Воиз 7:1–29
7 Яхши ном қимматбаҳо мойдан+, ўлим куни эса туғилган кундан яхшироқдир.
2 Зиёфат уйига боргандан кўра+, азадор уйга бориш яхшироқ, чунки ҳар бир одам ўлимга дучор бўлади. Тириклар буни ёдда тутсин.
3 Кулгидан кўра қайғу афзалроқдир+, сабаби, юздаги ғам қалбни гўзаллаштиради+.
4 Дононинг юраги азадор уйда, нодоннинг юраги эса зиёфат* уйидадир+.
5 Аҳмоқларнинг қўшиғини эшитгандан кўра, дононинг танбеҳига қулоқ солган яхшироқ+.
6 Аҳмоқнинг кулгиси+ қозон тагида чирсиллаб ёнаётган тиканга ўхшайди. Бу ҳам беҳудадир.
7 Жабр-зулм донони ақлсизлик қилишга ундайди, пора эса қалбни бузади+.
8 Ишнинг охири бошланишидан афзалроқ. Сабрли бўлиш, такаббур бўлгандан яхшироқдир+.
9 Аразчи бўлма*+, чунки гина-кудурат аҳмоқлар кўнглида ин қуради*+.
10 «Аввалги кунлар ҳозиргидан яхши эди»,— дема. Доно одам бундай демайди+.
11 Донолик меросга қўшилиб келса яхшидир, ёруғ дунёда юрганлар учун фойдалидир.
12 Чунки пул одамга ҳимоя берганидай+, донолик ҳам уни ҳимоялайди+. Аммо билим ва доноликнинг устунлиги шундаки, улар ўз соҳибининг ҳаётини сақлайди+.
13 Аллоҳнинг ишларига назар сол: У эгри қилган нарсани ким ҳам тўғрилай оларди?!+
14 Яхши кунда шод-хуррам бўл+, ёмон кунда эса шуни ёдда тутгинки, яхши кунни ҳам, ёмон кунни ҳам Худо беради+. Шу боис, одамзод келажакда у билан нима бўлишини била олмайди+.
15 Ўткинчи ҳаётим давомида+ барча нарсани кўрдим: одил киши одиллигига қарамай барвақт ўлар экан+, ёвуз киши эса ёвузлигига қарамай, узоқ яшар экан+.
16 Ҳаддан ошиқ одил бўлма+, ўзингни ортиқ даражада доно қилиб ҳам кўрсатма+. Нега энди ўзингни ҳалок қилишинг керак?!+
17 Ёвузликка берилиб кетма, ақлсиз ҳам бўлма+. Нима учун бевақт ўлишинг керак?!+
18 Биринчи огоҳлантиришга қулоқ сол, иккинчисини ҳам унутма+. Чунки Худодан қўрққан иккисига ҳам риоя қилади.
19 Донолик инсонни шаҳардаги ўнта бақувват кишидан ҳам кучлироқ қилади+.
20 Боиси, ер юзида доимо яхшилик қилиб, ҳеч қачон гуноҳ қилмайдиган инсоннинг ўзи йўқдир+.
21 Одамларнинг ҳар бир сўзини юрагингга яқин олаверма+, йўқса хизматкоринг сени ёмонлаётганини эшитиб қоласан.
22 Ахир ўзинг ҳам бошқаларни кўп маротаба ёмонлаганингни яхши биласан-ку!?+
23 Буларнинг барини донолик ила текшириб, ўзимга: «Доно бўлайин»,— деб айтдим. Лекин донолик мендан анча йироқда экан.
24 Бўлиб ўтган нарсаларнинг тагига етиб бўлмайди, чунки улар тубсиздир. Буларни ким ҳам англаб етарди?!+
25 Мен қалбимни донолик ва мавжуд нарсаларни билишга, ўрганишга ва излашга мойил қилдим. Аҳмоқлик — ёвузлик эканини, нодонлик — телбалик эканини тушунишга интилдим+.
26 Сўнг шуни билиб олдим: овчининг тузоғига ўхшаган аёл ўлимдан ҳам аччиқроқдир. Унинг қалби тўр, қўллари эса занжир кабидир. Аллоҳга маъқул келмоқчи бўлган одам ундан қочиб қутилади+, гуноҳкор эса унинг ўлжасига айланади+.
27 «Мен нимани англаб етганимга диққат қилинг,— дейди воиз+. —Хулоса қилиш учун ҳар нарсани бирин-кетин ўрганиб чиқдим,
28 аммо тинмай изласам-да, қидирганимни топмадим. Мингта эркак ичидан биргина одил эркакни топдим, лекин аёллар орасидан биронта ҳам одил аёлни топа олмадим.
29 Мен ягона бир тўхтамга келдим: Аллоҳ инсониятни одил қилиб яратган+, аммо улар ўз мақсадлари пайида бўлишган»+.
Изоҳлар
^ Ёки «хурсандчилик, ўйин-кулги».
^ Бошқа вариант «аҳмоқлик белгисидир».
^ Сўзма-сўз «Хафа бўлишга шошма».