Аюб 36:1–33
36 Элиху гапини шундай дея давом эттирди:
2 «Тушунтириб бўлмагунимча, яна бир оз сабр қилинг,Чунки Худони ёқлаб гапирадиган сўзларим ҳали бор.
3 Мен билганларимни атрофлича сўзлаб бериб,Яратувчим одил эканини ошкор этаман+.
4 Сўзларим ёлғон эмаслиги аниқ,Зеро, бу сўзлар мукаммал билим Эгасидан+ келган.
5 Дарҳақиқат, Аллоҳ қудратли+, бироқ ҳеч бирингизни рад этмайди.У фаҳм-идрокда тенги йўқдир.
6 У ёвузларни тирик қолдирмайди+,Азоб чекканлар учун эса одил ҳукм чиқаради+.
7 У одиллардан кўзини узмайди+.Уларни шоҳлар билан бирга тахтга ўтирғизиб*+, абадий юксалтиради.
8 Агар улар кишанланиб,Қайғу-алам арқонлари билан боғланишса,
9 Худо уларнинг қилмишларини кўрсатиб,Мағрурликлари дастидан қилган жиноятларини фош этади.
10 Танбеҳ бериш учун қулоқларини очиб,Ёмонликдан юз ўгиришга чорлайди+.
11 Агар улар қулоқ солиб, Унга хизмат қилса,Фаровонликда умр кечириб,Ҳаётдан баҳра олиб яшайди+.
12 Борди-ю, улар қулоқ солмаса, қиличдан ҳалок бўлиб+,Сабоқ олмай ўлиб кетади.
13 Худосизлар* ўз қалбида гина-кудурат сақлайди.
Аллоҳ уларни боғлаб ташласа ҳам, Ундан ёрдам сўраб ёлвормайди.
14 Уларнинг ҳаёти ибодатхона баччалари*+ орасида ўтиб*,Ёшлик чоғидаёқ ўлиб кетади+.
15 Лекин Аллоҳ жабр-зулм остида қолган бечораларни қутқаради,Зулм кўраётган пайтда, таълим бериш учун қулоқларини очади.
16 У сизни дард-аламдан халос этиб+,Чекловлардан холи кенг ялангликка элтади+,Дастурхонингизни ноз-неъматга тўлдириб, тасалли бахш этади+.
17 Ҳукм амалга оширилиб, адолат ўрнатилганда,Ёвузларга чиқарилган ҳукмдан кўнглингиз тўлади+.
18 Аммо жаҳлга берилиб+, бировнинг қайғусидан севина кўрманг,Катта пора сизни йўлдан оздирмасин.
19 Ёрдам сўраб қилган фарёдингиз,Зўр уринишларингиз мусибатдан қутқара оладими?+
20 Одамлар ўз жойидан ғойиб бўладиганТунни орзу қилманг.
21 Ёмонликка оғиб кетишдан эҳтиёт бўлинг,Қайғу-аламнинг ўрнига уни танламанг+.
22 Мана, Худо қудрати ила юксалган.Унга ўхшаш устоз борми?
23 Ким Унга йўл кўрсата олади*?+Ким Унга: “Сен нотўғри йўл тутдинг”+,— деб айта олади?
24 Шуни ёдда тутингки, сиз Унинг ишларини+,Одамлар тараннум этган ишларини мадҳ этишингиз даркор+.
25 Бу ишларни бутун одамзод кўрган,Ўткинчи инсон уларни узоқдан туриб кузатади.
26 Ҳа, Аллоҳ ақлимиз етмайдиган даражада буюкдир+,Йилларининг саноғига етиб бўлмайди+.
27 У сув томчиларини юқорига кўтаради+,Улар буғланиб кетиб, сўнг ёмғирга айланади.
28 Булутлар уларни ерга тўкиб+,Одамзод устига шаррос қуяди.
29 Булутлар қандай ёйилганини,Унинг чодиридан эшитилган момақалдироқни ким тушуна олади?+
30 Қаранг, У булутлар узра чақмоғини чақтиради+,Денгиз тубини сув билан қоплайди.
31 Булар орқали У одамларни қўллаб-қувватлаб*,Уларни мўл-кўл озиқ-овқат билан таъминлайди+.
32 У чақмоқни Ўз қўлларида ушлаб,Нишонига қарата йўналтиради+.
33 Момақалдироқ У ҳақда эълон қилади,Ҳатто чорва ҳам ким* келаётганини хабарлайди.
Изоҳлар
^ Бошқа вариант «У шоҳларни тахтга ўтирғизиб».
^ Ёки «Муртадлар».
^ Ибодатхонада фаҳш учун фойдаланилган эркаклар.
^ Бошқа вариант «якун топиб».
^ Бошқа вариант «танқид қила олади; жавобгарликка торта олади».
^ Бошқа вариант «одамларга ҳомийлик қилиб».
^ Бошқа вариант «нима».