Ёшуа 21:1–45

  • Левиларга берилган шаҳарлар (1-42)

    • Ҳорун авлодлари шаҳарлари (9-19)

    • Қоҳотнинг қолган оилалари шаҳарлари (20-26)

    • Гершон авлодлари шаҳарлари (27-33)

    • Марори авлодлари шаҳарлари (34-40)

  • Яҳованинг ваъдалари бажарилди (43-45)

21  Левилар хонадонлари бошлари руҳоний Элазарнинг+, Нун ўғли Ёшуанинг ва Исроил қабилаларининг хонадонлари бошлари олдига келиб,  Канъон юртидаги Шилўда+ уларга: «Яҳова яшашимиз учун шаҳарлар, чорвамиз учун яйловлар берилсин, деб Мусо орқали буюрган эди»+,— дейишди.  Шунда Яҳованинг буйруғига биноан, исроилликлар ўзларининг меросидан левиларга шаҳарлар+ ва уларнинг яйловларини беришди+.  Қуръа Қоҳот ўғилларига оилалари бўйича тушди+. Руҳоний Ҳоруннинг авлодлари бўлмиш левиларга қуръа бўйича Яҳудо+, Шимўн+ ва Бенямин+ қабилаларининг ҳудудидан 13 та шаҳар берилди.  Қоҳотнинг қолган ўғилларига қуръа бўйича Эфрайим қабиласининг+ оилаларига тегишли ҳудуддан, Дан қабиласи ҳамда Манаше қабиласининг ярмига тегишли ҳудуддан ўнта шаҳар берилди+.  Гершон ўғилларига+ қуръа бўйича Иссахор қабиласининг оилаларига тегишли ҳудуддан, Ошер ва Нафтали қабилалари ҳамда Башандаги Манаше қабиласининг ярмига тегишли ҳудуддан 13 та шаҳар берилди+.  Марори ўғилларига+ оилалари бўйича Рубен, Гад ва Забулун қабилаларига тегишли ҳудуддан 12 та шаҳар берилди+.  Шундай қилиб, Яҳова Мусо орқали буюрганидек, исроилликлар қуръа ташлаб шаҳарлар ва уларнинг яйловларини левиларга беришди+.  Улар Яҳудо билан Шимўн қабилаларининг ҳудудидан, қуйида номма-ном айтиб ўтилган шаҳарларни беришди+. 10  Биринчи қуръа Леви қабиласидан бўлган Қоҳот оилаларига тегишли Ҳоруннинг ўғилларига тушгани боис, бу шаҳарлар уларга берилди. 11  Уларга Хират-Арбани+ (Арба Иноқнинг отаси эди), яъни Яҳудо тоғли ҳудудидаги Хевронни+ ва унинг яйловларини беришди. 12  Аммо шаҳарнинг далалари ва қишлоқларини Яфунах ўғли Холибга мулк қилиб беришди+. 13  Руҳоний Ҳоруннинг ўғилларига, одам ўлдирган киши учун паноҳ шаҳарларни+, яъни Хевронни+ ва унинг яйловларини ҳамда Либнани+ ва унинг яйловларини, 14  Ятир+ билан Эштамўвани+ ва уларнинг яйловларини, 15  Хўлун+ билан Дебирни+ ва уларнинг яйловларини, 16  Ойинни+, Ютто+ билан Байт-Шамашни ва уларнинг яйловларини беришди. Иккала қабиладан тўққизта шаҳар ажратилди. 17  Бенямин қабиласининг ҳудудидан Гивон+ билан Ғибо ва уларнинг яйловлари+, 18  Онотўт+ билан Элмўн ва уларнинг яйловлари — тўртта шаҳар берилди. 19  Ҳоруннинг авлодларидан бўлган руҳонийларга жами 13 та шаҳар ва уларнинг яйловлари берилди+. 20  Қоҳотнинг қолган оилаларига тегишли левиларга қуръа бўйича Эфрайим қабиласининг ҳудудидан шаҳарлар ажратилди. 