Ёқубнинг мактуби 3:1–18

  • Тилни тийиш (1–12)

    • Ҳамма ҳам муаллим бўлавермасин (1)

  • Юқоридан тушган донолик (13–18)

3  Биродарларим, Аллоҳ бошқалардан кўра бизни кўпроқ жавобгарликка тортишини биласизлар, шу боис ҳаммангиз ҳам муаллим бўлаверманглар+. 2  Барчамиз тез-тез хато қилиб турамиз*+. Борди-ю, кимдир сўзида хато қилмаса, у бутун танасини жиловлай оладиган мукаммал инсондир. 3  Агар ўзимизга бўйсундириш учун отларнинг оғзига сувлуқ солсак, унинг бутун танасини бошқара оламиз. 4  Кемани оладиган бўлсак, у қанчалик катта бўлишига ва уни кучли шамол ҳайдаб туришига қарамай, кемачи кичик бир чамбарак билан уни истаган томонига йўналтира олади. 5  Худди шундай тил ҳам тананинг кичик аъзоси бўлса-да, ҳаддан ортиқ мақтанади. Қаранг, кичик бир учқун катта ўрмонни ёндиришга қодир-а! 6  Ҳа, тил гўё оловдир+. Тана аъзоларимиз ичида тил адолатсизликка тўла. Зеро у бутун танани булғайди+ ва жаҳаннамдан* алангаланиб, инсоннинг ҳаётини куйдириб йўқ қилади. 7  Ҳар турли ёввойи ҳайвонлар, қушлар, судралиб юрувчилару денгиз жониворлари одамзод томонидан бўйсундирилган ва бўйсундирилмоқда. 8  Аммо тилни ҳеч бир инсон тия олмайди. Ўлим заҳрини сочадиган бу тил+ тўхтатиб бўлмайдиган ёвузликдир. 9  Тилимиз билан Отамиз Яҳовани* улуғлаймиз, худди шу тилимиз билан «Худога монанд қилиб» яратилган одамларни+ қарғаймиз. 10  Битта оғиздан ҳам улуғлаш, ҳам қарғиш чиқяпти-я. Азизларим, бундай бўлиши яхши эмас+. 11  Ахир битта булоқдан ҳам ширин, ҳам аччиқ сув оқиб чиқадими? 12  Биродарларим, анжир дарахти зайтун, ток новдаси эса анжир берадими?+ Шу сингари шўр булоқдан ширин сув оқиб чиқмайди-ку. 13  Орангизда доно ва идрокли киши ким? Буни намунали хулқ-атворию доноликка хос мулойимлик ила қилган ишлари билан кўрсатсин. 14  Мабодо қалбингизда ҳасад*+ ва жанжалкашлик*+ бор бўлса, унда ўз донолигингиз билан мақтанманглар+. Акс ҳолда, ёлғончи бўлиб қоласизлар. 15  Чунки бу юқоридан тушган донолик эмас, балки бу дунёга+, танага ва жинларга хос доноликдир. 16  Негаки, қаерда ҳасадгўйлик ва жанжалкашлик* бўлса, ўша ерда тартибсизлик ва ҳар қандай қабиҳлик бўлади+. 17  Юқоридан тушган донолик эса биринчидан пок+, иккинчидан тинчликпарвар+, мулоҳазали*+, бўйсунувчан, раҳм-шафқатга ва яхши самараларга бой+, беғараз+ ҳамда риёсиздир+. 18  Адолат ҳосилини берадиган уруғ тинчлик ўрнатувчилар+ учун* тинчлик бор жойда сепилади+.

Изоҳлар

Сўзма-сўз «қоқиниб турамиз».
Ёки «рашк; хафалик».
Бошқа вариант «иззатталаблик».
Бошқа вариант «иззатталаблик».
Сўзма-сўз «ён берадиган».
Бошқа вариант «орқали».