Аюб 30:1–31
30 Мендан ҳам ёш бўлган кишиларУстимдан куляпти+.Уларнинг оталариниСурувимни қўриқлайдиган итларга ҳам яқин йўлатмас эдим.
2 Билагида кучи борлигидан менга не фойда?
Улар кучдан қолган-ку.
3 Улар муҳтожлик ва очлик дастидан озиб-тўзиб кетган.Улар, аллақачон хароб ва қаровсиз ҳолга келиб,Қовжираб қолган тупроқни кемиряпти.
4 Улар олабута баргларини теради.Бутанинг* илдизи уларга емиш бўлади.
5 Улар жамиятдан ҳайдалган+.Одамлар ўғрига бақиргандай уларга бақиради.
6 Улар тоғ ёнбағирларидаги жарликларда,Ер ва қоялар ичидаги чуқурликларда яшайди.
7 Буталар олдида туриб бақиради.Қичитқи ўтлар орасида ғужанак бўлиб ўтиради.
8 Улар ақлсизу ярамас одамларнинг ўғилларидекЮртдан ҳайдалган.
9 Бироқ энди улар қўшиқлар айтиб устимдан куляпти+.Мен масхара бўлдим+.
10 Улар жирканиб, мендан узоқроқ юради+.Юзимга тупуришдан қўрқмайди+.
11 Чунки Аллоҳ мени қуролсизлантириб, заиф қилиб қўйди.Менинг олдимда улар ўзини жиловлай олмайдиган бўлди.
12 Улар тўпланиб келиб ўнг томонимдан менга ҳужум қилади.Қочишимга йўл қўйиб туриб,Ҳалок қилиш учун йўлимга тўсиқлар ҳам қўяди.
13 Улар йўлларимни бузиб ташлаб,Азобимга яна азоб қўшади+.Ҳеч ким уларни тўхтата олмайди*.
14 Улар девордаги катта тешик орқали киргандай,Довул ичида етиб келади.
15 Мени қўрқув босмоқда.Обрўйим шамолдек учиб кетди,Мол-давлатим булут сингари ғойиб бўлди.
16 Умрим қисқариб боряпти+.Бошимга қайғули кунлар+ тушди.
17 Туни билан суякларим сим-сим оғриб чиқади+.Зирқироқ оғриқ менга тинчлик бермайди+.
18 Катта куч таъсирида кийимим* хунук бўлиб кетди*.Тор ёқа каби мени бўғиб ётибди.
19 Худо мени лойга улоқтириб юборди.Мен тупроқ ва кулга айландим.
20 Ёрдам сўраб Сенга илтижо қилсам, менга жавоб бермадинг+.Тик турсам, менга шунчаки қараб қўйдинг.
21 Шафқатсизларча менга қарши чиқдинг+.Кучга тўла қўлинг билан менга ҳужум қилдинг.
22 Ел билан мени кўтариб, учириб юборасан.Сўнг бўрон ичида мени у ёқдан бу ёққа отасан*.
23 Биламан, Сен мени ўлимга дучор қиласан,
Ҳамма борадиган уйга олиб тушасан.
24 Бироқ мусибат пайтида ёрдам сўраб ёлворган,Ночор аҳволда бўлган одамга ҳеч ким қўл кўтармайди-ку+.
25 Оғир дамларда йиқилган одамлар учун кўз ёшимни тўкмаганмидим?!
Мен камбағаллар учун қайғурмаганмидим?!+
26 Яхшиликни умид қилган эдим, лекин ёмонлик келди.Ёруғликни кутган эдим, аммо қоронғилик келди.
27 Ичим қайнаб, безовталаниб кетяпман.Бошимга қайғули кунлар тушди.
28 Мен зулматда+, қуёш нури тушмайдиган ерда юраман.
Жамоат ичра ўрнимдан туриб, ёрдам сўраб ёлвораман.
29 Мен чиябўриларнинг акаси,Туяқушларнинг дўсти бўлдим+.
30 Терим қорайиб кўчиб тушди+.Суякларим иссиқдан* ёняпти.
31 Арфамдан фақат қайғули садолар,Найимдан эса йиғи овози таралади.
Изоҳлар
^ Саҳро бутаси. Ибр. ретама.
^ Бошқа вариант «Улар ҳеч кимнинг ёрдамисиз бунга эришади».
^ Бу ерда териси ҳақида гапирган бўлса керак.
^ Бошқа вариант «Оғир дардим мени бадбашара қилиб қўйди».
^ Бошқа вариант «эзиб йўқ қиласан».
^ Бошқа вариант «иситмадан».