Ёшуа 17:1–18

  • Манашенинг ғарбдаги мероси (1-13)

  • Юсуф авлодларига берилган қўшимча ерлар (14-18)

17  Кейин Манаше+ қабиласи учун қуръа ташланди+, чунки у Юсуфнинг тўнғичи эди+. Мохир+ Манашенинг тўнғичи ва Гиладнинг отаси бўлиб, жангчи эди. Унга Гилад билан Башан ерлари берилди+.  Манаше авлодларининг қолган қисми учун ҳам оилалари бўйича: Абуазарнинг+, Халекнинг, Осриёлнинг, Шакамнинг, Хафернинг ва Шамидонинг ўғилларига қуръа ташланди. Юсуфнинг ўғли Манашенинг авлодидан бўлган эркаклар оилалари бўйича шулардан иборат эди+.  Аммо Хафер ўғли Залофходнинг+ ўғиллари йўқ эди, унинг фақат қизлари бор эди. Хафер Гиладнинг, Гилад Мохирнинг, Мохир Манашенинг ўғли эди. Залофход қизларининг исмлари қуйидагилар: Махло, Нуваҳ, Хўглах, Милхо ва Тирза.  Залофходнинг қизлари руҳоний Элазарнинг+, Нун ўғли Ёшуанинг ва йўлбошчиларнинг олдига келиб: «Амакиларимиз орасидан бизга мерос беришни Яҳова Мусога амр этган эди»+,— деб айтишди. Шунда у Яҳова буюрганидай, амакилари орасидан уларга мерос берди+.  Иорданнинг нариги томонидаги* Гилад билан Башандан ташқари, Манашега яна ўн улуш ер тегди+.  Шу тариқа, Манаше қабиласидан бўлган аёллар унинг ўғиллари қатори мерос олишди. Гилад ери эса, Манаше авлодларининг қолган қисмига тегишли бўлди.  Манашенинг чегараси Ошердан бошланиб, Шакам+ қаршисидаги Михматитгача+ чўзилади. Сўнг чегара жануб томонга*, Эн-Таппух аҳолиси яшайдиган ерга етади.  Таппух+ ери Манаше қабиласига қарашли бўлди, лекин Манаше қабиласининг чегарасида жойлашган Таппух шаҳри Эфрайим авлодларига тегишли эди.  Кейин чегара Канах водийсига, водийнинг жанубига тушади. У ерда Манаше шаҳарлари орасида Эфрайим қабиласининг шаҳарлари бор+. Манаше чегараси водийнинг шимолидан ўтиб, денгизга бориб тугайди+. 10  Жанубдаги ерлар Эфрайим қабиласига, шимолдаги ерлар Манашега тегишли бўлди. Денгиз Манашенинг чегараси эди+. Манашенинг ҳудуди шимолда Ошер қабиласи ҳудуди, шарқда Иссахор қабиласи ҳудуди билан чегарадош эди. 11  Иссахор билан Ошер қабилаларининг ҳудудидан Байт-Шиён ва Йиблаём+ ҳамда уларга қарашли* шаҳарчалар, Дўр+ аҳолиси ва унга қарашли шаҳарчалар, Эн-Дўр+ аҳолиси ва унга қарашли шаҳарчалар, Танах+ аҳолиси ва унга қарашли шаҳарчалар, Махидў аҳолиси ва унга қарашли шаҳарчалар Манашега берилди. Учта тепалик ҳам унга тегишли бўлди. 12  Аммо Манаше авлодлари бу шаҳарларни қўлга кирита олишмади. Канъонликлар ўжарлик қилиб ўша ерларда яшашни давом эттиришди+. 13  Исроилликлар кучайгач, канъонликларни мажбурлаб ўзларига қул қилиб олишди+, бироқ уларни бутунлай ҳайдаб чиқаришмади+. 14  Юсуфнинг авлодлари Ёшуанинг олдига келиб: «Яҳова шу пайтгача бизларга барака бераётгани учун сон-саноқсиз бир халққа айландик+. Нега биз учун бир марта қуръа ташлаб+, юртнинг бир қисминигина улуш қилиб бердингиз?» — деб айтишди. 15  Ёшуа уларга: «Агар сон-саноқсиз бир халққа айланган бўлсангизлар ва Эфрайимнинг тоғли ҳудуди+ сизларга торлик қилаётган бўлса, паризийлар+ ва рафаимларнинг+ ерларига боринглар-да, ўрмонни кесиб ташлаб ўша ерда яшанглар»,— деб жавоб берди. 16  Юсуфнинг авлодлари бўлса: «Тоғли ҳудуд бизларга торлик қилади. Лекин водийда яшайдиган барча канъонликларнинг — Байт-Шиён+ ва унга қарашли шаҳарчаларда ҳамда Йизрил водийсида+ яшайдиганларнинг темир чалғили жанг аравалари+ бор»,— дейишди. 17  Шунда Ёшуа Юсуфнинг хонадонига — Эфрайим билан Манашега мана бундай деди: «Сизлар сон-саноқсиз ва жуда кучли бир халқсиз. Сизларга нафақат бир улуш ер+, 18  балки тоғли ҳудуд ҳам берилади+. Ўрмонни кесиб ташланглар ва у ер сизларнинг чекка ҳудудингиз бўлади. Канъонликлар кучли бўлиб, уларнинг темир чалғили жанг аравалари бор бўлса ҳам, уларни қувиб чиқарасизлар»+.

Изоҳлар

Яъни шарқ томонидаги.
Сўзма-сўз «ўнг томонга».
Ёки «уларнинг атрофидаги».