Ёшуа 20:1–9

  • Паноҳ шаҳарлар (1-9)

20  Кейин Яҳова Ёшуага шундай деди:  «Исроилликларга қуйидагиларни айт: “Мусо орқали сизларга айтганимдек, ўзларингиз учун паноҳ шаҳарлар ажратинглар+.  Борди-ю, кимдир биронтасини тасодифан ўлдириб қўйса, у ўша ерга қочиб борсин. Бу шаҳарлар, қон учун қасос олувчидан сизларни ҳимоя қилади+.  Бундай киши ўша шаҳарлардан бирига қочиб борсин+ ва шаҳар дарвозаси ёнида турсин+. У шаҳар оқсоқолларига бўлиб ўтган воқеани баён этсин. Оқсоқоллар уни шаҳарга олиб кириб, ўзлари билан яшаши учун унга шаҳардан жой беришсин.  Агар қон учун қасос олувчи уни ортидан қувиб келса, оқсоқоллар уни қасоскорнинг қўлига топширишмасин. Чунки у, ўз яқинини бехосдан ўлдириб қўйган ва аввал ундан нафратланмаган+.  Жамоа олдида ҳукм қилингунга қадар+, у киши паноҳ шаҳарда қолсин. У ўша пайтда хизмат қилаётган олий руҳоний вафот этгунча шаҳарда яшасин+. Кейин, одам ўлдирган киши қайси шаҳардан қочиб келган бўлса ўша шаҳарга — ўз шаҳрига ва уйига қайтиб борса бўлади”+».  Шундай қилиб, улар Нафтали тоғли ҳудудида жойлашган Жалиладаги Кедешни, Эфрайим тоғли ҳудудидаги Шакамни ва Яҳудо тоғли ҳудудидаги Хират-Арбани, яъни Хевронни шу мақсадда бағишлашди*.  Иордан ҳудудининг шарқий қисмида, Ерихонинг яқинида, Рубен қабиласидан ясси тепаликдаги саҳрода жойлашган Базерни+, Гад қабиласидан Гиладдаги Рамўтни+ ва Манаше қабиласидан+ Башандаги Гўлонни ажратишди+.  Бу шаҳарлар барча исроилликлар ва уларнинг орасида яшаётган мусофирлар учун ажратилди. Агар кимдир биронтасини тасодифан ўлдириб қўйса, жамоа олдида ҳукм қилингунга қадар паноҳ шаҳарларга қочиб борсин+. Шунда у, қон учун қасос олувчининг қўлидан омон қолади+.

Изоҳлар

Ёки «муқаддас қилишди».