Ёшуа 19:1–51

  • Шимўннинг мероси (1-9)

  • Забулуннинг мероси (10-16)

  • Иссахорнинг мероси (17-23)

  • Ошернинг мероси (24-31)

  • Нафталининг мероси (32-39)

  • Даннинг мероси (40-48)

  • Ёшуанинг мероси (49-51)

19  Иккинчи қуръа+ Шимўнга, Шимўн қабиласига+ оилалари бўйича тушди. Уларнинг мероси Яҳудо қабиласининг ҳудудида эди+.  Уларнинг меросига қуйидагилар кирган: Шава билан Бэршэва+, Мўлодах+,  Хазор-Шувол+, Балах, Эзам+,  Элтўлад+, Бетул, Хўрмах,  Зихлах+, Байт-Маркобўт, Хазор-Суса,  Байт-Лабойўт+ ва Шорухан — 13 та шаҳар ва уларнинг қишлоқлари.  Ойин, Риммон, Этер ва Ошон+ — тўртта шаҳар ва уларнинг қишлоқлари.  Бундан ташқари, ушбу шаҳарларнинг атрофидан тортиб Баалат-Бэрга, жанубий Рамагача бўлган барча қишлоқлар. Шимўн қабиласининг оилалари бўйича мероси шулардан иборат.  Шимўн авлодларига Яҳудо ҳудудидан мерос берилди, чунки Яҳудо қабиласининг улуши уларнинг ўзи учун жуда катталик қилар эди. Шундай қилиб, уларнинг меросидан Шимўн авлодлари мулк олишди+. 10  Навбатдаги, учинчи қуръа+ Забулун+ авлодларига оилалари бўйича тушди. Меросининг чегараси Соридга қадар боради. 11  Уларнинг чегараси ғарб томонга, Маралога кўтарилади ва Даббешетга етади, сўнг Ёхнаём олдидаги водийгача чўзилади. 12  Сориддан шарққа, қуёш чиқадиган томонга, Хислўт-Товурнинг чегарасигача боради ва Доваратдан+ чиқади-да, Ёфияга кўтарилади. 13  У ердан шарққа, қуёш чиқадиган томонга Гат-Хаферга+, Эт-Козинга қадар давом этади-да, Риммондан чиқади ва Ниёхгача чўзилади. 14  Шимолда чегара Ханнатонга бурилади ва Йифтох-Эл водийсида тугайди. 15  Шунингдек, уларга Каттот, Наҳалил, Шимрон+, Йидало ва Байтлаҳм+ тегди. Жами 12 та шаҳар ва уларнинг қишлоқлари. 16  Забулун авлодларининг оилалари бўйича мероси+ — шаҳарлар ва уларнинг қишлоқлари шулардан иборат. 17  Тўртинчи қуръа+ Иссахорга+, Иссахор авлодларига оилалари бўйича тушди. 18  Уларнинг чегараси қуйидагилар: Йизрил+, Хасуллўт, Шунам+, 19  Хафорайим, Шиён, Анахарат, 20  Раббит, Хишион, Эбаз, 21  Ремот, Эн-Ханним+, Эн-Хаддах ва Байт-Пазез. 22  Чегара Товур+, Шахазимо ва Байт-Шамашгача етади-да, Иорданга келиб тугайди. Жами 16 та шаҳар ва уларнинг қишлоқлари. 23  Иссахор қабиласининг оилалари бўйича мероси+ — шаҳарлар ва уларнинг қишлоқлари шулардан иборат. 24  Бешинчи қуръа+ Ошер қабиласига+ оилалари бўйича тушди. 25  Уларнинг чегараси қуйидагилар: Хелкат+, Халий, Бэтэн, Ахшоф, 26  Аламмалек, Эмод ва Мишол. Чегара ғарб томонга, Кармил+ ва Шихор-Либнатга етади. 