Гўзал қўшиқ 7:1–13

  • Шоҳ (1–9а)

    • «Бунчалар сулувсан, эй дилбар» (6)

  • Қиз (9б–13)

    • «Мен азизимга тегишлиман, у эса мени қўмсайди» (10)

7  «Эй олийҳиммат қиз,Сандал кийган оёғинг нақадар гўзал! Думалоқ сонларинг устанинг қўллари ясаганЗеб-зийнатлардай.   Киндигинг бамисоли юмалоқ коса. Хушбўй шароб ундан асло аримасин. Қорнинг эса лолалар билан ўралганБуғдой уюми кабидир.   Кўкракларинг бир жуфт кийик боласидай,Эгиз ғизоллардайдир+.   Бўйнинг+ фил суягидан ясалган минорадай+, Кўзларинг+ Ботрабим дарвозаси олдидагиХашбон+ ҳовузларидай. Бурнинг Дамашққа қараганЛиван минорасидай.   Бошинг Кармил тоғидай баланд туради+,Жингалак сочларинг+ тўқ қизилга бўялган жун каби+. Тўкилиб турган сочларингга шоҳ шайдо бўлди.   Бунчалар хушрўй, бунчалар сулувсан,Эй дилбар, сен ҳузурбахш неъматлардан ортиқсан!   Қадди-қоматинг пальма дарахтидай,Кўкракларинг эса хурмо ғужумларидай+.   Мен дедим: “Пальма дарахтига чиқиб,Новдаларидаги мевасидан ушлайман”. Кўкракларинг узум шингилларидай,Нафасинг хушбўй олмалардай,   Дудоғинг аъло шаробдай бўлсин». «Бу шароб суюкли ёрим учун силлиққина тўкилсин,Ухлаётганларнинг лабларидан оҳиста оқсин. 10  Мен азизимга тегишлиман+,У эса мени қўмсайди. 11  Кел, менинг азизим,Юр, далаларга чиқайлик.Хина буталари аро макон қурайлик+. 12  Кел, саҳарда туриб, узумзорга борайлик,Ток кўкарганмикин,Гуллар очилганмикин+,Анорлар гулга кирганмикин, кўрайлик+. Ўша ерда сенга севгимни изҳор қиламан+. 13  Меҳригиёҳлар+ ифорини таратар,Эшигимиз олдида хилма-хил сара мевалар+. Янгисию эскисини,Эй менинг азизим, сен учун сақлаб қўйганман.

Изоҳлар