Ёшуа 18:1–28

  • Қолган ерлар Шилўда тақсимлаб берилади (1-10)

  • Беняминнинг мероси (11-28)

18  Кейин Исроил ўғилларининг бутун жамоаси Шилўда+ йиғилди ва ўша ерда учрашув чодирини ўрнатди+. Боиси, улар юртни забт этишган эди+.  Аммо Исроил ўғилларининг орасида еттита қабилага ҳалигача мерос тақсимлаб берилмаган эди.  Ёшуа Исроил ўғилларига шундай деди: «Ота-боболарингизнинг Худоси Яҳова сизларга берган юртни эгаллаб олишни қачонгача орқага суриб юрасизлар?+  Ҳар бир қабиладан уч кишидан танлаб олинглар. Улар бориб, юрт бўйлаб кезишсин-да, меросларини тақсимлаш учун ўша ерни тасвирлаб ёзиб олишсин. Кейин олдимга қайтиб келишсин.  Улар юртни ўзаро етти улушга тақсимлашсин+. Яҳудо жанубда ўзининг ҳудудида+, Юсуфнинг хонадони ҳам шимолда ўзининг ҳудудида қолсин+.  Сизлар эса юртни кўздан кечириб, етти қисмга бўлинглар ва ўша ерни тасвирлаб ёзинглар-да, менга олиб келинглар. Мен эса сизлар учун шу ерда, Тангримиз Яҳованинг олдида қуръа ташлайман+.  Бироқ левиларга сизларнинг орангизда улуш берилмайди+. Чунки Яҳовага руҳоний бўлиб хизмат қилиш уларнинг улушидир+. Гад билан Рубен қабилаларига ва Манаше қабиласининг ярмига+ Яҳованинг хизматчиси Мусо Иорданнинг шарқида аллақачон уларнинг меросларини бўлиб берган».  Танлаб олинган кишилар йўлга ҳозирлик кўришди. Ёшуа уларга: «Боринглар-да, юрт бўйлаб кезиб, ўша ерни тасвирлаб ёзиб олинглар. Сўнг ёнимга келинглар. Мен бу ерда, Шилўда+ сизлар учун Яҳованинг олдида қуръа ташлайман»,— деди.  Шунда ўша кишилар бориб юртни кўздан кечиришди ва етти қисмга бўлишди. Бундан ташқари, ўша қисмлардаги барча шаҳарларни рўйхатга киритишди. Кейин эса Ёшуанинг олдига, Шилўдаги қароргоҳга қайтиб келишди. 10  Ёшуа Шилўда, Яҳованинг олдида улар учун қуръа ташлаб+, юртни тақсимлади-да, Исроил ўғилларига ўз улушини берди+. 11  Биринчи қуръа Бенямин қабиласига оилалари бўйича тушди. Уларга Яҳудо+ билан Юсуф авлодларининг+ ўртасидаги ҳудуд берилди. 12  Уларнинг шимолий чегараси Иордандан бошланиб, Ерихонинг+ шимолий қиялигигача кўтарилади-да, ғарб томонга тоққа чиқади ва Байт-Обун яқинидаги саҳрогача чўзилади+. 13  У ердан Лузга, унинг жанубий қиялигига, яъни Байтилга+ ўтади-да, Қуйи Байт-Хўроннинг+ жанубидаги тоғда жойлашган Отарўт-Адарга+ тушади. 14  Кейин чегара Байт-Хўрон қаршисидаги тоғдан жанубга боради, сўнг яҳудоликларнинг шаҳри бўлмиш Хират-Баалга, яъни Хират-Ёримгача+ чўзилади ва ўша ерда тугайди. Бу уларга тегишли мероснинг ғарб томонидир. 15  Жанубий чегараси Хират-Ёримнинг чеккасидан бошланиб, ғарб томонга чўзилади-да, Нафтува булоғигача етади+. 16  Кейин Рафаимлар+ водийсининг шимолига, Ҳинном ўғлининг водийси+ рўпарасидаги тоғнинг этагига тушади. У ердан Ҳинном водийсига, ёбусийларнинг+ жанубий қиялигигача чўзилиб, Эн-Рўғолга+ тушади. 17  Сўнг чегара шимолга, Эн-Шамашгача чўзилади-да, Адумим қиялигининг+ рўпарасидаги Гелилўтга чиқади ва Рубен ўғли Бўханнинг тошигача тушади+. 18  Кейин Араба қаршисидаги шимолий қияликкача давом этиб, Арабага боради-да, 19  Байт-Хўглахнинг+ шимолий қиялигигача чўзилади ва Иорданнинг жанубий чеккасида, яъни Туз денгизининг* шимолий қўлтиғида тугайди+. Бу уларнинг жанубий чегараси. 20  Иордан дарёси уларнинг шарқий чегараси сифатида хизмат қилади. Бенямин авлодларининг оилалари бўйича мероси ва ҳар томондаги чегаралари шундан иборат. 21  Бенямин қабиласининг оилалари бўйича берилган шаҳарлар қуйидагилар: Ерихо, Байт-Хўглах, Эмих-Қазиз, 22  Байт-Араба+, Заморайим, Байтил+, 23  Авим, Поро, Ўфра, 24  Хафар-Оммонах, Офна ва Ғибо+ — 12 та шаҳар ва уларнинг қишлоқлари. 25  Гивон+, Рама, Берўт, 26  Миспах, Хафира, Мўзох, 27  Раҳем, Йирпаел, Тарало, 28  Зила+, Элеф, ёбусийларнинг шаҳри, яъни Қуддус+, Гиво+ ҳамда Хират — 14 та шаҳар ва уларнинг қишлоқлари. Бенямин авлодларининг оилалари бўйича мероси шулардан иборат.

Изоҳлар

Яъни Ўлик денгизнинг.