Ёшуа 8:1–35

  • Ёшуа Айга тузоқ қўяди (1-13)

  • Ай босиб олинади (14-29)

  • Эбал тоғида Таврот ўқиб берилади (30-35)

8  Кейин Яҳова Ёшуага қуйидагиларни айтди: «Қўрқма ва даҳшатга тушма+. Барча жангчиларни олгин-да, Айга ҳужум қил. Мен унинг шоҳини, халқини, шаҳрини ва ерини сенга бердим+.  Ерихо ва унинг шоҳи+ билан нима қилган бўлсанг, Ай ва унинг шоҳи билан ҳам шундай йўл тут. Фақат ўлжани ва чорвани ўзларингизга олишингиз мумкин. Шаҳарнинг орқасида пистирма қўй».  Ёшуа ва барча жангчилар Айга қарши жанг қилишга отланишди. Ёшуа 30 000 та кучли жангчини танлаб олиб, тунда уларни жўнатиб юборди.  Ёшуа уларга шундай буюрди: «Сизлар шаҳар орқасида пистирмада ётасизлар. Шаҳардан жуда узоқлашиб кетманглар. Ҳаммангиз тайёр туринг.  Мен ва ёнимдаги одамлар шаҳарга яқин борамиз ва айликлар олдингидай бизга қарши чиққанда+, орқага чекинамиз.  Орқага чекинганимизда, айликлар: “Улар олдингидай чекинишяпти”+,— дея орқамиздан қувишади. Шу тариқа, уларни шаҳардан узоқлаштирамиз.  Сизлар эса пистирмадан чиқиб, шаҳарни босиб оласизлар. Тангрингиз Яҳова шаҳарни қўлингизга топширади.  Шаҳарни қўлга киритишингиз биланоқ, унга ўт қўйинглар+. Яҳованинг айтгани бўйича йўл тутинглар. Буйруғим шундан иборат».  Шундан кейин Ёшуа уларни жўнатиб юборди ва улар пистирма қўйиладиган жойга кетишди. Улар Айнинг ғарбида, Байтил билан Ай ўртасида ўрнашиб олишди. Ёшуа тунни ўз одамлари билан ўтказди. 10  Ёшуа эрталаб саҳарда туриб қўшинни йиғди. У ва Исроил халқининг оқсоқоллари қўшинни Айга бошлаб боришди. 11  Ёшуа билан бўлган жангчиларнинг+ ҳаммаси шаҳарга яқинлашиб, унинг рўпарасида тўхташди. Улар Айнинг шимолида қароргоҳ қуришди. Ай шаҳри билан уларни водий ажратиб турарди. 12  Бу орада, у 5 000 тача одамни олиб пистирма қўйди+. Уларни Байтил+ билан Айнинг орасига, шаҳарнинг ғарбига жойлаштирди. 13  Аскарлар асосий қароргоҳни шаҳарнинг шимолида қуришди+. Пистирмада турганлар шаҳарнинг ғарбида эди+. Тунда Ёшуа водийнинг ўртасигача борди. 14  Айнинг шоҳи буни кўриши биланоқ, у ва шаҳар эркаклари барвақт шошилиб ўринларидан туришди-да, белгиланган вақтда Исроил халқига ҳужум қилиш учун, дашт томонга йўл олишди. Аммо шоҳ, шаҳарнинг орқасида унга қарши пистирма қўйилганидан бехабар эди. 15  Айнинг эркаклари ҳужум қилганда, Ёшуа ва барча Исроил ўғиллари йўл бўйлаб саҳрога қараб қочишди+. 16  Шунда Исроил ўғилларини таъқиб қилиш учун шаҳардаги ҳамма одамлар чақирилди. Улар Ёшуанинг орқасидан қувиб, шаҳардан узоқлашиб кетишди. 17  Ай билан Байтилда Исроил ўғилларини қувмаган одамнинг ўзи қолмади. Улар шаҳар дарвозаларини ланг очиқ ҳолатда қолдириб, Исроил ўғилларини таъқиб қилишди. 18  Шунда Яҳова Ёшуага: «Қўлингдаги найзани Ай томонга узат+, чунки уни сенинг қўлингга топширдим»+,— деб айтди. Ёшуа қўлидаги найзани шаҳар томонга узатди. 19  У қўлини узатиши биланоқ, пистирмада ўтирганлар дарҳол ўринларидан туриб, шаҳарга югуриб киришди ва уни босиб олишди. Улар ўша заҳотиёқ шаҳарга ўт қўйишди+. 