Аюб 41:1–34
-
Тимсоҳ (1–34)
41 Тимсоҳни*+ қармоқ билан тута оласанми?
Оғзини арқон билан боғлаб қўя оласанми?
2 Бурун тешикларидан арқон ўтказиб,Жағини илгак билан теша оласанми?
3 Раҳм кўрсатишингни сўраб, у сенга ёлворадими?Ёки сенга юмшоқ гапирадими?
4 Бир умрга қулинг бўлиш учун,У сен билан аҳдлашадими?
5 Қуш билан ўйнагандай, у билан ўйнай оласанми?Ёки қизчаларингни овунтириш учун уни боғлаб берасанми?
6 Одамлар уни айирбошлайдими?
Савдогарлар ўзаро бўлишиб оладими?
7 Терисини гарпунлар* билан теша оласанми?+Бошига балиқ овлайдиган найзаларни санча оласанми?
8 Агар қўлингни унга теккизадиган бўлсанг,Олишувни асло унутмайсан, бундай қилишга бошқа журъат этмайсан!
9 Уни бўйсундириш умиди пучга чиқади.
Кўринишининг ўзи сени ваҳимага солади.
10 Уни жойидан қўзғатишга ҳеч кимнинг жасорати етмас экан,
Унда Менинг олдимда ким тура олади?+
11 Ким Менга бирор нарса берибдики, Мен унга қайтаришим керак?+
Фалак остидаги жамики нарса Меникидир+.
12 Унинг куч-қудратию танасининг тузилиши,Оёқлари ҳақида индамай тура олмайман.
13 Устки кийимини ечиб олиш кимнинг қўлидан келади?
Ким унинг оғзига яқин кела олади?
14 Ким оғзини эшикни очгандай оча олади?
Унинг тишлари даҳшатга солади.
15 Усти бир-бирига зич жойлашган,Қатор-қатор қалқонлар билан қопланган*.
16 Улар бир-бирига шунчалик жипс жойлашганки,Ҳатто орасидан ҳаво ҳам ўтмайди.
17 Улар бир-бирига тақалиб,Ёпишиб туради, уларни ажратиб бўлмайди.
18 У аксирганда ўт чақнайди.Кўзлари тонг шуъласидай ёниб туради.
19 Оғзидан чақмоқ чақнайди.Олов учқунлари отилиб чиқади.
20 Ўчоқда қамиш куйдирилаётгандай,Бурнидан тутун бурқиб чиқади.
21 Нафаси кўмирни ёндиради,Оғзидан аланга отилиб чиқади.
22 Бўйни шу қадар бақувватки,Олдида турганларни қўрқув босади.
23 Терисининг қаватлари бир-бирига маҳкам бириккан,Улар қуйма темирдай қаттиқ ва қўзғалмасдир.
24 Унинг юраги тошдай,Тегирмоннинг пастки тошидай қаттиқдир.
25 У жойидан қўзғалса, ҳатто кучлиларнинг ўтакаси ёрилади.Унинг қўрқинчли ҳаракатларидан эсанкираб қолишади.
26 Қилич уни енга олмайди.Найзаю ўқлар ҳам унга таъсир қилмайди+.
27 Темир у учун худди сомондай,Мис эса чириган ёғочдайдир.
28 Ўқ уни қочира олмайди.Палахмон тошлари у учун похолдайдир.
29 Гурзига худди сомондай қарайди.Найзанинг шувуллашидан кулади.
30 Қорин қисми сопол бўлагининг ўткир парчасига ўхшайди.У хўптир* юргизилгандай лойда ўз изини қолдиради+.
31 Чуқур сувларни қозондай қайнатади.Денгизни малҳам тайёрланадиган қозондай биқирлатади.
32 Ортидан ялтироқ из қолдиради.
Буни кўрганлар чуқур сувларнинг оқ сочи бор экан деб ўйлайди.
33 Ер юзида унга ўхшаши йўқ.Бу мавжудот қўрқувни билмайдиган қилиб яратилган.
34 Ҳар қандай мағрур ҳайвонга тик боқади.
У барча ҳайбатли йиртқич ҳайвонларнинг шоҳидир!»
Изоҳлар
^ Найзага ўхшаш қурол, эҳтимол, учида қармоқникидай илгаги бўлган.
^ Бошқа вариант «Қатор-қатор қалқонлар унинг ғуруридир».