Амос 6:1–14
6 Сиондаги ўзига бино қўйган кишилар,Самария тоғида ўзини хавфсиз ҳис қилаётганлар+,Энг сара халқнинг нуфузли кишилари ҳолига вой!Исроил хонадони уларнинг ёнига боради.
2 Қалнейга бориб кўринг,
У ердан гавжум Хоматга+ боринг,Филистимликларнинг Гат шаҳрига тушинг.
Улар бу шоҳликлардан* яхшироқми?Ё уларнинг ҳудуди сизникидан каттароқми?
3 Сизлар фалокат куни ҳақида ўйлашни истамай+,Зўравонлик орангизда ҳукмронлик қилишига йўл қўйяпсизми?+
4 Улар фил суягидан+ ясалган ётоқларда чўзилиб, ўриндиқларда ястаниб ётади+,Сурувдаги қўчқору бўрдоқи бузоқларни ейди+.
5 Улар арфа оҳанги остида қўшиқлар тўқийди+,Довуд каби мусиқий асбоблар ясайди+.
6 Улар катта косадан шароб ичиб+,Ўзларига аъло мойлар суртади.
Бироқ улар Юсуфнинг бошига тушадиган фалокатга парво қилмаяпти+.
7 Шунинг учун улар биринчилардан бўлиб сургунга кетади+,Ястаниб ётганларнинг айш-ишрати ниҳоясига етади.
8 Қўшинлар Сарвари Тангри Яҳова шундай демоқда: “Олий Ҳукмдор Яҳова Ўзи ҳаққи қасам ичяпти+.Ёқубнинг мағрурлигидан жирканаман+,Унинг мустаҳкам минораларидан нафратланаман+,Шаҳарни ва ундаги барчани душманлар қўлига топшираман+.
9 Агар бир уйда ўн киши қолса, улар ҳам ўлади.
10 Ўлганлардан бирининг қариндоши келиб, уларнинг жасадларини олиб чиқади-да, бирма-бир ёқади. У уларнинг суякларини уйдан олиб чиқади. Кейин уйнинг ичкари хонасидаги кишидан: “Ёнингизда яна кимдир борми?” — деб сўраганида, у: “Ҳеч ким йўқ!” — деб жавоб беради. Сўнг ўша қариндош: “Жим бўлинг! Ҳозир Яҳованинг исмини тилга оладиган вақт эмас”,— деб айтади.
11 Шу боис Яҳова буйруқ бериб+,Катта уйни харобага айлантиради,Кичик уйни вайрон қилади+.
12 Отлар қоя устида чопа оладими?Ёки кимдир қояни ҳўкиз билан шудгор қила оладими?
Сизлар ҳаққониятни заҳарли ўсимликка,Адолат мевасини эрманга айлантирдингиз+.
13 Сизлар бефойда нарса учун қувониб,“Ўз кучимиз билан қудратга эришмаганмидик*+?” — дейсизлар.
14 Шунинг учун, эй Исроил хонадони, сизларга қарши бир халқни қўзғатаман+.Улар сизларни Лево-Хоматдан*+ то Араба водийсигача* эзади”,— демоқда Қўшинлар Сарвари Тангри Яҳова.
Изоҳлар
^ Эҳтимол, Яҳудо ва Исроил шоҳликлари назарда тутилган.
^ Сўзма-сўз «Ўзимиз учун мугузлар олмаганмидик».
^ Ёки «Хоматнинг остонасидан».