Еремиёнинг марсияси 1:1–22

  • Қуддус бевага ўхшатилади

    • У бутунлай ёлғиз қолади (1)

    • Сионнинг гуноҳлари (8, 9)

    • Худо Сионни рад этади (12–15)

    • Сионни ҳеч ким юпатмайди (17)

א [Алеф]* 1  Илгари одамларга тўлиб-тошган Қуддус+ бутунлай ёлғиз қолди! Халқлар ичида гавжум бўлган шаҳар+ энди бевага ўхшаб қолди! У вилоятлар ичида малика эди, энди қулга айланди!+ ב [Бет]   У тун бўйи йиғлаб чиқди+, кўз ёшлари ётоқларини ювди. Ўйнашларидан ҳеч бири уни юпатмади+. Барча дўстлари унга хиёнат қилиб+, унинг душманларига айланди. ג [Гимел]   Яҳудо сургун қилиниб+, қайғу-алам ва қуллик машаққатидан азоб чекди+. У халқлар орасида яшашга мажбур+, у ўзига тинч жой топа олмади. Бошига кулфат тушганда, таъқиб қилувчиларининг бари унга етиб олди. ד [Далет]   Сионга олиб борувчи йўллар мотам тутяпти, чунки ҳеч ким байрамларга келмаяпти+. Унинг барча дарвозалари бузилган+, руҳонийлари оҳ-воҳ қиляпти. Унинг қизлари оҳу нола қиляпти. У қаттиқ изтиробда. ה [Хе]   Душманлари энди унинг хўжайини бўлди. Ёвларим беғам юрибди+. Гуноҳлари кўплигидан Яҳова унинг бошига кулфат юборди+. Душман унинг фарзандларини асир қилиб олиб кетди+. ו [Вав]ss   Сион қизи ҳашаматини йўқотди+. Унинг беклари яйлов топа олмаган буғуларга ўхшаб қолди.Улар ҳолдан тойиб, қувиб борувчилар олдига тушиб кетмоқда. ז [Зайин]   Қуддуснинг бошига кулфат тушганида, уй-жойсиз қолганида,У илгари эга бўлган барча қимматбаҳо нарсаларини эслади+. Унинг халқи душманлар қўлига тушганда, ҳеч ким ёрдамга келмаганида+,Ғанимлари унинг қулаганини кўриб, уни мазах қилди+. ח [Хет]   Қуддус оғир гуноҳ қилди+. Шу сабабли у жирканч бир нарсага айланди. Илгари уни ҳурмат қилганлар, энди ундан ҳазар қиляпти, чунки улар унинг яланғочлигини кўрди+. У нола қилмоқда+, шарманда бўлганидан орқага ўгирилди. ט [Тет]   Унинг этаги нопоклиги билан булғанди. У келажаги ҳақида ҳеч ҳам ўйламади+. Унинг қулаши даҳшатли бўлди, уни юпатадиган ҳеч ким йўқ. Эй Яҳова, менинг қайғу-аламимга назар сол, ахир душман керилмоқда+. י [Йод] 10  Душман унинг барча хазиналарига қўл чўзди+. Қуддус унинг муқаддас масканига халқлар кирганини кўрди+,Бироқ Сен уларга жамоатингга киришни ман этган эдинг. כ [Каф] 11  Унинг бутун халқи оҳ-воҳ қилмоқда, улар нонга зор+. Улар ўлмаслик учун овқат эвазига қимматбаҳо нарсаларини берди. Эвоҳ Яҳова, аҳволимга қара, ахир мен қадр-қиммати йўқ бир аёлга* ўхшаб қолдим-ку! ל [Ламед] 12  Эй, йўлдан ўтган-кетганлар, сизларга фарқи йўқми? Қаранглар, кўринглар. Ғазаби аланга олган кунда Яҳова менга азоб берди+.Мен каби азоб чеккан одам борми? מ [Мем] 13  У осмондан олов юбориб, ҳар бир суягимни куйдирди+. У оёқларимга тўр ташлади, мени орқага қайтишга мажбурлади. У мени ташлаб кетилган аёлдай қилди. Мен кун бўйи касалман. נ [Нун] 14  Қилмишларим менга бўйинтуруқдай бўлди, уларни Ўз қўллари билан бўйинтуруққа боғлади. Улар менинг бўйнимга қўйилди ва мен ҳолсизланиб қолдим. Яҳова мени кучим етмайдиган одамларнинг қўлига топширди+. ס [Самех] 15  Яҳова мендаги кучли эркакларни улоқтириб ташлади+. У йигитларимни ўлдириш ниятида менга қарши бир жамоа йиғди+. Яҳова Яҳудонинг бокира қизини узумсиққичда топтади+. ע [Айин] 16  Булар дастидан мен йиғлаяпман+, кўзларимдан тирқираб ёш оқмоқда. Мени юпатиб, ором берадиган кишилар олисда. Ўғилларим қирилди, душман зафар қозонди. פ [Пе] 17  Сион қўлларини чўзди+, уни юпатувчи ҳеч ким қолмади. Яҳова Ёқубнинг атрофидаги барча душманларига унга қарши чиқишни буюрди+. Қуддус уларнинг назарида жирканч нарса бўлди+. צ [Цаде] 18  Яҳова одилдир+, мен эса Унинг амрларига қарши чиқдим+. Эй халқлар, қулоқ солинглар, менинг дардимни кўринглар. Йигиту қизларим асир қилиб олиб кетилди+. ק [Қоф] 19  Мен ўйнашларимни чақирдим, аммо улар менга хиёнат қилди+. Жонларини сақлаш учун нон излаб+,Руҳонийлариму оқсоқолларим шаҳарда ўлиб кетишди. ר [Реш] 20  Назар сол Яҳова, мен қаттиқ изтироб чекяпман. Ичим дарддан оғрияпти. Исёнкорликка муккасидан кетганим учун юрак-бағрим эзилиб кетди+. Ташқарида қилич ҳалок қилмоқда+, уй ичида одамлар ўлмоқда. ש [Шин] 21  Одамлар оҳу нола қилаётганимни эшитди. Менга тасалли берадиган ҳеч ким йўқ. Душманларимнинг бари бошимга тушган кулфат ҳақида эшитди. Сен менга фалокат юборганингдан хурсанд бўлишди+. Аммо Сен эълон қилган ўша кунни келтирасан+. Шунда улар менинг аҳволимга тушади+. ת [Тав] 22  Барча қилмишларим учун мени жазолаганинг сингари,Уларни ҳам жазола+, қабиҳликлари кўз ўнгингда бўлсин. Кўпдир менинг оҳу нолаларим, юрагим хаста.

Изоҳлар

1–4- боблар мувашшаҳ услубида, яъни иброний алифбоси тартиби бўйича ёзилган мотам қўшиғидир.
Қуддус аёл тимсолида тасвирланган.