20  Айнинг одамлари орқаларига ўгирилиб қараб, шаҳардан кўкка тутун кўтарилаётганини кўришди. Шунда улар қаерга қочишни билмай довдираб қолишди. Саҳро тарафга қочиб кетаётган аскарлар эса таъқиб қилаётганлар томонга бурилишди. 21  Пистирмада ўтирганлар шаҳарни босиб олганини ва шаҳардан тутун кўтарилаётганини кўрган Ёшуа ва Исроил ўғилларининг барчаси бурилиб, Айнинг одамларига ҳужум қилишди. 22  Шаҳарни босиб олганлар ҳам уларга қарши чиқишди. Исроил ўғилларининг бир қисми уларнинг бир томонида, иккинчи қисми бошқа томонида бўлгани учун, Айнинг одамлари ўртада тузоққа тушиб қолишди. Уларнинг ҳаммасини қириб ташлашди. Бирорта ҳам одам тирик қолмади, ҳеч бири қочиб қутулмади+. 23  Ай шоҳини+ эса тириклайин қўлга тушириб, Ёшуанинг олдига олиб келишди. 24  Исроил ўғиллари, уларни саҳрогача қувиб борган Айнинг бутун аҳолисини — уларнинг ҳамма одамларини ўша ерда қилич дамидан ўтказишди. Сўнг Исроил ўғилларининг барчаси Айга қайтиб, шаҳар аҳолисини қилич билан қириб ташлашди. 25  Ўша куни Айнинг бутун аҳолиси, эркагу аёлларни қўшиб ҳисоблаганда, 12 000 киши ҳалок бўлди. 26  Айнинг бутун аҳолисини йўқ қилмагунча+, Ёшуа найза ушлаган қўлини туширмади+. 27  Лекин Яҳованинг Ёшуага берган буйруғига биноан, Исроил ўғиллари шаҳардаги чорвани ва ўлжани ўзларига олишди+. 28  Сўнгра Ёшуа Айга ўт қўйиб, уни асрлар оша харобазор бўлиб қоладиган бир жойга айлантирди+. У жой ҳозиргача шундай турибди. 29  Ай шоҳини эса ўлдириб, кечқурунгача устунга* осиб қўйди. Қуёш ботар чоғида Ёшуа жасадни устундан туширишни буюрди+. Сўнг улар жасадни шаҳарнинг киравериш жойига ташлашди ва устида тошлардан бир уюм ҳосил қилишди. Бу тош уюми ҳозирги кунгача ўша ерда. 30  Ёшуа Исроил халқининг Аллоҳи Яҳовага атаб Эбал тоғида+ қурбонгоҳ қурди. 31  У қурбонгоҳни Яҳованинг хизматчиси Мусо Исроил ўғилларига амр этганидай ва Мусонинг Таврот китобида+: «Қурбонгоҳ темир асбоб билан йўнилмаган бутун тошлардан бунёд этилсин»+,— деб ёзилганига мувофиқ қурди. Унда Яҳовага атаб куйдириладиган қурбонликларни, шунингдек, тинчлик қурбонликларини келтиришди+. 32  Кейин Ёшуа ўша ерда, Мусо Исроил ўғилларининг олдида ёзган+ Тавротдан нусха кўчириб тошларга ёзди+. 33  Бутун Исроил халқи, уларнинг оқсоқоллари, бошлиқлар ва халқ ҳакамлари аҳд сандиғининг икки ён томонида, Яҳованинг аҳд сандиғини кўтариб юрадиган леви руҳонийларнинг қаршисида турарди. Мусофирлар ҳам Исроил ўғиллари билан бирга туришарди+. Исроил халқини дуо қилиш учун (Яҳованинг хизматчиси Мусо илгари амр этганидек)+, уларнинг ярми Гаризим тоғининг, ярми Эбал тоғининг+ этагида турарди. 34  Шундан кейин, у Тавротдаги барча сўзларни, баракалар+ ва лаънатларни+, Таврот китобида ёзилганларнинг ҳаммасини овоз чиқариб ўқиб берди+. 35  Ёшуа бутун Исроил жамоатининг, жумладан, аёллару болалар ҳамда халқ орасида яшаётган+ мусофирлар+ олдида, Мусо амр этган сўзларни битта қолдирмай овоз чиқариб ўқиб берди+.

Изоҳлар

Ёки «дарахтга».