27  Кейин шарққа Байт-Дўғонга қайтади ва Забулунга етади-да, Йифтох-Эл водийсининг шимолига, Байт-Эмихга ва Набиёлга боради. Сўнг Кавулнинг чап томонидан ўтиб, 28  Эброн, Рехоб, Хаммон, Канах ва Буюк Сидонгача+ боради. 29  Чегара Рамага қайтади ва мустаҳкам шаҳар бўлмиш Тиргача+ етади. Кейин Хўсахга қайтади-да, Ахсиб ҳудудидаги денгизга бориб тугайди. 30  Уммо, Офоқ+ ва Рехоб+ ҳам уларга тегишли эди. Жами 22 та шаҳар ва уларнинг қишлоқлари. 31  Ошер қабиласининг оилалари бўйича мероси+ — шаҳарлар ва уларнинг қишлоқлари шулардан иборат. 32  Олтинчи қуръа+ Нафтали авлодларига оилалари бўйича тушди. 33  Уларнинг чегараси Халефдан ва Зананимдаги катта дарахтдан бошланиб+, Адамий-Нахоб, Ёбнаил ва Лахумгача боради-да, Иорданга етиб тугайди. 34  Чегара ғарбга Ознўт-Товурга қайтади ва у ердан Ҳуққоқ томонга чўзилади-да, жанубда Забулунгача, ғарбда Ошергача, шарқда эса Иордан бўйидаги Яҳудогача* чўзилади. 35  Уларнинг мустаҳкам шаҳарлари қуйидагилар: Зиддим, Зер, Хаммат+, Раккат, Кенерет, 36  Адама, Рама, Хазор+, 37  Кедеш+, Эдрей, Эн-Хазор, 38  Ирўн, Мигдал-Эл, Хорем, Байт-Онот ва Байт-Шамаш+ — 19 та шаҳар ва уларнинг қишлоқлари. 39  Нафтали қабиласининг оилалари бўйича мероси+ — шаҳарлар ва уларнинг қишлоқлари шулардан иборат. 40  Еттинчи қуръа+ Дан қабиласига+ оилалари бўйича тушди. 41  Уларнинг чегаралари Зорох+, Эштойўл, Ир-Шамаш, 42  Шалаббин+, Ойжавлон+, Йитла, 43  Элўн, Тимнах+, Эхрон+, 44  Элтаха, Гибитон+, Баалат, 45  Ёҳуд, Бани-Барак, Гат-Риммон+, 46  Ме-Жаркон ва Раххўн шаҳарларидан, шунингдек, Яффа+ олдидан ўтади. 47  Бироқ Даннинг ҳудуди улар учун жуда торлик қилди+. Шу боис, улар Лашемга+ қарши жанг қилиб, у ерни босиб олишди, шаҳар аҳолисини эса қиличдан ўтказишди. Кейин улар у ерни эгаллаб, яшай бошлашди. Аммо шаҳарнинг номини ўзгартириб, боболарининг исми билан Дан дея аташди+. 48  Дан қабиласининг оилалари бўйича мероси — шаҳарлар ва уларнинг қишлоқлари шулардан иборат. 49  Шундай қилиб, улар юртни ҳудудларга тақсимлаб олишди. Сўнг исроилликлар, ўзларининг орасидан Нун ўғли Ёшуага мерос беришди. 50  Улар Яҳова буюрганидек, Ёшуага ўзи сўраган шаҳарни — Эфрайимнинг тоғли ҳудудидаги Тимнат-Серахни беришди+. Ёшуа шаҳарни қайта қуриб, у ерда яшай бошлади. 51  Руҳоний Элазар, Нун ўғли Ёшуа ва Исроил қабилаларининг хонадонлар бошлари Шилўда+, учрашув чодирининг кираверишида+, Яҳованинг ҳузурида қуръа ташлаб тақсимлаб берган+ мерослари шулардан иборат. Шу йўсин, улар юртни бўлиб олишни якунига етказишди.

Изоҳлар

Бу, Яҳудо қабиласи эмас, балки шу қабиладан бўлган бир кишининг оиласи бўлиши мумкин.