Амос 1:1–15
1 Тахувалик+ чўпонлардан бири бўлган Амоснинг* сўзлари. Яҳудода Уззиё+, Исроилда Йўш+ ўғли Ёрубом+ ҳукмронлик қилган даврда, зилзиладан икки йил олдин, унга Исроил тўғрисида ваҳий келди+.
2 У шундай деди:
«Яҳова Сиондан туриб ўкиради,Қуддусдан баланд овозда садо чиқаради.
Чўпонларнинг яйловлари қуриб кетади,Кармил тепасидаги ўтлар қовжираб қолади»+.
3 «Яҳова шундай демоқда:“Дамашқ уч ва ҳатто тўрт марта исён қилгани* учун ҳукмимни ўзгартирмайман,Зеро, улар Гиладни темир хўптирлар* билан янчди+.
4 Хазайил+ хонадони устига олов юбораман.Бу олов Банҳададнинг мустаҳкам минораларини ютиб юборади+.
5 Дамашқнинг сурма зулфинларини синдираман+.Бикат-Абен аҳолисиниюБайт-Эден ҳукмдорини йўқ қиламан.Сурия халқи Хирга сургун қилинади”+,— деб айтмоқда Яҳова.
6 Яҳова шундай демоқда:“Ғазо+ уч ва ҳатто тўрт марта исён қилгани учун ҳукмимни ўзгартирмайман,Зеро улар бутун халқни сургун қилиб+, Эдомнинг қўлига топширди.
7 Шунинг учун Ғазо деворларига олов юбораман+.Бу олов унинг мустаҳкам минораларини ютиб юборади.
8 Ашдод аҳолисинию+Ашқалон ҳукмдорини йўқ қиламан+.Эхронга қарши қўл кўтариб+,Омон қолган филистимликларни қириб ташлайман”+,— демоқда Олий Ҳукмдор Яҳова.
9 Яҳова шундай демоқда:“Тир+ уч ва ҳатто тўрт марта исён қилгани учун ҳукмимни ўзгартирмайман,Зеро улар бутун халқни сургун қилиб, Эдомнинг қўлига топширди,Улар биродарлик аҳдини ёдга олмади+.
10 Тир деворларига олов юбораман.Бу олов унинг мустаҳкам минораларини ютиб юборади”+.
11 Яҳова шундай демоқда:“Эдом+ уч ва ҳатто тўрт марта исён қилгани учун ҳукмимни ўзгартирмайман,Зеро, у биродарини қилич билан таъқиб қилди+,Раҳм-шафқат кўрсатишни истамади,Жаҳл устида уларни аёвсиз тилка-пора қилди,Уларга нисбатан ғазабидан ҳеч тушмади+.
12 Темонга олов юбораман+.Бу олов Бозрахнинг мустаҳкам минораларини ютиб юборади”+.
13 Яҳова шундай демоқда:“Оммонликлар+ уч ва ҳатто тўрт марта исён қилгани учун ҳукмимни ўзгартирмайман,Зеро улар ҳудудини кенгайтириш учун, Гиладдаги ҳомиладор аёлларнинг қорнини ёрган+.
14 Жангга даъват товуши илаКучли шамол кўтариб, бўрон илаРабба шаҳрининг деворларига ўт қўяман+.Бу олов унинг мустаҳкам минораларини ютиб юборади.
15 Оммонликлар шоҳи беклари билан бирга сургун қилинади”+,— демоқда Яҳова.