Дониёр 10:1–21

  • Дониёрнинг олдига Худонинг элчиси келади (1–21)

    • Микоил фариштага ёрдамга келади (13)

10  Форс шоҳи Кир+ ҳукмронлигининг учинчи йили Белташазар+ деб аталган Дониёрга ваҳий берилди. Бу хабар ҳақиқат бўлиб, буюк жанг ҳақида эди. Дониёр хабарни англади, боиси ваҳийда кўрганларининг маъноси унга очиб берилди.  Ўша кунлари, мен, Дониёр, тўлиқ уч ҳафта мобайнида қайғурдим+.  Бу уч ҳафта давомида ҳеч қандай тансиқ таом емадим, томоғимдан гўшт ҳам, шароб ҳам ўтмади, баданимга мой ҳам суртмадим.  Биринчи ойнинг 24- куни улкан дарё — Дажла*+ дарёсининг бўйида турган эдим.  Бошимни кўтариб қарасам, зиғир матодан кийим кийган+, белига Уфаз олтинидан белбоғ таққан бир киши турибди.  Унинг танаси хризолитдай порлар+, юзи чақмоқдай нур сочарди. Кўзлари эса машъаладай ёниб турар, қўл-оёқлари ялтироқ мисдай бўлиб+, овози катта халойиқнинг овозидай эди.  Бу ваҳийни фақат мен, Дониёр, кўрдим. Ёнимда бўлган одамлар кўрмади+. Бироқ уларни қаттиқ ваҳима босиб, қочиб кетишди ва яширинишди.  Мен ёлғиз қолиб, ушбу ажойиб ваҳийни кўраётганимда бўшашиб, ранг-рўйим оқариб кетди, тинка-мадорим қуриди+.  Сўнгра унинг гапираётганини эшитдим. Аммо сўзларини тинглаб турганимда, ерда юзтубан ётиб, қаттиқ ухлаб қолдим+. 10  Бироқ битта қўл менга тегиб+ уйғотди, шунда мен қўлларимга таяниб, тиззаларимга кўтарилдим. 11  У менга: «Эй Дониёр, сен ниҳоятда азиз инсонсан+. Сенга айтмоқчи бўлган сўзларимни диққат билан тингла. Ўрнингдан тур, чунки мен сенинг олдингга юборилдим»,— деб айтди. У шундай деганида, мен қалтираганча оёққа турдим. 12  Кейин у менга қуйидагича деди: «Эй Дониёр, қўрқма+. Бу нарсаларни тушуниш учун қалбингни очиб, Худойинг олдида ўзингни паст тутган кунингдаёқ дуоларинг ижобат бўлди. Шу боис, олдингга келдим+. 13  Форс шоҳлигининг саркардаси+ 21 кун менга қаршилик кўрсатди. Лекин бош саркардалардан бири Микоил*+ менга ёрдамга келди. Мен ўша ерда Форс шоҳлари ёнида қолдим. 14  Кунларнинг охирида халқинг билан нималар содир бўлишини тушунтириш учун ёнингга келдим+. Чунки бу ваҳий келажакда нима юз бериши ҳақидадир»+. 15  У менга шу сўзларни айтгач, мен бошимни эгиб, гапиролмай қолдим. 16  Сўнг инсон боласига ўхшаган биттаси оғзимга қўлини теккизди+ ва мен тилга кириб, рўпарамда турган кишига: «Тақсирим, мен кўрган ваҳий дастидан қалтираб, ҳолим қолмади+. 17  Шундай экан, мен қулингиз, қандай қилиб тақсирим билан гаплаша оламан?+ Ахир тинка-мадорим қуриганидан нафас олишга ҳам кучим йўқ-ку!»+ — дедим. 18  Шунда инсон боласига ўхшаган биттаси менга яна қўлини теккизиб, куч ато этди+. 19  Сўнг у менга: «Эй, азиз инсон+, қўрқма+. Тинчлик сенга ёр бўлсин!+ Кучли ва бақувват бўл!» — деб айтди. У мен билан гаплашиб турганида, кучга тўлиб: «Тақсирим, гапиринг, чунки менга куч ато этдингиз»,— дедим. 20  У менга шундай деди: «Олдингга нега келганимни биласанми? Энди, Форс саркардаси+ билан жанг қилиш учун ортга қайтаман. Мен кетгач, Юнонистон саркардаси келади. 21  Бироқ сенга ҳақиқат китобида ёзилган нарсаларни сўзлаб бераман. Зеро, бу борада саркарданг+ Микоилдан+ бошқа мени қўллаб-қувватлайдиган ҳеч ким йўқ.

Изоҳлар

Ибр. Хиддекел.
Маъноси «Худога ўхшаш ким бор?»