21  Одам ўлдирган киши учун уларга паноҳ шаҳарларни+, яъни Эфрайим тоғли ҳудудидаги Шакам+ билан Гезерни+ ва уларнинг яйловларини, 22  Хивзайим билан Байт-Хўронни+ ва уларнинг яйловларини — тўртта шаҳарни беришди. 23  Дан қабиласининг ҳудудидан Элтаха билан Гибитон ва уларнинг яйловлари, 24  Ойжавлон+ билан Гат-Риммон ва уларнинг яйловлари — тўртта шаҳар берилди. 25  Манаше қабиласининг ярмига тегишли ҳудуддан Танах+ билан Гат-Риммон ва уларнинг яйловлари — иккита шаҳар берилди. 26  Қоҳот ўғилларининг қолган оилаларига жами ўнта шаҳар ва уларнинг яйловлари берилди. 27  Леви оилаларидан бўлган Гершон ўғилларига+, Манаше қабиласининг ярмига тегишли ҳудуддан одам ўлдирган киши учун паноҳ шаҳарлар, яъни Башандаги Гўлон+ билан Бештара ва уларнинг яйловлари — иккита шаҳар берилди. 28  Иссахор қабиласига тегишли ҳудуддан+ Хишион билан Доварат+ ва уларнинг яйловлари, 29  Ярмут билан Эн-Ханним ва уларнинг яйловлари — тўртта шаҳар берилди. 30  Ошер қабиласига тегишли ҳудуддан+ Мишол билан Абдўн ва уларнинг яйловлари, 31  Хелкат+ билан Рехоб+ ва уларнинг яйловлари — тўртта шаҳар берилди. 32  Нафтали қабиласининг ҳудудидан одам ўлдирган киши учун паноҳ шаҳарлар+, яъни Жалиладаги Кедеш+ ва унинг яйловлари, Хаммут-Дўр билан Картан ва уларнинг яйловлари — учта шаҳар берилди. 33  Гершон ўғилларига оилалари бўйича жами 13 та шаҳар ва уларнинг яйловлари берилди. 34  Марори ўғилларининг оилаларига+ тегишли қолган левиларга Забулун қабиласининг ҳудудидан+ Ёхнаём+ билан Картах ва уларнинг яйловлари, 35  Димна билан Наҳалил+ ва уларнинг яйловлари — тўртта шаҳар берилди. 36  Рубен қабиласининг ҳудудидан Базер+ билан Яхаз ва уларнинг яйловлари+, 37  Кадамўт билан Мифат ва уларнинг яйловлари — тўртта шаҳар берилди. 38  Гад қабиласининг ҳудудидан+ одам ўлдирган киши учун паноҳ шаҳарлар, яъни Гиладдаги Рамўт+ билан Моханайим+ ва уларнинг яйловлари, 39  Хашбон+ билан Язир+ ва уларнинг яйловлари — жами тўртта шаҳар берилди. 40  Левиларнинг қолган оилаларига, Марори ўғилларининг оилаларига қуръа бўйича жами 12 та шаҳар берилди. 41  Исроилликлар мулкидан левиларга жами 48 та шаҳар ва уларнинг яйловлари ажратилди+. 42  Бу шаҳарларнинг атрофида яйловлар бор эди. 43  Шундай қилиб, Яҳова исроилликларнинг ота-боболарига бераман, деб қасам ичган ерларнинг ҳаммасини берди+ ва улар уни эгаллаб олиб, унда ўрнашди+. 44  Бундан ташқари, Яҳова уларнинг ота-боболарига қасам ичиб айтганидай, уларга ҳар томондан осойишталик ато этди+ ва душманларидан ҳеч бири уларга қарши тура олмади+. Яҳова ғанимларининг ҳаммасини уларнинг қўлига топширди+. 45  Яҳова Исроил хонадонига қандай яхши ваъдалар берган бўлса, бирортаси ҳам бажарилмай қолмади, ваъдаларнинг ҳаммаси рўёбга чиқди+.

Изоҳлар