Аюб 31:1–40

  • Аюб бенуқсонлигини ҳимоялайди (1–40)

    • «Мен кўзларим билан аҳд қилганман» (1)

    • «Аллоҳ мени тўғри тарозида тортиб кўрсин» (6)

    • Зино қилмаган (9–12)

    • Пулпараст бўлмаган (24, 25)

    • Бутпараст бўлмаган (26–28)

31  Мен кўзларим билан аҳд қилганман+. Шундай экан, бошқа аёлга эҳтирос билан қарашга қандай журъат этаман?!+  2  Бундай йўл тутсам, кўкдаги Худодан қандай улуш оламан?Самодаги Қодир Тангри менга қандай мерос беради?  3  Жафокор фалокатга учрамайдими?!Ёмонлик қилувчилар эса кулфатга дучор бўлмайдими?!+  4  Худо йўлларимни кузатиб+,Ҳар бир қадамимни ўлчаб юрмайдими?  5  Мен қачондир ноҳақ йўлдан* юрганманми? Оёқларим алдашга шошилганми?+  6  Аллоҳ мени тўғри тарозида тортиб кўрсин+.Шунда бенуқсон эканимни билиб олади+.  7  Борди-ю, қадамларим тўғри йўлдан оғган бўлса+,Ёки қалбим кўзим кўрган нарсаларга эргашган бўлса+,Ёхуд қўлларим булғанган бўлса,  8  Унда мен эккан уруғдан униб чиққан ҳосилни бошқаси есин+,Ўстирган нарсаларим* илдизи билан суғуриб олинсин.  9  Агар бошқа аёлга кўнгил қўйган+,Яқинимнинг эшиги олдида писиб ётган бўлсам+, 10  Хотиним бошқа кишининг буғдойини туйсин,Бегона эркаклар у билан ётсин+. 11  Чунки бу бузуқлик,Ҳакамлар жазолашига лойиқ қилмиш бўларди+. 12  Бу, йиққан-терганимни таг-томири билан ютиб юборадиган,Еб битирадиган олов бўларди+. 13  Қулу чўриларим менга қарши шикоят қилганда,Мен адолат ўрнатишдан бош тортган бўлсам, 14  Худо менга қарши чиқса мен нима қиламан? Мени жавобгарликка тортса нима дейман?+ 15  Мени онам қорнида яратган Зот уларни ҳам яратмаганми?!+ Ўша Зот туғилишимиздан аввал бизга шакл бермаганми?!+ 16  Агар камбағалга тилаганини беришдан бош тортган+,Беванинг кўзларидаги умид учқунини сўндирган бўлсам+, 17  Борди-ю, овқатимни бир ўзим еб,Етимлар билан бўлишмаган бўлсам+, 18  (Боиси, ёшлигимдан етимларга оталик қилганман.Болалигимдан бевага ёрдам берганман.) 19  Кийими йўқлигидан ҳалок бўлаётган инсонни,Ёпинишга ҳеч нарсаси йўқ қашшоқ кишини кўрганимда+, 20  Исиниб олиб мени дуо қилиши учун+,Қўйларимнинг жунини унга бермаган бўлсам, 21  Шаҳар дарвозаси олдида+ ёрдамимга муҳтож бўлиб турганда*,Етимга қўлимни мушт қилиб, дўқ қилган бўлсам+, 22  Унда қўлим елкамдан узилиб тушсин,Қўлим тирсагимдан синиб тушсин. 23  Чунки Худо мени жазолашидан қўрқар эдим.Унинг маҳобати олдида тура олмас эдим. 24  Агар мен олтинга таяниб,Тоза олтинга: “Менинг ҳимоямсан!”+ — деган бўлсам, 25  Кўп мол-дунё орттирганимдан+,Бой-бадавлат эканимдан севинган бўлсам+, 26  Қуёшнинг нур сочаётганини,Ой ўз шуъласини таратиб сузаётганини кўрганимда+, 27  Қалбим мени йўлдан оздирган бўлса,Қўлларим билан ҳавойи ўпич юбориб, уларга топинган бўлсам*+, 28  Бу, ҳакамлар жазолашига лойиқ қилмиш бўларди,Чунки бу ишим билан кўкдаги Аллоҳдан юз ўгирган бўлардим. 29  Душманим хонавайрон бўлганида севинганманми?+Бошига кулфат тушганида ич-ичимдан қувонганманми? 30  Мен унга ўлим тилаб, қарғамаганман,Оғзим билан гуноҳ қилишга асло йўл қўймаганман+. 31  Чодиримдаги ҳеч бир киши:“Унинг дастурхонидан таом еб тўймаганлар бор”+,— деб айтмаган. 32  Ҳеч бир мусофир ташқарида тунаб қолмаган+.Сайёҳ учун эшигим доим очиқ бўлган. 33  Гуноҳимни қўйнимга бекитишга уриниб,Бошқалар сингари қилмишимни яширишга қачондир ҳаракат қилганманми?+ 34  Одамлар нима дейишидан ҳайиққанманми?Ёки эл-юртнинг нафратига йўлиқишдан даҳшатга тушганманми?Ташқарига чиқишдан қўрқиб, жим ўтирганманми? 35  Қанийди гапларимни бирор киши тинглаганида эди!+ Айтганларим рост эканини кўрсатиш учун имзо қўярдим. Қодир Тангри менга жавоб берганида эди!+ Мени қораловчи айбларимни ҳужжатга ёзиб берса эди! 36  Уни фахр билан елкамда кўтариб юрардим,Тож қилиб бошимга кийиб олардим. 37  Босадиган ҳар бир қадамим учун Худога ҳисобот берардим.Шаҳзода каби ишонч билан Унга яқинлашардим. 38  Борди-ю, ўз ерим менга қарши фарёд қилса,Унинг эгатлари биргалашиб йиғласа, 39  Агар текинга унинг ҳосилини еган+,Унинг эгаларини ноумид қилган бўлсам+, 40  Унда буғдой ўрнига тиканак ўсиб чиқсин,Арпа ўрнига бадбўй ўтлар ўссин». Шу сўзлар билан Аюб гапини тугатди.

Изоҳлар

Бошқа вариант «ёлғончилар билан».
Ёки «авлодим».
Бошқа вариант «Шаҳар дарвозаси олдида мени қўллаб-қувватлайдиганлар борлигини кўрганимда».
Бу, бутпарастларга хос одат бўлиши мумкин.