Гўзал қўшиқ 5:1–16

  • Чўпон ()

  • Қуддус қизлари ()

    • «Севги изҳорларини ичиб маст бўлинглар!»

  • Қиз (2–8)

    • Тушини айтиб беради

  • Қуддус қизлари (9)

    • «Ёрингнинг бошқалардан нимаси ортиқ?!»

  • Қиз (10–16)

    • «Ўн мингтанинг ичида ажралиб туради» (10)

5  «Суюкли ёрим, келинчагим,Мен боғимга кирдим+. Мирра ва хушбўй ўтларимни териб келдим+. Бол ва мумкатак асалимни едим.Шаробим ва сутимни ичдим»+. «Енглар, ёру дўстлар! Севги изҳорларини ичиб маст бўлинглар!»+   «Ухлаётган бўлсам-да, қалбим уйғоқ!+ Ана, азизим эшикни тақиллатиб турибди! “Эшикни оч, севгилим, келинчагим,Кабутарим, беғуборим! Ахир бошим шабнамдан,Жингалак сочларим тунги намдан ҳўл бўлиб кетди-ку!”+   Кийимимни ечиб қўйдим. Энди яна кияйми? Оёқларимни ювдим. Энди яна кир қилайми?   Азизим қўлини эшик тешигидан тортиб олганида,Кўнглим тўлқинланиб кетди.   Севгилимга эшикни очгани турдим.Қўлларимдан мирра,Бармоқларимдан мирра мойиТомди қулфнинг тутқичига.   Жонимга эшикни очган эдим,Аммо севгилим ўгирилиб кетиб қолди. У кетиб қолганида руҳим тушди*. Уни изладим, лекин тополмадим+. Уни чақирдим, бироқ у жавоб бермади.   Қўриқчилар шаҳар кезиб юрганида мени кўриб қолишди. Улар мени уриб яралашди. Шаҳар деворининг соқчилари рўмолимни тортиб олишди.   Эй Қуддус қизлари, менга қасам ичинг: Агар севгилимни топсангиз,Унга айтинг, ишқ ўтида ёнмоқдаман».   «Эй гўзалларнинг гўзали,Ёрингнинг бошқалардан нимаси ортиқ? Азизингнинг бошқалардан нимаси ортиқки,Сен бизга қасам ичиряпсан?» 10  «Суюкли ёрим кўркам ва қизил юзли.Ўн мингтанинг ичида ажралиб туради. 11  Унинг боши тилладан, тоза олтиндан. Жингалак сочлари ҳилпираб турган пальма новдасидай*,Ранги қузғундай қоп-қора. 12  Унинг кўзлари сой бўйига қўнган,Сутда чўмилаётган,Сувга тўла ҳовуз лабидаги* кабутардай. 13  Ёноқлари муаттар ҳидли гулзордай+,Хушбўй ҳидли гиёҳлар ўсувчи қирлардай. Лаблари мирра мойи+ томиб турган лолалардай. 14  Қўлидаги бармоқлари тилладан ясалиб, хризолит билан безатилган. Қорни сайқалланган фил суягидан қилиниб, сапфир билан зеб берилган. 15  Оёқлари — тоза олтиндан ясалган, тагликка ўрнатилган мармар устунлари. Қиёфаси Ливандай маҳобатли, қомати кедр дарахтларидай+ беқиёс. 16  Лаблари болдай тотли,Ўзи эса ҳар жиҳатдан кўркамдир+. Азизим, севимли ёрим шундайдир, эй Қуддус қизлари».

Изоҳлар

Бошқа вариант «У гапирганида жоним мени тарк этди».
Бошқа вариант «хурмо ғужумидай».
Бошқа вариант «булоқ бўйидаги».