Еремиёнинг марсияси 4:1–22
א [Алеф]
4 Ялтираб турган соф олтин хиралашиб қолди!+
Муқаддас тошлар+ ҳар бир кўча бурчагида сочилиб ётибди!+
ב [Бет]
2 Бир пайтлар тоза олтин каби қимматли бўлган Сион ўғиллари,Кулолнинг қўли билан ясалганСопол кўзадай қадрсиз бўлиб қолди!
ג [Гимел]
3 Ҳатто чиябўрилар болаларини эмизади,Халқимнинг қизи эса саҳродаги туяқуш сингари+ шафқатсиз бўлиб қолди+.
ד [Далет]
4 Чанқаганидан гўдакларнинг тили танглайига ёпишди.
Болалар ялиниб нон сўраяпти+, лекин ҳеч ким уларга бермаяпти+.
ה [Хе]
5 Тансиқ таом еганлар энди кўчаларда очликдан ўляпти+.
Қимматбаҳо кийим* кийиб юрганлар+ энди кул уюмини қучоқлаб ётибди.
ו [Вав]
6 Садўм бир зумда йўқ бўлиб, унга ҳеч ким ёрдам бермаган эди+.Халқим қизининг жазоси Садўм гуноҳи учун олган жазодан оғирроқ бўлди+.
ז [Зайин]
7 Сионнинг назр қилинганлари+ қордан ҳам тоза, сутдан ҳам оқ эди.
Улар маржонлардан ҳам қизил, ялтираб турган сапфир тошидай эди.
ח [Хет]
8 Уларнинг кўриниши кўмирдан ҳам қора бўлиб қолди.Уларни кўчаларда таниб бўлмайди.
Териси суягига ёпишиб+, қуриган чўпдай бўлиб қолди.
ט [Тет]
9 Очарчиликдан кўра қиличдан ўлганларнинг аҳволи яхшироқ+.Чунки улар егани овқат тополмай дармонсизланиб, қирилиб кетяпти.
י [Йод]
10 Илгари меҳрибон бўлган оналар болаларини ўз қўллари билан пиширди+.
Халқимнинг қизи қулаганида, фарзандлари уларнинг мотам таомига айланди+.
כ [Каф]
11 Яҳова Ўз ғазабини сочди,Оташин қаҳрини ёғдирди+.
Сионга ўт қўйиб, пойдеворини куйдириб ташлади+.
ל [Ламед]
12 Ер юзидаги шоҳлар ва унумдор ернинг бутун аҳолисиДушман ва ёв Қуддус дарвозаларидан киришига ишонишмаган эди+.
מ [Мем]
13 Буларнинг бари шаҳар ичида одил инсонларнинг қонини тўккан+Пайғамбарларининг гуноҳлари, руҳонийларининг қилмишлари туфайли содир бўлди+.
נ [Нун]
14 Улар кўр одамдай+ кўчаларда адашиб юришди.
Улар қон билан булғанганидан+Ҳеч ким уларнинг кийимига қўл теккиза олмади.
ס [Самех]
15 Одамлар уларга: «Йўқолинглар, ҳаромсизлар! Даф бўлинглар, йўқолинглар! Бизга тегманглар!» — деб бақиради.
Улар уй-жойсиз қолиб, сарсон бўлиб юришди.
Халқлар орасида шундай дейишди: «Улар бу ерда яшамасин+.
פ [Пе]
16 Яҳованинг Ўзи уларни тумтарақай қилди+,Энди уларга илтифот кўрсатмайди.
Одамлар руҳонийларни ҳурмат қилмайди+, оқсоқолларга марҳамат кўрсатмайди»+.
ע [Айин]
17 Беҳуда ёрдам кутавериб кўзларимиз толиқди+.
Бизга нажот беролмайдиган халқдан ёрдам кутдик, уларга кўз тикдик+.
צ [Цаде]
18 Улар ҳар қадамда бизни овлагандан+ шаҳримиз майдонларида юролмай қолдик.
Охиратимиз яқин, кунимиз битди, охиратимиз келди.
ק [Қоф]
19 Орқамиздан қуваётганлар осмондаги бургутдан ҳам тез эди+.
Улар тоғлар оша бизни таъқиб қилди, улар саҳрода бизга пистирма қўйган эди.
ר [Реш]
20 Ҳаётимиз нафаси — Яҳованинг мойлангани+ асир олиниб, уларнинг катта чуқурига ташланди+.Биз у ҳақда: «Унинг соясида биз халқлар орасида яшаймиз»,— деган эдик.
ש [Шин]
21 Эй, Уз деган юртда яшовчи Эдом қизи, қувониб шодлан!+
Бироқ коса сени четлаб ўтмайди+, шунда сен маст бўласан ва яланғоч баданинг очилади+.
ת [Тав]
22 Эй Сион қизи, гуноҳларинг учун олган жазо ўз ниҳоясига етди.
Энди У сени сургун қилмайди+.
Эй Эдом қизи, У хатоларингга назар солиб,
Гуноҳларингни фош қилади+.
Изоҳлар
^ Сўзма-сўз «Қирмизи», яъни қимматбаҳо қирмизи кийим.