Амос 2:1–16
2 Яҳова шундай демоқда:“Мўаб+ уч ва ҳатто тўрт марта исён қилгани* учун ҳукмимни ўзгартирмайман,
Зеро, у Эдом шоҳининг суякларини куйдириб оҳак қилди.
2 Мен Мўабга олов юбораман,У Харийўтнинг мустаҳкам минораларини ютиб юборади+.Мўаб жангга чорловчи ҳайқириқлару бурғу садоси остида,Шовқин-сурон ичида ўлиб кетади+.
3 Мўаб ҳукмдорини йўқ қиламан,У билан бирга бекларини ҳам қатл қиламан”+,— деб айтмоқда Яҳова.
4 Яҳова шундай демоқда:“Яҳудо+ уч ва ҳатто тўрт марта исён қилгани учун ҳукмимни ўзгартирмайман.Зеро, улар Яҳованинг қонунларини рад этди,Унинг қоидаларига амал қилмади+.Ота-боболари эргашган ёлғонлар уларни ҳам йўлдан оздирди+.
5 Яҳудога олов юбораман.Бу олов Қуддуснинг мустаҳкам минораларини ютиб юборади”+.
6 Яҳова шундай демоқда:“Исроил+ уч ва ҳатто тўрт марта исён қилгани учун ҳукмимни ўзгартирмайман.Чунки улар одил инсонни кумушга,Камбағални бир жуфт сандал эвазига сотади+.
7 Улар бечораларнинг бошини тупроққа қоради+,Камтарларнинг* йўлини тўсади+.
Ота ва ўғил битта аёл билан ётиб,Исмимга доғ туширишмоқда.
8 Улар ҳар бир қурбонгоҳ+ олдида гаровга олинган кийимларни тўшаб, устида ётади+.Худоларининг уйида ичадиган шароби жарима эвазига олинган”.
9 “Аммо кедр дарахтидай бўйи баланд ва эмандай бақувват аморийларниХалқимни деб қириб ташлаган Мен эдим+.Уларнинг мевасини йўқ қилиб, илдизини Мен қуритдим+.
10 Мен сизларни Мисрдан олиб чиққан эдим+,Қирқ йил давомида саҳрода сизларга йўл кўрсатдим+,Аморийлар юртини сизларга мулк қилиб бердим.
11 Мен ўғилларингиздан баъзиларини пайғамбарлар+ этиб тайинладим,Йигитларингиздан айримларини назр қилинганлар+ сифатида танладим.
Шундай эмасми, эй Исроил халқи?!” — демоқда Яҳова.
12 “Сизлар назр этилган кишиларга шароб ичирдингиз+,Пайғамбарларга: “Башорат қилманглар”, — деб буюрдингиз+.
13 Дон орттирилган арава остидаги нарса эзилиб кетганидай,Мен ҳам сизларни ўз жойингизда эзиб ташлайман.
14 Чаққон қочгани жой тополмайди+,Бақувват кишининг кучи қолмайди,Ҳеч бир жангчи жонини сақлай олмайди.
15 Камончи ўз жойида тура олмайди,Тез югурадиган қочиб қутулолмайди,Чавандоз жонини сақлай олмайди.
16 Жангчиларнинг энг жасури ҳамЎша куни яланғоч қочиб кетади”+,— демоқда Яҳова.