Аюб 38:1–41

  • Яҳова одамнинг аҳамиятсиз эканини кўрсатади (1–41)

    • «Ерга асос солганимда сен қаерда эдинг?» (4–6)

    • Тангрининг ўғиллари ҳайқириб олқиш айтади (7)

    • Табиат ҳодисалари (8–32)

    • «Осмон қонунлари» (33)

38  Кейин Яҳова бўрон ичидан+ Аюбга шундай деди:  2  «Билимга эга бўлмай туриб,Ниятимга соя солаётган ким?+  3  Қани, эркакдай белингни маҳкам боғла,Мен сўрайман, сен жавоб берасан.  4  Ақл-идроклиман деб ўйласанг, айтгин-чи, Ерга асос солганимда сен қаерда эдинг?+  5  Ернинг ўлчамини ким белгилаганини,Ким ўлчов ипини кўндалангига тортганини биласанми?  6  Унинг пойдевори ниманинг устига солинганидан,Бурчакка қўйиладиган негиз тошини ким ўрнатганидан хабаринг борми?+  7  Тонг юлдузлари+ биргаликда қувончдан ҳайқирганда,Тангрининг жамики ўғиллари*+ ҳайқириб олқиш айтганда, сен қаерда эдинг?  8  Бачадонни ёриб чиққандек жўш урган денгизниЭшиклар билан тўсиб қўйган ким?+  9  Булутларни унга кийим қилиб кийдирганимда,Уни тим қоронғиликка буркаганимда, 10  Унинг чегараларини белгилаганимда,Эшикларию сурма зулфинларини ўрнатганимда+, 11  Унга: “Шу ергача келасан, бундан у ёғига ўтмайсан,Жўшқин тўлқинларинг тўхтайдиган жой шу!”+ — деганимда сен қаерда эдинг? 12  Қачондир тонгга буйруқ берганмисан?Тонг шафағига ўрнини кўрсатганмисан?+ 13  Ернинг учларидан ушлаб,Ундан ёвузларни силкитиб туширганмисан?+ 14  Ер муҳр остидаги лойдай ўзгариб, Кўриниши кийим безакларидай тус олади. 15  Аммо ёвузлар нурдан маҳрум этилади,Юқорига кўтарилган қўллари синдирилади. 16  Денгиз тубидаги булоқларни кўрганмисан?Чуқур сувларни тадқиқ қилганмисан?+ 17  Ўлим дарвозаларини+ топганмисан?Зулмат дарвозаларини* кўрганмисан?+ 18  Ернинг қанчалик катта эканини англаб етганмисан?+ Буларни билсанг, қани, Менга айтиб бергин-чи! 19  Ёруғликнинг турар жойига олиб борадиган йўлни+, Қоронғилик қаерда жойлашганини биласанми? 20  Уларни ўз жойига олиб бориш учун,Маконига етаклайдиган сўқмоқларни биласанми? 21  Сен аллақачон туғилганинг,Кўп йил яшаганинг учун буларни биласанми? 22  Қор сақланадиган омборларга кирганмисан?+Дўл сақланадиган омборларни кўрганмисан?+ 23  Мен уларни мусибат вақти учун,Жангу жадаллар бўладиган кун учун асраб қўйганман+. 24  Ёруғлик* қайси томондан таралади?Шарқ шамоли ер юзида қайси тарафдан эсади?+ 25  Ким сувларга ариқ ўтказиб,Момақалдироқли булут ва бўроннинг йўлини белгилаган?+ 26  Ким инсон боласи яшамайдиган ерларга,Одам зоти йўқ саҳрога ёмғир ёғдирган?+ 27  Кимсасиз даштларни сувга тўйинтириб,Ўт-ўланларни ўстирган ким?+ 28  Ёмғирнинг отаси борми?+ Шабнамнинг отаси ким?+ 29  Муз кимнинг бачадонида ҳосил бўлган?Осмондан тушадиган қировни туққан ким?+ 30  Қачон сув сатҳи тош билан қоплангандай бўлиб,Чуқур сувлар юзаси музга айланади?+ 31  Кима юлдузлар туркумининг* арқонини боғлай оласанми?Кесил юлдузлар туркумининг*+ занжирларини еча оласанми? 32  Юлдузлар туркумини* ўз мавсумида чиқариб,Аш юлдузлар туркуми* билан ўғилларига етакчи бўла оласанми? 33  Осмон қонунларини биласанми?+Ерда уларнинг* ҳукмронлигини ўрната оласанми? 34  Устингга жала қуйиши учун, Булутларгача овозингни баланд кўтара оласанми?+ 35  Чақмоқни чақтира оласанми? Улар: “Мана, биз шу ердамиз!” — деб олдингга келадими? 36  Ким булутларга* донолик берган?+Ким самовий ҳодисаларга* тушунча ато этган?+ 37  Булутларни санашга ким етарлича доноликка эга?Фалакдаги сув кўзаларини ким ағдариб ташлай олади?+ 38  Ўшанда тупроқ балчиққа айланади,Кесаклар бир-бирига ёпишади. 39  Шерга емиш овлаб келиш қўлингдан келадими?Ёш шерларнинг қорнини тўйдира оласанми?+ 40  Улар инларида ётганида,Ўз уяларида ўлжаларини пойлаб ўтирганида, уларни боқа оласанми? 41  Қарға емиш топа олмай кезиб юрганида,Палапонлари қағиллаб Худога ёлворганида,Унга емиш ҳозирлайдиган ким?+

Изоҳлар

Ибронийча ушбу ибора Худонинг фаришталарига нисбатан қўлланилади.
Ёки «Ўлим соясини».
Бошқа вариант «Чақмоқ».
Бузоқ юлдуз туркумидаги Плеяда юлдузлари бўлиши мумкин.
Эҳтимол, Орион юлдуз туркуми.
Сўзма-сўз «Маззарот». 4Шҳ 23:5- оятида кўпликда қўлланилган сўз бурж туркумларини билдиради.
Эҳтимол, Катта Айиқ юлдуз туркуми.
Бошқа вариант «Унинг».
Бошқа вариант «одамга».
Бошқа вариант «ақлга».