Ёшуа 15:1–63

  • Яҳудонинг мероси (1-12)

  • Холибнинг қизига ер берилади (13-19)

  • Яҳудога берилган шаҳарлар (20-63)

15  Яҳудо қабиласига оилалари бўйича Эдом+ чегарасигача, яъни Зин саҳроси ва Нагавнинг жанубий чегарасигача чўзилган ерлар тақсимлаб берилди+.  Уларнинг жанубий чегараси Туз денгизи* қирғоғидан+, яъни денгизнинг жануб томонидаги қўлтиқдан бошланади.  Чегара жанубга Акрабим қиялигигача чўзилиб+, Зиндан ўтади ва жанубдан Кадеш-Барнага чиқади+, сўнг Хазрондан ўтади-да, Аддарга кўтарилиб, Карха томонга бурилади.  Кейин эса Озмондан ўтиб+, Миср водийсигача* чўзилади+ ва денгизга* келиб тугайди. Бу уларнинг жанубий чегараси эди.  Шарқий чегараси Туз денгизигача ва Иорданнинг денгизга қуйиладиган еригача чўзилади. Шимолий чегара эса бу денгиз қўлтиғидан, яъни Иорданнинг денгизга қуйиладиган еридан бошланиб+,  Байт-Хўглахга чиқади-да+, Байт-Арабанинг+ шимолидан ўтади ва Рубен ўғли Бўханнинг тошигача кўтарилади+.  Сўнг чегара Охор+ водийсидаги Дебирга чиқиб, водийнинг жанубидаги Адумим қиялиги қаршисидаги Гилгалга+, шимол томонга бурилади-да, Эн-Шамаш+ сувларидан ўтиб, Эн-Рўғолга+ келиб тугайди.  Кейин Ҳинном ўғлининг водийсига+, ёбусийларнинг+ жанубий қиялигига, яъни Қуддусга кўтарилади+. Бу чегара Ҳинном водийсининг ғарбига қараган тоғ чўққисига қадар чўзилади. Бу тоғ чўққиси Рафаимлар водийсининг шимолий чеккасида туради.  Сўнг чегара тоғ чўққисидан Нафтува булоғигача чўзилиб+, Эфрўн тоғидаги шаҳарларгача боради ва Баалахга, яъни Хират-Ёримгача+ етади. 10  Чегара Баалахдан ғарбга, Сеир тоғига қараб бурилади ва шимолда Иорим тоғининг қиялигигача, яъни Хисалонгача ўтади-да, Байт-Шамашга+ тушади ва Тимнахгача+ чўзилади. 11  Кейин Эхроннинг+ шимолий қиялигигача чўзилади-да, Шиккаронга етади ва Баалах тоғидан ўтиб, Ёбнаилгача боради ва денгизга келиб тугайди. 12  Ғарбий чегараси Буюк денгиз*+ ва унинг қирғоғи бўлади. Яҳудо ўғилларига оилалари бўйича тақсимлаб берилган чегаралар шулардан иборат. 13  Ёшуа, Яҳова унга буюрганидай, Яфунах ўғли Холибга+ Яҳудо ўғиллари ҳудудидан улуш сифатида Хират-Арбани (Арба Иноқнинг отаси эди), яъни Хевронни берди+. 14  Кейин Холиб Иноқнинг учта ўғлини+: Шешай, Охиман ва Талмайни+ у ердан ҳайдаб чиқарди. 15  Сўнг Холиб у ердан кетиб, Дебир аҳолисига қарши жанг қилди+. (Дебир илгари Хират-Сафар деб аталарди.) 16  Холиб: «Хират-Сафарга ҳужум қилиб, уни қўлга киритган кишига қизим Ахсани хотинликка бераман»,— деб айтди. 17  Холибнинг укаси Ханаз+ ўғли Ўтниёл+ ўша шаҳарни босиб олди. Шунда Холиб қизи Ахсани+ унга хотинликка берди. 18  Ахса эрининг уйига кетаётиб, Ўтниёлни қайнатаси Холибдан дала сўраб олишга ундади. Ахса эшагидан тушди* ва Холиб ундан: «Қизим, бирон-бир истагинг борми?»+ — деб сўради. 