Аюб 10:1–22
10 Ҳаётимдан нафратланаман+,
Ҳасратларимни тўкиб соламан,
Жоним азобда қолганидан гапираман!
2 Худога шундай дейман: “Мени айбдор деб эълон қилма.
Нега мен билан беллашаётганингни айт.
3 Менга жабр-зулм қилишдан,Қўлларинг маҳсулидан жирканишдан+,Ёвузларнинг маслаҳатини эса маъқул топишдан Сенга нима фойда?
4 Сенинг кўзинг инсоннинг кўзларидайми?Сен ўткинчи инсон каби қарайсанми?
5 Кунларинг ўткинчи инсоннинг кунларига ўхшайдими?Йилларинг эса инсоннинг йиллари кабими?+
6 Нега мендан айб излашдан,Хато қидиришдан тўхтамаяпсан?+
7 Айбсиз эканимни биласан+,Сенинг қўлингдан мени ҳеч ким қутқара олмайди+.
8 Ўз қўлларинг билан менга шакл бериб яратгансан+,Энди бўлса мени бутунлайин йўқ қилиб юбормоқчисан.
9 Илтимос, мени лойдан яратганингни ёдга ол+.Энди эса тупроққа қайтармоқчисан+.
10 Мени сут каби қуйиб,Пишлоқдай ивитган Сен эмасми?
11 Суяклариму пайларимни бириктириб,Уларни эт ва тери билан қоплаган Сенсан-ку!+
12 Сен менга ҳаёт ато этиб, меҳр-садоқат кўрсатдинг,Ғамхўрлик ила ҳаётимни* қўриқладинг+.
13 Аммо мана буларни пинҳона қилмоқчи эдинг.
Бу ишлар Сендан эканини биламан.
14 Борди-ю, гуноҳ қилган бўлсам, Сен ҳаммасини кўргансан+,Сен хатоларимни кечирмайсан.
15 Агар айбдор бўлсам, ҳолимга вой!
Ҳатто айбсиз бўлсам ҳам, бошимни кўтара олмайман+,Шармандалигу қайғу-аламдан тўйиб кетдим+.
16 Борди-ю, бошимни кўтарсам, шер каби мени овлашга тушасан+,Менга яна Ўз кучингни кўрсатасан.
17 Менга қарши янги гувоҳларни олиб келасан,Менга қарши ғазабинг қайнаб,Қийинчилик устига қийинчилик ёғдирасан.
18 Нега мени онамнинг қорнидан олиб чиқдинг?+
Қанийди мени ҳеч ким кўрмасидан олдин ўлсам эди!
19 Шунда ҳеч қачон дунёга келмаган бўлардим,Онамнинг қорнидан тўғри қабрга олиб кетилган бўлардим”.
20 Менинг кунларим саноқли эмасми?+ Мени ўз ҳолимга қўйсин,Мендан нигоҳини бурсин, оз-моз бўлса ҳам тиним олай+.
21 Боиси, мен тим қоронғи ерга+,Борса келмас+,
22 Зим-зиё ерга,Қоп-қоронғи ва тартибсиз,Ёруғликнинг ўзи ҳам зулмат бўлган ерга кетаман».
Изоҳлар
^ Ёки «руҳимни; нафасимни».