иккита қабила+, яъни Манаше ва Эфрайим+ келиб чиқди. Аммо улар Леви ўғилларига юртда бошқа ҳеч қандай улуш беришмади+. Уларга шаҳарлар, чорвалари учун яйловлар ҳамда мол-мулк берилди, холос+.  Шундай қилиб, Яҳова Мусога амр этганидай, исроилликлар юртни тақсимлаб олишди.  Сўнг Яҳудо қабиласининг эркаклари Гилгалга+, Ёшуанинг ёнига келишди ва ханазийлардан бўлган Яфунах ўғли Холиб+ Ёшуага шундай деди: «Яҳова Кадеш-Барнада+ Ўзининг хизматчиси Мусога+ иккаламиз ҳақимизда нима деб айтганини яхши биласиз+.  Яҳованинг хизматчиси Мусо мени Кадеш-Барнадан юртни кўриб келиш учун юборганида+ 40 ёшда эдим. У ердан қайтиб келганимда, бор ҳақиқатни очиқчасига айтиб берган эдим+.  Гарчи мен билан борган биродарларим халқнинг руҳини туширган бўлишса-да, мен Худойим Яҳовага бутун қалбим билан эргашдим+.  Мусо ўша куни қасам ичиб, шундай деган эди: “Қадаминг етган юртни сенга ва ўғилларингга асрлар оша мерос қилиб бераман, чунки сен Худойим Яҳовага бутун қалбинг билан эргашдинг”+. 10  Яҳова Мусога ваъда берганидан буён+, Исроил ўғиллари саҳрода 45 йил кезиб юришди+. Шу вақт мобайнида, Яҳова ҳаётимни сақлаб келди+. Мана, ҳозир 85 ёшдаман. 11  Мусо мени юборган кунда бақувват бўлганимдай, ҳозир ҳам шундайман. Ўшанда қанчалик кучли бўлган бўлсам, ҳозир ҳам жанг қилишга ва бошқа ишларга кучим етади. 12  Шу боис, Яҳова ўшанда ваъда қилган бу тоғли ҳудудни менга беринг. У ерда Иноқ авлоди+ борлигини, шаҳарлари эса девор билан ўралган ва жуда катта эканини ўзингиз ўша куни эшитгансиз+. Аминманки, Яҳова мен билан бўлади+ ва Яҳова ваъда берганидай, мен уларни ҳайдаб чиқараман»+. 13  Кейин Ёшуа Яфунах ўғли Холибни дуо қилиб, унга Хевронни мерос сифатида берди+. 14  Холиб Исроил Худоси Яҳовага бутун қалби билан эргашгани учун, Хеврон бугунгача ханазийлардан бўлган Яфунах ўғли Холибга тегишли+. 15  Хеврон илгари Хират-Арба+ деб номланарди (Арба Иноқ авлоди орасида улуғ инсон эди). Юртда жанглар тўхтаб, тинчлик ҳукм сурди+.

Изоҳлар

Яъни шарқ томонидан.