Гўзал қўшиқ 3:1–11

  • Қиз (1–5)

    • «Тунлари... уни кўришни жуда истадим» (1)

  • Сион қизлари (6–11)

    • Сулаймоннинг савлатли келиши

3  Тунлари тўшагимда ётганимдаСевгилим ҳақида ўйладим+. Уни кўришни жуда истадим, лекин тополмадим+.  2  Ўрнимдан туриб шаҳар кездим.Кўчалару шаҳар майдонларидаСевгилимни қидирдим. Уни изладим, лекин тополмадим.  3  Қўриқчилар шаҳар кезиб юрганида мени кўриб қолишди+. Мен улардан: “Суюкли ёримни кўрмадингизми?” — деб сўрадим.  4  Уларнинг олдидан кетишим биланоқСуюкли ёримни топдим. Волидамнинг уйига+,Мени дунёга келтирган онамнинг ички хонасига олиб келмагунимча,Уни маҳкам ушлаб, қўйиб юбормадим.  5  Эй Қуддус қизлари,Ғизоллару ёввойи кийиклар билан қасам ичинг: Туйғулар ўзи пайдо бўлмагунча менда севгини уйғотманг, қўзғатманг»+.  6  «Саҳродан тутун устунига ўхшаб кўтарилиб келаётган,Савдогарнинг хушбўй ҳидли кукунлари,Мирра ва хушбўй смола* ҳидини таратиб келаётган нарса нима экан?»+  7  «Қаранглар, бу Сулаймоннинг тахтиравони-ку!Унинг атрофида олтмишта баҳодир,Исроилнинг қудратли жангчилари бор+.  8  Уларнинг ҳаммаси қилич билан қуролланган,Ҳаммаси маҳоратли жангчи.Ҳар бири белига қиличини боғлабТуннинг ваҳимасидан асрайди».  9  «Бу, шоҳ Сулаймоннинг савлатли тахтиравони.Уни ўзи учун Ливан* дарахтларидан ясаттирган+. 10  Тахтиравоннинг устунлари кумушдан,Суянчиқлари тилладан, Ўриндиғи қирмизи жундан.Ичини Қуддус қизлариМеҳр ила безатишган». 11  «Чиқинглар, эй Сион қизлари,Шоҳ Сулаймонга қаранглар!Тўйи куни,Юраги шод бўлган куни,Онаси+ у учун ясаттирган бошидаги никоҳ тожини* кўринглар».

Изоҳлар

Ёки «Лубнон».
Ёки «гулчамбарни».