Гўзал қўшиқ 6:1–13

  • Қуддус қизлари (1)

  • Қиз (2, 3)

    • «Мен азизимга тегишлиман, азизим эса меникидир» (3)

  • Шоҳ (4–10)

    • «Сен Тирза каби жозибадорсан» (4)

    • Қизларнинг сўзлари (10)

  • Қиз (11, 12)

  • Шоҳ (ва бошқалар) (13а)

  • Қиз (13б)

  • Шоҳ (ва бошқалар) (13c)

6  «Эй гўзалларнинг гўзали,Севгилинг қаерда? Ёринг қайси йўлдан кетди? Сен билан уни излагани борайлик».   «Суюкли ёрим кетди ўз боғига,Муаттар ҳидли гулзорга,Боғлар аро сурувини боқиш учун,Лолалар териш учун+.   Мен азизимга тегишлиман,Азизим эса меникидир+. У лолалар ичида сурувини боқяпти»+.   «Севгилим+, сен Тирза*+ каби жозибадорсан,Қуддус сингари мафтункорсан+,Байроқлари олдида тўпланган аскарлардай савлатлисан+.   Менга тикилиб қарама+,Чунки кўзларинг мени асир этди. Сочларинг Гилад ёнбағирларидан ёйилиб тушаётганЭчки подасидайдир+.   Тишларинг чўмилтирилганҚўй подасига ўхшар.Ҳар бирининг эгизи бор,Бирортасининг қўзичоғи йўқолмаган.   Ёпинчиқ ортида яширилган ёноқларингАнор бўлакчасидай.   Менда 60 та малика,80 та канизакВа сон-саноқсиз қизлар бўлса-да+,   Аммо биргина кабутарим+, беғуборим бор. У онасининг ёлғизи, Уни туққан аёлнинг арзандаси. Қизлар уни кўриб, у бахтлидир, дейишади.Маликаю канизаклар уни мақташади. 10  “Тонгдай ёрқин,Тўлин ойдай гўзал,Қуёш нуридай пок,Байроқлари олдида тўпланган аскарлардай савлатли ким экан?”»+ 11  «Водийда куртак отганини кўриш учун,Токлар кўкарганмикин,Анор дарахтлари гуллаганмикин, деяЁнғоқ боғига тушдим+. 12  Шу истак биланЎзим билмаган ҳолда,Олижаноб халқимнинг аравалари олдига келиб қолибман». 13  «Қайт, қайт, эй шунамлик қиз! Қайт, қайта қол,Чиройингни яна бир кўрайлик!» «Шунамлик қизга қараб нима қиласизлар?»+ «У рақсга тушаётган иккита гуруҳга* ўхшайди!»

Изоҳлар

Ёки «ёқимли шаҳар».
Ёки «Моханайим рақсига».