Аюб 20:1–29

  • Зўфар иккинчи бор гапиради (1–29)

    • Аюбнинг сўзларидан ранжийди (2, 3)

    • Аюб ёвузликда айбланади (5)

    • Аюб ёмонликдан лаззатланишда айбланади (12, 13)

20  Намахлик Зўфар+ жавоб бериб деди:  2  «Безовта қилаётган фикрларим мени жавоб қайтаришга ундади,Боиси, ҳис-туйғуларим жунбишга келди.  3  Айтган таъналаринг мени ранжитди,Шунда онгим жавоб қайтаришга рағбатлантирди.  4  Сенга айтмоқчи бўлган нарсаларни наҳотки билмасанг?Ахир одам* яратилганидан бери+,  5  Ёвузларнинг қувонч садоси қисқа,Худосизнинг* севинчи эса бир лаҳзалик-ку+.  6  Гарчи унинг улуғворлиги осмонгача юксалиб,Боши булутларга етса-да,  7  У ўз нажасидай қуриб, тоабад йўқ бўлиб кетади,Уни кўриб юрганлар: “Қани у?” — деб сўрашади.  8  Туш каби учиб кетади, уни топа олишмайди,Тунги рўё сингари йўқолиб кетади.  9  Уни кўрган кўз ҳам,Яшаган жойи ҳам уни бошқа кўрмайди+. 10  Болалари камбағаллардан марҳамат излайди,Йиққан бойлигини ўз қўллари билан эгаларига қайтариб беради+. 11  Суяклари ёшлик куч-қувватига тўла бўлса-да,У куч-қуввати билан бирга тупроққа ётади. 12  Агар ёмонлик оғзида мазали туюлиб,Уни тилининг тагига солса, 13  Ташлагиси келмай лаззатланса,Уни оғзидан чиқармаса, 14  Еган овқати ичида бижғиб,Ошқозонида кобранинг заҳрига* айланади. 15  У бойликни ютиб юборган эди, аммо энди қайт қилади,Худо бойликни унинг қорнидан ташқарига чиқаради. 16  У кобранинг заҳрини сўради,Қора илон уни чақиб ўлдиради. 17  У ҳеч қачон дарё сувини,Асал билан сариёғнинг оқиб келишини кўрмайди. 18  Мол-мулкини ютмай туриб қайтариб беради,Савдо-сотиқ қилиб топган бойлигидан баҳраманд бўлмайди+. 19  У камбағалларни эзиб, уларни ташлаб кетган эди,Ўзи қурмаган уйни тортиб олган эди. 20  Аммо ичида тинчлик-хотиржамлик бўлмайди,Бойлиги уни қутқармайди. 21  Ютиб юборадиган ҳеч вақоси қолмади,Шу боис, унинг фаровонлиги узоққа чўзилмайди. 22  Фаровонлиги авж нуқтасига етганда, ғам-ташвиш уни енгади,Балою офатлар бошига тушади. 23  У қорнини тўйдириб турган бир пайтда,Аллоҳ оташин ғазабини унга сочади,Бахтсизликларни ёмғир каби устига ёғдиради. 24  У темир қуроллардан қочиб қутулса ҳам,Мис ёйнинг ўқлари унга санчилади. 25  У ўқни белидан тортиб олади,Ялтироқ камон ўқини ўт пуфагидан чиқаради,Уни ваҳима босади+. 26  Хазиналари тим қоронғиликка улоқтирилади,Ҳеч ким ёқмаган олов уни ютиб юборади,Чодирида қолган ҳар қандай одам фалокатга учрайди. 27  Осмон унинг хатосини фош этади,Ер унга қарши кўтарилади. 28  Худонинг қаҳр-ғазаб кунида уйини сел оқизиб кетади,Тошқин сувлар ювиб кетади. 29  Ёвузнинг Аллоҳдан оладиган улуши,Худо унга тайин этган мероси шудир».

Изоҳлар

Ёки «инсоният; Одамато».
Ёки «Муртаднинг».
Ёки «сафросига».