Еремиёнинг марсияси 2:1–22

  • Яҳованинг Қуддусга қаҳри

    • Яҳова раҳм қилмайди (2)

    • Яҳова унга душмандай бўлади (5)

    • Сион учун кўз ёшлар (11–13)

    • Ўтган-кетганлар шаҳарни мазах қилади (15)

    • Душман Сионнинг мағлубиятидан қувонади (17)

א [Алеф] 2  Яҳова жаҳл устида Сион қизини қора булут билан қоплади! У Исроилнинг чиройини осмондан ерга улоқтириб юборди+. Ғазаб кунида У оёқ қўядиган курсисини+ эсламади. ב [Бет]   Яҳова Яҳудонинг яшаш жойларини аямай вайрон қилди. Қаҳр ичида Яҳудо қизининг қалъаларини бузиб ташлади+. Шоҳликни+ ва унинг бекларини+ ерга уриб, хўрлади. ג [Гимел]   Оташин қаҳр ичида У Исроилнинг бор кучини йўқ қилди*. Душман ҳужум қилганида, У бизга ёрдам бермади+.Унинг ғазаби атрофидаги ҳамма нарсани ютиб юборадиган олов каби Ёқубга қарши ёнди+. ד [Далет]   У душман каби камонини букди, ғанимдек ўнг қўлини зарба беришга тайёрлади+.Бизга қадрли бўлганларнинг ҳаммасини қириб ташлади+. Қаҳрини оловдай+ Сион қизининг чодирига сочди+. ה [Хе]   Яҳова бизга душмандай бўлди+.У Исроилни ютиб юборди. Унинг барча минораларини бузиб ташлади.Бор қалъаларини вайрон қилди. Яҳудо қизининг қайғусини, фиғонини орттирди. ו [Вав]   У чайласини боғдаги капа сингари қулатди+. Байрамларига чек қўйди+. Яҳова шундай қилдики, байрам ва Шаббат куни Сионда унутилди.Оташин ғазаб ичида шоҳ ва руҳонийни рад этди+. ז [Зайин]   Яҳова қурбонгоҳидан воз кечди.Муқаддас масканидан жирканиб юз ўгирди+. Мустаҳкам минораларининг деворларини душман қўлига таслим қилди+. Улар Яҳованинг уйида байрам кунидагидай ҳайқирди+. ח [Хет]   Яҳова Сион қизининг деворларини бузиб ташлашга қарор қилди+. У ўлчов ипини тортди+. Вайронагарчилик келтиришдан қўлини тиймади. Қиялатиб уйилган тупроқ ва деворни қайғуга ботирди. Иккаласи ҳам заиф бўлиб қолди. ט [Тет]   Унинг дарвозалари тупроққа кўмилди+. Худо унинг сурма зулфинларини парчалаб ташлади. Унинг шоҳию беклари халқлар орасига тарқалди+. Қонунга амал қиладиган ҳеч ким йўқ, ҳатто унинг пайғамбарлари Яҳовадан ваҳий олмаяпти+. י [Йод] 10  Сион қизининг оқсоқоллари сукут сақлаб ерда ўтирибди+. Улар бошларига қум сочиб, жулга ўранди+. Қуддус қизлари ерга теккунча бошларини эгишди. כ [Каф] 11  Йиғлайвериб кўзимнинг нури кетиб қолди+. Ичим дарддан оғрияпти. Болалару чақалоқлар шаҳар майдонларида ҳушсиз ётганидан+,Халқимнинг қизи* қулаганидан жигар-бағрим эзилиб кетди*+. ל [Ламед] 12  Улар шаҳар майдонларида яраланган кишилардай ҳолсиз ётиб, Оналарининг қўлларида жон бераётиб,Улардан: «Дон ва шароб қани?»+ — деб сўрашяпти. מ [Мем] 13  Эй Қуддус қизи, сенга нимани мисол қилиб келтирай?Сени нимага ўхшатсам бўлади? Эй, Сионнинг бокира қизи, сенга тасалли бериш учун сени нима билан солиштирай? Сенинг яранг денгиздай бепоён+. Ким сенга шифо бера олади?+ נ [Нун] 14  Пайғамбарларинг кўрган ваҳийлар ёлғон ва пуч нарса+.Улар гуноҳларингни ошкор қилиб, асирга тушишдан сени асрамади+.Аксинча, сохта ваҳийлар кўриб, сени адаштирадиган хабарлар тарқатишди+. ס [Самех] 15  Йўлдан ўтган-кетганлар сени мазах қилиб, кафтини кафтига урди+. Улар Қуддус қизининг аҳволини кўриб, ҳайратдан ҳуштак чалди+ ва бошларини чайқаганча: «“Гўзалликда баркамол, бутун ер юзининг қувончи”+,— деб айтилган шаҳар шуми?!» — деди. פ [Пе] 16  Барча душманларинг сени кўриб оғизларини очди. Улар ҳуштак чалиб ва тишларини ғижирлатиб: «Биз уни ютиб юбордик+. Бу кунни биз кутган эдик!+ Мана, ўша кун келди, биз уни кўрдик!»+ — деб айтади. ע [Айин] 17  Яҳова нимани ният қилган бўлса рўёбга чиқарди+, У сўзларини амалга оширди+,Қадим замонда айтганларини бажарди+. У сени аямай бузиб ташлади+. Душман сени мағлуб қилиб қувонишига У рухсат берди, душманларинг кучини оширди. צ [Цаде] 18  Эй, Сион қизининг девори, халқнинг юраги Яҳовага фарёд қилмоқда. Кўз ёшлар кечаю кундуз дарёдай оқиб турсин. Ўзингга дам берма, кўзларинг тиним билмасин. ק [Қоф] 19  Тур! Тунги қоровулликлар бошланганида, кечаси билан йиғлаб чиқ. Яҳованинг кўзи олдида юрагингни сувдай тўккин. Очарчиликдан ҳар бир кўчанинг бурчагида* ҳолсизланиб ётган+Болаларинг ҳаёти учун қўлларингни кўтариб Унга ёлвор. ר [Реш] 20  Эй Яҳова, Сен қаттиқ жазолаган халқингга назар сол. Ахир аёллар ўз боласини, соғлом фарзандини еяпти-ку!+Руҳонийлару пайғамбарлар Яҳованинг муқаддас масканида ўлдириляпти-ку!+ ש [Шин] 21  Ёшу қари кўчаларда ўлиб ётибди+. Йигиту қизларим қиличдан ҳалок бўлди+. Ғазаб кунингда Сен уларни ўлдирдинг, раҳм қилмай қириб ташладинг+. ת [Тав] 22  Байрамга чақиргандай+, Сен ҳар ёқдан ваҳима келтирдинг. Яҳованинг қаҳр-ғазаб кунида ҳеч ким қутула олмайди, жон сақлай олмайди+.Дунёга келтириб, катта қилган болаларимни душманим ўлдирди+.

Изоҳлар

Сўзма-сўз «ҳар бир мугузини кесди».
Сўзма-сўз «жигарим ерга тўкилди».
Шеърий гавдалантириш. Раҳм ва ҳамдардликни ифодаласа керак.
Сўзма-сўз «барча кўчаларнинг бошида».