Еремиёнинг марсияси 3:1–66

  • Еремиё туйғуларини изҳор қилади

    • «Сабр ила Сени кутаман» (21)

    • Худонинг раҳм-шафқати ҳар тонг янгиланади (22, 23)

    • Худо Унга умид боғлаганга яхшилик қилади (25)

    • Ёшликда қийинчиликларни бошдан кечириш яхшидир (27)

    • Худо Ўзини булут билан тўсади (43, 44)

א [Алеф] 3  Унинг қаҳр таёғидан жафо чеккан одам менман.   У мени қувиб чиқарди ва ёруғликда эмас, қоронғиликда юришга мажбур қилди+.   Ҳа, У кун бўйи, қайта-қайта менга қарши қўлини кўтарди+. ב [Бет]   У эту теримни чиритиб,Суякларимни синдирди.   У мени қамал қилиб, заҳарли ўт+ ва жабру жафо билан ўраб олди.   Аллақачон ўлиб кетган одамдай, мени қоронғи жойларда ўтиришга мажбур қилди. ג [Гимел]   Қочиб қутула олмаслигим учун, У мени девор билан қуршаб олди.У менга оғир мис кишанлар солди+.   Мен умидсизликка тушиб, ёрдам сўраб ёлворганимда, У ибодатимни рад этди+.   У йўнилган тошлар билан йўлларимни тўсиб қўйди,Йўлларимни чалкаштириб юборди+. ד [Далет] 10  У айиқдай, яшириниб ётган шердай мени пистирмада пойлаб турибди+. 11  У мени йўлдан судраб чиқди ва тилка-пора қилди*,Мени ташландиқ ҳолатга келтирди+. 12  У камонини букиб, ўқ учун мени нишон қилди. ה [Хе] 13  Ўқдонидаги ўқлар билан буйракларимни тешиб ташлади. 14  Барча халқларга масхара бўлдим. Улар кун бўйи мен ҳақда қўшиқ куйлади. 15  У менга аччиқ нарсалар едириб, эрманга тўйдирди+. ו [Вав] 16  У шағал билан тишларимни синдириб,Мени кулга белади+. 17  Сен мени тинчлигимдан маҳрум этдинг. Яхшилик нималигини унутдим. 18  Шунинг учун ўзимга: «Кўрким, Яҳовага бўлган умидим сўниб қолди»,— дедим. ז [Зайин] 19  Қайғу-ҳасратимни, бошпанасиз қолганимни+, эрман ва заҳарли ўт+ еганимни эсга ол. 20  Сен албатта мени ёдга олиб, мен томон эгиласан+. 21  Мен буларни қалбимда сақлайман. Шу боис, сабр ила Сени кутаман+. ח [Хет] 22  Яҳованинг меҳр-садоқати туфайли биз йўқ бўлиб кетмадик+.Зеро, Унинг раҳм-шафқати ҳеч қачон тугамайди+. 23  Улар ҳар тонг янгиланади+. Сенинг садоқатинг мўлдир+. 24  «Яҳова менинг улушим+. Шунинг учун сабр ила Уни кутаман»+,— деб айтдим. ט [Тет] 25  Яҳова Унга умид боғлаганга+, Уни излайдиган инсонга яхшилик қилади+. 26  Сукут сақлаб*+ Яҳовадан нажот+ кутиш яхшидир. 27  Киши учун ёшлик чоғида қийинчиликларни бошдан кечириш* яхшидир+. י [Йод] 28  Худо қийинчиликларга йўл қўйса, бундай киши ёлғиз ўтириб сукут сақласин+. 29  У бутунлай бўйсуниб, юзини тупроққа ботирсин+. Эҳтимол ҳали ҳам умид бордир+. 30  Ураётган кишига юзини тутсин, ҳақоратлар остида қолиб кетсин. כ [Каф] 31  Зеро, Яҳова бизни абадий ташлаб кетмайди+. 32  Гарчи У қайғу-алам келтирган бўлса-да, мўл-кўл меҳр-садоқатига кўра раҳм-шафқат ҳам кўрсатади+. 