Гўзал қўшиқ 4:1–16

  • Чўпон (1–5)

    • «Нақадар гўзалсан, севгилим» (1)

  • Қиз (6)

  • Чўпон (7–16а)

    • «Келинчагим, сен қалбимни асир қилдинг» (9)

  • Қиз (16б)

4  «Нақадар гўзалсан, севгилим! Нақадар гўзалсан! Ёпинчиқ ортида яширилган кўзларинг кабутарникидай. Сочларинг Гилад тоғларидан+ ёйилиб тушаётганЭчки подасидайдир.   Жуни қирқилган, чўмилтирилганҚўй подасига ўхшар тишларинг.Ҳар бирининг эгизи бор,Бирортасининг қўзичоғи йўқолмаган.   Лабларинг бамисли қирмизи ип,Сўзларинг кўнгилга малҳамдир.Ёпинчиқ ортида яширилган ёноқларинг*Анор бўлакчасидайдир.   Бўйнинг+ тошлардан терилганДовуд минорасидайдир+.Унга минглаб қалқонлар осилган.Ҳаммаси кучли жангчиларнинг думалоқ қалқонларидир+.   Кўкракларинг лолалар орасида ўтлаб юрганБир жуфт кийик боласидай+,Эгиз ғизоллардайдир».   «Салқин шамол эсиб турганида, соя борлигида,Мен мирра тоғига чиқаман,Хушбўй смола тепалигига кўтариламан»+.   «Ҳар жиҳатдан гўзалсан, севгилим+,Сенда ҳеч қандай нуқсон йўқ.   Эй келинчагим, юр кетайлик Ливандан,Юр кетайлик Ливандан+. Эмона* чўққисидан,Санир ва Хермон чўққисидан+,Шерлар маконидан, қоплонлар тоғидан пастга тушайлик.   Эй севгилим, келинчагим, сен қалбимни асир қилдинг+.Қалбимни асир этдинг биргина кўзларинг нигоҳи ила,Бўйнингдаги битта мунчоғинг ила. 10  Эй севгилим, келинчагим, нақадар ёқимли севги изҳорларинг!+ Севги изҳорларинг шаробдан+,Атиринг иси ҳар қандай хушбўй ҳиддан*+ ёқимлироқ! 11  Эй келинчагим, лабларингдан бол томар+. Тилинг тагида асал ва сут бор+,Кийимларинг ифори Ливан ўрмонининг ҳидига ўхшар. 12  Севгилим — келинчагим қулфланган боққа,Девор билан ўралган боққа, ёпиб қўйилган булоққа ўхшар. 13  Шохларинг* анор ўсадиган жаннат боғидир.Унда сара мевалар, хинаю хушбўй сунбуллар, 14  Хушбўй сунбул+, заъфарон, муаттар ҳидли қамиш+, долчин+,Хушбўй смола олинадиган турли хил дарахтлар, мирра, алоэ+Ҳамда сара хушбўй ўсимликлар бор+. 15  Сен боғдаги булоқ, тоза сув қудуғисан,Ливандан оқиб тушаётган жилғасан+. 16  Уйғон, эй шимол шамоли;Кел, эй жануб шамоли. Эсгин менинг боғимга. Токи таралсин унинг ифори». «Азизим ўз боғига кириб, Сара меваларидан есин».

Изоҳлар

Ёки «чаккаларинг».
Ёки «Антиливан».
Ёки «зиравордан».
Бошқа вариант «Теринг».