Аюб 13:1–28
13 Менинг кўзларим буларнинг барчасини кўрди,Қулоқларим эшитди ва мен тушундим.
2 Сизлар билган нарсани мен ҳам биламан,Сизлардан кам жойим йўқ.
3 Менга келсак, Қодир Худонинг Ўзи билан гаплашмоқчиман,Масалам бўйича У билан баҳслашмоқчиман+.
4 Аммо сизлар ўз ёлғонингиз билан номимга доғ туширяпсизлар,Ҳаммангиз бефойда шифокорсизлар+.
5 Қани энди буткул жимиб қолганингизда эди,Бу доно эканингиздан дарак берарди+.
6 Илтимос, далилларимни эшитиб кўринглар,Оғзимдан чиққан ўтинчларимга диққат қилинглар.
7 Аллоҳни ҳимоя қилиб ноҳақ гапирасизларми?У учун ёлғон сўзлайсизларми?
8 Унинг ёнини олиб,Маҳкамада ҳақ Тангрининг манфаатини ҳимоя қиласизларми?
9 Агар У сизларни текширса, бу сизларга яхшилик келтирадими?+
Уни ўткинчи инсонга ўхшаб аҳмоқ қиласизларми?
10 Борди-ю, яширинча юзхотирчилик қилмоқчи бўлсангиз ҳам,У сизларга албатта танбеҳ беради+.
11 Унинг улуғворлиги сизларни даҳшатга солмайдими?У юборган қўрқув сизларни қамраб олмайдими?
12 Доно гапларингиз кул сингари бефойдадир,Ҳимоянгиз лойдан ясалган мўрт қалқон кабидир.
13 Гапира олишим учун жим туринглар.
Майли, кейин нима бўлса бўлсин!
14 Нега ўзимни хатарга қўйиб,Ҳаётимни хавф остига солишим керак?
15 Ҳатто У мени ўлдирса ҳам, умидимни узмайман+,Масалам бўйича Унинг олдида баҳслашаман.
16 Шунда У менинг нажотим бўлади+,Ахир худосиз* инсон Унинг олдига бора олмайди+.
17 Менинг сўзимни яхшилаб эшитиб олинг,Айтганларимга диққатли бўлинг.
18 Мана, мен арзимни тайёрлаб қўйдим,Ҳақ эканимни ҳам биламан.
19 Хўш, ким мен билан баҳслашади?
Агар жим турсам ўлишим аниқ*!
20 Эй Худо, Сендан иккита тилагим бор,Шуни бажо қилсанг, ўзимни Сендан бошқа яширмайман.
21 Оғир қўлингни мендан торт,Ўз даҳшатинг билан мени қўрқувга солма+.
22 Мени чақир ва мен жавоб бераман,Ёки гапиришимга рухсат этиб, Ўзинг менга жавоб бер.
23 Қандай хатолар, қандай гуноҳлар қилган эканман?
Қилмишимни ва гуноҳимни менга кўрсат.
24 Нега мендан юзингни яшириб+,Мени Ўз душманинг деб биласан?+
25 Шамол учирган япроқни қўрқитасанми?Ёки қуриган сомоннинг орқасидан қувасанми?
26 Менга қарши оғир айбловларни ёзиб боряпсан,Ёшликда қилган гуноҳларим учун мени жавобгарликка тортяпсан.
27 Сен мени жазолаяпсан*,Барча йўлларимни синчиклаб кузатяпсан,Қўйган ҳар бир қадамимни текшириб боряпсан.
28 Шу тариқа, бу одам* чиринди сингари,Куя еган кийимга ўхшаб яроқсиз бўлиб қолади.
Изоҳлар
^ Ёки «муртад».
^ Бошқа вариант «Агар кимдир баҳслаша олса, мен жим туриб ўлиб қоламан».
^ Сўзма-сўз «у», яъни Аюб назарда тутилган бўлиши мумкин.