19  Ахса отасига: «Илтимос, мени дуо қилинг. Менга жанубда* ер берган эдингиз, Гуллот-Майимни* ҳам менга ҳадя қилинг»,— деди. Шунда Холиб унга Юқори Гуллот билан Қуйи Гуллотни берди. 20  Яҳудо қабиласига оилалари бўйича тақсимлаб берилган мерос шундан иборат. 21  Яҳудо қабиласининг жанубий чеккасида, Эдом чегараси+ олдида қуйидаги шаҳарлар бўлган: Кабзаёл, Эдер, Ёғур, 22  Хино, Димона, Ададо, 23  Кедеш, Хазор, Йитнон, 24  Зиф, Талим, Болўт, 25  Хазор-Хадатто, Харийўт-Хазрон, яъни Хазор, 26  Эмом, Шема, Мўлодах+, 27  Хазор-Гаддах, Хашмон, Байт-Палат+, 28  Хазор-Шувол, Бэршэва+, Бизйўтаёх, 29  Баалах, Ийим, Эзам, 30  Элтўлад, Хасил, Хўрмах+, 31  Зихлах+, Мадманно, Сансанно, 32  Лабойўт, Шилхим, Ойин ва Риммон+ — жами 29 та шаҳар ва уларнинг қишлоқлари. 33  Шефеладаги+ шаҳарлар қуйидагилар: Эштойўл, Зорох+, Ашнаҳ, 34  Зонўвах, Эн-Ханним, Таппух, Эном, 35  Ярмут, Адуллам+, Сўхў, Озикаҳ+, 36  Шарайим+, Адитайим, Гедера ва Гадерўтайим* — 14 та шаҳар ва уларнинг қишлоқлари. 37  Зинон, Ҳадаша, Мигдал-Гад, 38  Дилан, Миспах, Ёхтал, 39  Лахиш+, Бозхат, Эглон, 40  Каббўн, Лахмас, Хитлиш, 41  Гадерўт, Байт-Дўғон, Намах ва Маккедо+ — 16 та шаҳар ва уларнинг қишлоқлари. 42  Либна+, Этер, Ошон+, 43  Ифтох, Ашнаҳ, Назив, 44  Кейлах, Ахсиб ва Моришо — тўққизта шаҳар ва уларнинг қишлоқлари. 45  Эхрон ва унга қарашли* шаҳарчалар билан қишлоқлар. 46  Эхрондан ғарбга қараб Ашдод атрофидаги барча ерлар ва уларнинг қишлоқлари. 47  Ашдод+, унга қарашли шаҳарчалар билан қишлоқлар. Ғазо+, унга қарашли шаҳарчалар билан қишлоқлар, яъни Миср водийсигача ва Буюк денгизнинг соҳили бўйидаги ҳудудгача бўлган шаҳарлар ва қишлоқлар+. 48  Тоғли ҳудуддаги шаҳарлар қуйидагилар: Шомир, Ятир+, Сўхў, 49  Данно, Хират-Санно, яъни Дебир, 50  Онов, Эштамўх+, Оним, 51  Гўшен+, Хўлун ва Гилох+ — 11 та шаҳар ва уларнинг қишлоқлари. 52  Арав, Думах, Ишан, 53  Ёнум, Байт-Таппух, Офоқа, 54  Хумтах, Хират-Арба, яъни Хеврон+ ва Зиор — тўққизта шаҳар ва уларнинг қишлоқлари. 55  Мойун+, Кармил, Зиф+, Ютто, 56  Йизрил, Ёхдаём, Зонўвах, 57  Қайин, Гиво ва Тимнах+ — ўнта шаҳар ва уларнинг қишлоқлари. 58  Халхул, Байт-Зур, Гадўр, 59  Марот, Байт-Анўт ва Элтахўн — олтита шаҳар ва уларнинг қишлоқлари. 60  Хират-Баал, яъни Хират-Ёрим+ ва Рабба — иккита шаҳар ва уларнинг қишлоқлари. 61  Саҳродаги шаҳарлар қуйидагилар: Байт-Араба+, Миддин, Сахохо, 62  Нившон, Туз шаҳри ва Эн-Геди+ — олтита шаҳар ва уларнинг қишлоқлари. 63  Қуддусда яшаган+ ёбусийларни+ эса Яҳудо эркаклари ҳайдаб чиқара олишмади+. Шунинг учун ёбусийлар ҳозиргача Қуддусда Яҳудо халқи орасида яшаб келмоқда.

Изоҳлар

Яъни Ўлик денгиз.
Яъни Буюк денгиз ёки Ўрта денгиз.
Яъни Ўрта денгиз.
Бошқа вариант «эшакда ўтирганда, эътиборни қаратиш учун чапак чалди».
Ёки «Нагавда».
Маъноси «сув ҳавзаларини».
Бошқа вариант «Гедера ва унга тегишли қўй қўралари».
Ёки «унинг атрофидаги».