Аюб 35:1–16

  • Элиху Аюбнинг янглишганини кўрсатади (1–16)

    • Аюб Худодан кўра одилроқ эканини айтади (2)

    • Аллоҳ юксак, гуноҳ Унга таъсир қилмайди (5, 6)

    • Аюб Худони кутиши керак (14)

35  Элиху сўзларини қуйидагича давом эттирди:  2  «Ҳақ эканингизда шунчалик аминмисизки,Сиз гўё: “Мен Худодан кўра одилроқман”,— деб айтяпсиз?+  3  Чунки сиз: “Одил бўлишимдан сенга* нима фойда? Ундан кўра гуноҳ қилганим яхши эмасми?”+ — деяпсиз.  4  Сизга ҳам, дўстларингизга+ ҳам,Айтадиган гапим бор.  5  Бошингизни кўтариб, осмонга назар солинг.Булутларга қаранг+, улар сиздан қанчалик юқорида.  6  Борди-ю, гуноҳ қилсангиз, Худога зарар келтира олармидингиз?+ Хатоларингизни кўпайтирсангиз, Унга таъсир қила олармидингиз?+  7  Агар одил бўлсангиз, Унга бирор нарса бера оласизми?У сизнинг қўлингиздан бирор нарса оладими?+  8  Ёвузлигингиз сиз каби инсонгагина таъсир қилади,Одиллигингиздан фақат одамлар фойда кўради.  9  Қаттиқ зулм остида халқ нола қилиб,Кучлиларнинг қўлидан халос этилишни ёлвориб сўрайди+. 10  Аммо ҳеч ким: “Кечалари қўшиқ куйлашга+ илҳомлантирган Тангрим,Буюк Яратувчим+ қаерда?” — деб сўрамайди. 11  У бизга ердаги ҳайвонларга қараганда кўпроқ+ таълим беради+,Самодаги қушлардан кўра донороқ қилади. 12  Ёвузларнинг мағрурлиги дастидан+,Халқ ёлворса ҳам, У жавоб қайтармайди+. 13  Шубҳасизки, Аллоҳ беҳуда фарёдларни* эшитмайди+,Қодир Тангри бундай фарёдларга эътибор қаратмайди. 14  Айниқса Уни кўрмадим деб даъво қилсангиз+, У тингламайди. Масалангизни У кўриб чиқар экан, Уни сабрсизлик билан кутинг+. 15  Чунки У жаҳл устида сизни жавобгарликка тортмади.Ҳаддан ортиқ бемулоҳазалик қилганингизга эътибор бермади+. 16  Аюб эса бекорга оғзини катта очди,Билимга эга бўлмай туриб, гапни кўпайтирди»+.

Изоҳлар

Эҳтимол, Худога қарата айтилган.
Ёки «ёлғонни».