33  Чунки Унинг юрагида инсон ўғилларига жабр-зулм келтириш нияти йўқ+. ל [Ламед] 34  Бутун дунёдаги маҳбуслар топталишига+, 35  Аллоҳ Таолонинг кўз ўнгида инсон ҳуқуқи поймол этилишига+, 36  Маҳкамада ноҳақлик қилинишига— Бундай нарсаларга Яҳова чидаб туролмайди. מ [Мем] 37  Яҳова амр бермаса, ким бирор нарса айтиб, уни амалга ошира олади? 38  Аллоҳ Таолонинг оғзиданЯхшилик билан бирга ёмонлик чиқмайди. 39  Нега инсон* қилган гуноҳининг оқибатларидан нолиши керак?+ נ [Нун] 40  Йўлларимизни текшириб, диққат билан кўздан кечирайлик+. Келинглар, Яҳовага қайтайлик+. 41  Қўлларимизни осмонга кўтариб, Худога чин кўнгилдан ибодат қилиб+, шундай дейлик: 42  «Биз гуноҳ қилиб, Сенга қарши чиқдик+, Сен бизни кечирмадинг+. ס [Самех] 43  Ғазаб ичида Сенга яқинлашишимизга тўсқинлик қилдинг+.Бизни таъқиб қилиб, аёвсиз қирдинг+. 44  Ибодатимиз Сенга етиб бормаслиги учун, булутлардан тўсиқ ясадинг+. 45  Сен бизни халқлар орасида супуринди ва ахлатдай қилдинг». פ [Пе] 46  Барча душманларимиз бизга қарши оғизларини очди+. 47  Қўрқув+, тузоқлар, вайронагарчилик ва ҳалокат+ бизнинг улушимиз бўлди. 48  Халқим қизининг ҳалокатини кўриб, кўз ёшларим дарё бўлиб оқди+. ע [Айин] 49  Тўхтамасдан, тинимсиз йиғлаяпман+. 50  Яҳова осмондан қарамагунча, бизга назар солмагунча йиғлайвераман+. 51  Шаҳрим қизларининг аҳволини кўриб, юрак-бағрим эзилди+. צ [Цаде] 52  Сабабсиз душманларим мени қушдек овлади. 53  Улар чуқурда мени ҳаётдан маҳрум этди, менга тошлар отди. 54  Сувлар кўтарилиб бошимдан ошди. Шунда: «Адойи тамом бўлдим!» — дедим. ק [Қоф] 55  Эй Яҳова, чуқурлик тубидан исмингни айтиб чақирдим+. 56  Тингла мени, енгиллик ва ёрдам беришингни сўраб ёлворганимда қулоқларингни бекитма. 57  Сени чақирган кунимда менга яқинлашиб: «Қўрқма!» — дединг. ר [Реш] 58  Эй Яҳова, маҳкамада мени ҳимоя қилдинг, ҳаётимни қутқардинг+. 59  Эй Яҳова, менга қандай ёмонлик қилинганини кўрдинг, ўтинаман, мен учун адолат ўрнат+. 60  Улар мендан қасос олганини, менга қарши фитналар уюштирганини Сен кўрдинг. ש [Син] ёки [Шин] 61  Эй Яҳова, улар мени масхара қилганини, менга қарши фитналар уюштирганини эшитдинг+. 62  Рақибларимнинг айтган сўзларини, кун бўйи мен тўғримда пичирлашганини эшитдинг. 63  Қара! Улар ўтирса ҳам, турса ҳам қўшиқларида мени масхара қиляпти. ת [Тав] 64  Эй Яҳова, қилмишларига яраша уларга қайтар. 65  Уларни лаънатлаб, тошбағир қиласан. 66  Эй Яҳова, Сен ғазаб ичида уларнинг кетидан қувасан, ер юзидан уларни йўқ қиласан.

Изоҳлар

Бошқа вариант «ҳаракатсиз аҳволда қолдирди».
Ёки «Сабр билан».
Сўзма-сўз «бўйинтуруқни кўтариш».
Сўзма-сўз «тирик одам».