Гўзал қўшиқ 1:1–17
1 Сулаймоннинг энг гўзал қўшиғи*+.
2 «Ўпгин мени лабларинг билан,Чунки севги изҳорларинг шаробдан ҳам ёқимлироқдир+.
3 Мойларинг ҳиди хушбўйдир+.
Исминг бошга қуйиладиган муаттар ҳидли мой кабидир+.
Шунинг учун қизлар сени севади.
4 Мени ўзинг билан олиб кет, қочиб кетайлик,
Чунки шоҳ мени ички хоналарига олиб кирди.
Кел, севиниб шод бўлайлик.
Шаробдан ҳам ёқимли бўлган севги изҳорларинг ҳақида гаплашайлик.
Қизлар сени севиши беҳуда эмас.
5 Эй Қуддус қизлари! Мен қорачадан келган бўлсам ҳам, гўзалман.Мен Кедар+ ва Сулаймон чодирларидайман+.
6 Қорачадан келганим учун менга тикилиб қараманглар,Чунки мени офтоб куйдирган.
Ака-укаларимнинг мендан жаҳли чиқиб,Мени узумзорларга қўриқчи қилиб қўйишди.Аммо ўз узумзоримни қўриқлай олмадим.
7 Менга айт-чи суюкли ёрим,Сурувингни қаерда боқасан+,Туш пайти қаерда уларга ором берасан?
Айт менга, тағин подачи дўстларинг олдидаЮзига ёпинчиқ ташлаб олган* аёлдай бўлиб юрмайин».
8 «Эй гўзалларнинг гўзали, агар сен билмасанг,Поданинг изидан бориб,Улоқларингни чўпонларнинг чодирлари олдида боқ».
9 «Эй севгилим, сен фиръавн араваларига қўшилган байтал сингари чиройлисан+.
10 Безаклар ила* ёноқларинг,Маржонлар ила бўйнинг мафтункордир.
11 Биз сен учун олтин тақинчоқлар ясаб,Уларни кумуш билан безаймиз».
12 «Шоҳ дастурхон бошида ўтирганда,Атирларим+ муаттар ҳидини таратар.
13 Азизим мен учун тун бўйи кўксимда ётганХушбўй мирра*+ солинган халтачага ўхшайди.
14 Севикли ёрим Эн-Геди+ токзорлари орасидагиБир тутам хина гули+ кабидир».
15 «Нақадар гўзалсан, севгилим!
Нақадар гўзалсан! Кўзларинг кабутар кўзларидай»+.
16 «Нақадар кўркам ва ёқимтойсан азизим!+
Ям-яшил майсалар бизнинг тўшагимиздир.
17 Уйимизнинг тўсинлари кедр дарахтлари,Чордоғимиз тўсинлари қора арча дарахтларидир.
Изоҳлар
^ Сўзма-сўз «қўшиқлар қўшиғи».
^ Ёки «аза кийимини кийган».
^ Бошқа вариант «Ўрилган сочларинг орасидаги».