Воиз 6:1–12

  • Бадавлат, аммо лаззатсиз ҳаёт (1–6)

  • Хомхаёл бўлма (7–12)

6  Қуёш остида инсонлар дуч келадиган бир фожиани кўрдим:  Аллоҳ инсонга у орзу қилган барча нарсани — бойлик, мол-дунё ва шуҳрат ато этади. Аммо ҳақ Худо бу нарсалардан у эмас, балки бегоналар завқланишига йўл қўйиб беради. Бу ҳам беҳуда ва оғир бир дарддир.  Агар инсон юзта фарзандли бўлса, узоқ умр кўриб қариса-ю, лекин ҳаётдан лаззат олмай қабрга кирса, ўлик туғилган бола ундан яхшироқдир+.  Сабаби, у бекорга дунёга келиб, қоронғиликка қайтади. Унинг исми зулмат билан қопланади.  У ҳатто ҳеч қачон қуёш юзини кўрмаса ва ҳеч нарсани билмаса-да, ўша инсондан яхшироқдир+.  Одам икки минг йил яшаса-ю, лекин ҳаётдан лаззат олмаса, бундан унга не фойда? Ахир ҳамманинг борар жойи бир эмасми?!+  Инсоннинг барча қилган меҳнати қорнини тўйдириш учунгина, холос+. Лекин у ҳеч қачон тўймайди.  Дононинг нодондан қандай устунлиги бор?+ Камбағал қандай кун кечириш кераклигини билганидан нима фойда?  Хомхаёл бўлгандан кўра, кўз олдида турган нарсалардан қувонган яхшироқ. Бу ҳам беҳуда, шамол ортидан қувишдайдир. 10  Дунёда бор нарсанинг барига аллақачон ном берилган. Инсон кимлиги ҳам барчага аён. Одам ўзидан қудратлироқ шахс билан даъволаша олмайди. 11  Сўзлар* кўпайса, беҳуда нарсалар ҳам кўпаяди. Улардан одамга не наф? 12  Худди соя каби ўтиб кетадиган беш кунлик умрида инсон нима қилса яхши бўлишини ким билади?+ У ўлганидан кейин қуёш остида нима бўлишини унга ким айта олади?

Изоҳлар

Бошқа вариант «Нарсалар».