Амос 8:1–14

  • Ёзги мевалар солинган сават ҳақидаги башорат (1–3)

  • Золимлар қораланмоқда (4–14)

    • Маънавий очлик (11)

8  Олий Ҳукмдор Яҳова ваҳийда менга мана буни кўрсатди: ёзги мевалар солинган бир сават турган эди. 2  Шунда У мендан: “Амос, нимани кўряпсан?” — деб сўради. Мен жавобан: “Ёзги мевалар солинган саватни”,— дедим. Яҳова эса менга: “Халқим Исроилнинг куни битди. Энди уларни кечирмайман”+,— деб айтди. 3  Олий Ҳукмдор Яҳова шундай демоқда: “Ўша куни маъбадда* айтиладиган қўшиқлар йиғига айланади+. Ҳар ерда жасадлар сочилиб ётади+. Сукут сақлансин!”  4  Тингланг, ҳой, камбағални оёғости қилаётганлар,Юртдаги камтар* кишиларни йўқ қилаётганлар+.  5  Сизлар бундай дейсиз: “Қанийди янги ой шодиёнаси тугаса-ю+, ғалламизни сотсак,Шаббат тезроқ ўтса-ю+, донимизни бозорга олиб борсак. Эфа* идишларини кичрайтирардик,Шекел* оғирлигини ошириб,Тарозидан уриб алдардик+.  6  Муҳтожни кумуш,Камбағални бир жуфт сандал эвазига сотиб олардик+,Доннинг чиқитини ҳам пуллардик”.  7  Ёқубнинг фахри Яҳова+ Ўзи ҳаққи қасам ичмоқда:“Уларнинг қилмишларини асло унутмайман+.  8  Шу боис юрт* ларзага келади,Унда яшовчи ҳар бир киши мотам тутади+. Бутун юрт Нил каби кўтарилади,Мисрдаги Нил дарёсидай тошиб қайта босилади”+.  9  Олий Ҳукмдор Яҳова шундай демоқда:“Шундай қиламанки, ўша куни қуёш пешинда ботади,Куппа-кундузи юртни зулмат қоплайди+. 10  Байрамларингизни азага+,Қўшиқларингизни мотам қўшиғига айлантираман. Ҳамманинг белига жул ўраб, бошини кал қиламан.Ўшанда ёлғиз ўғли учун аза тутган одамдай қайғуга ботасизлар.Бу куннинг якуни нақадар аччиқ бўлади”. 11  Олий Ҳукмдор Яҳова бундай демоқда: “Шундай кун келяптики,Юртга очарчилик юбораман.Одамлар ейиш учун нонга ёки ичиш учун сувга эмас,Балки Яҳованинг сўзларини тинглашга зор бўлади+. 12  Улар у денгиздан бу денгизга,Шимолдан шарққача кезиб юради. Яҳованинг каломини қидириб сарсон бўлади, аммо топа олмайди. 13  Ўша куни гўзал қизларуЙигитлар ташналикдан ҳушидан кетишади. 14  Улар Самариянинг бутлари+ ҳаққи қасам ичиб:“Эй Дан+, худойинг тириклиги ҳаққи!” Ҳамда: “Бэршэвага олиб борувчи йўл+ ҳаққи!” — дейишади. Улар қулаб, асло ўрнидан туришмайди”+.

Изоҳлар

Ёки «мулойим, беозор».
Ёки «замин».