Аюб 9:1–35
9 Аюб жавоб қайтариб деди:
2 «Мен шундай эканини биламан.
Аммо Худо билан даъволашган ўткинчи одам қандай қилиб ҳақ бўлиб чиқсин?+
3 Борди-ю, кимдир У билан баҳслашмоқчи бўлса*+,
Ўша киши Унинг мингта саволидан биттасига ҳам жавоб бера олмайди.
4 Унинг қалбида донолик, қўлида эса қудрат бор+.
Ким Унга қарши чиқиб, омон қола олади?+
5 У тоғларни силжитади, ғазаб устида уларни ағдариб ташлайди,Одамлар бу ҳақда билмай ҳам қолади.
6 Ерни ўз жойидан қўзғатади,Унинг устунлари титраб кетади+.
7 У қуёшга нур сочмасликни буюради,Юлдузларнинг шуъласини муҳрлаб қўяди+.
8 Осмонни Ўзи ёйиб юборади+,Денгизнинг баланд тўлқинлари узра юради+.
9 У Аш, Кесил, Кима юлдуз туркумларини*+,Осмоннинг жанубидаги* юлдуз туркумларини яратган.
10 У ақл бовар қилмайдиган, буюк ишлар қилади+,Ажойиб ишларининг саноғига етиб бўлмайди+.
11 Ёнимдан ўтиб кетса ҳам, мен Уни кўра олмайман,У олдимдан ўтиб кетса ҳам, Уни пайқай олмайман.
12 Агар бирор нарсани тортиб олса, ким Унга қарши чиқа олади?
Унга: “Нима қиляпсан?” — дейишга ким журъат этади?+
13 Худо Ўз ғазабини тийиб турмайди+,Ҳатто Раҳобнинг*+ ёрдамчилари ҳам Унинг оёқларига йиқилади.
14 Шундай экан, Унга жавоб берганимда,У билан баҳслашганимда, сўзларимни танлаб гапиришим керак эмасми?!
15 Ҳатто мен ҳақ бўлган тақдирда ҳам, Унга жавоб беришга ботинолмайман+.
Ҳакамимдан* менга раҳм қилишини ёлвориб сўрайман, холос.
16 Агар Уни чақирсам, У менга жавоб берадими?
Овозимни эшитишига ишонмайман.
17 У бўрон юбориб, мени яксон қилади,Жароҳатларимни сабабсиз кўпайтиради+.
18 У нафасимни ростлашга имкон бермайди,Мусибатларим устига мусибат юборади.
19 Куч масаласига келсак, У ҳаммадан кучлидир+.
Борди-ю, бу адолат масаласи бўлса, Тангри: “Мени жавобгарликка тортадиган киши борми?” — дейди.
20 Агар мен ҳақ бўлиб чиқсам ҳам, ўз оғзим мени ҳукм қилади,Ҳатто айбдор бўлмасам ҳам, У мени айбдор деб эълон қилади.
21 Ҳатто бенуқсонликни сақлаб қолсам ҳам, ўзимга ишонмайман,Ҳаётимдан воз кечаман.
22 Ҳеч қандай фарқи йўқ экан. Мана шу боис:“У ёвузни ҳам, айбсизни ҳам бирдек йўқ қилади”,— деб айтдим.
23 Агар кутилмаганда тўфон қирғин келтирса,У бегуноҳ кишининг ночор аҳволига кулади.
24 У дунёни ёвузларнинг қўлига топширган+,Ҳакамларнинг кўзини ёпиб қўйган.
Ундан бўлак ким ҳам бундай қила оларди?
25 Кунларим чопардан ҳам тезроқ югуриб кетяпти+,Ҳеч қандай яхшилик кўрмай ўтиб кетяпти.
26 Кунларим қамиш қайиқлардай сузиб кетяпти,Ўлжасига шиддат билан ташланган бургутлардек ўтиб кетяпти.
27 Борди-ю, мен: “Арзимни унутаман,Чеҳрам очилиб, хурсанд бўламан”,— десам,
28 Чекаётган азобларимдан ҳануз қўрқаман+,Биламан, Сен мени айбдор деб эълон қиласан.
29 Айбдор деб топиладиган бўлсам,
Беҳудага курашиб нима қиламан?+
30 Борди-ю, эриётган қор билан ювинсам-да,Қўлларимни совун билан ювсам-да+,
31 Сен мени балчиқли ўрага ботириб олардинг.
Ҳатто эгнимдаги кийимларим ҳам мендан жирканарди.
32 У менга ўхшаган одам эмаски, мен Унга жавоб берсам,У билан бирга маҳкамага борсам+.
33 Иккимизга ҳукм чиқарадиган,Бизга ҳакамлик қиладиган ҳеч ким йўқ.
34 Агар У мени калтаклашни тўхтатса,Ваҳимага солиб, қўрқитишни бас қилса+,
35 Шунда қўрқмасдан Унга гапираман,Чунки қўрқиб гапириш менга хос эмас.
Изоҳлар
^ Ёки «Уни маҳкамага олиб борса».
^ Катта Айиқ, Орион юлдуз туркумлари ва Бузоқ юлдуз туркумидаги Плеяда юлдузлари бўлиши мумкин.
^ Сўзма-сўз «ичкари хоналаридаги».
^ Улкан денгиз махлуқи бўлиши мумкин.
^ Бошқа вариант «Маҳкамадаги рақибимдан».