Еремиё 1:1–19

  • Еремиё пайғамбар этиб тайинланади (1-10)

  • Бодом дарахти ҳақида ваҳий (11, 12)

  • Қайнаётган қозон ҳақида ваҳий (13-16)

  • Топшириқни бажариш учун Еремиёга далда берилади (17-19)

1  Бу, Еремиёнинг* сўзлари. Унинг отаси Хилқиё Бенямин ҳудудидаги Онотўтда+ яшаган руҳонийлардан бири эди.  Омон+ ўғли шоҳ Йўшиё+ Яҳудода ҳукмронлик қилган даврнинг 13- йилида, Еремиёга Яҳованинг сўзи аён бўлди.  Шунингдек, Йўшиё ўғли Ёҳайиқим+ Яҳудода шоҳлик қилган даврдан тортиб, то Йўшиё ўғли Зидқиё+ Яҳудода шоҳлик қилганининг 11- йили тугагунича, бешинчи ойда Қуддус аҳолиси сургунга юборилгунига қадар+, Худонинг сўзи унга аён бўлиб турди.  Яҳова менга сўзини аён қилди:   «Онанг қорнида сенга шакл беришимдан олдин сени билган эдим*+,Туғилишингдан аввал сени муқаддас қилган эдим*+. Халқларга сени пайғамбар этиб тайинлаган эдим».   Бироқ мен: «Эвоҳ, Олий Ҳукмдор Яҳова! Мен тузук гапира олмайман+, ахир жуда ёшман-ку!»+ — дедим.   Яҳова менга шундай деди: «“Мен жуда ёшман”,— дема. Сени кимнинг олдига юборсам, ўшаларнинг олдига борасан.Сенга нимани буюрсам, ҳаммасини айтасан+.   Уларни кўриб қўрқма+,Чунки: “Сени халос этиш учун Мен сен биланман”+,— демоқда Яҳова».  Сўнг Яҳова қўлини узатиб оғзимга тегди+. Яҳова менга шундай деди: «Сўзларимни оғзингга солиб қўйдим+. 10  Бугун Мен сенга халқлар ва салтанатларни таг-томири билан қўпориб ташлаш ва хароб қилиш, йўқ қилиш ва бузиб ташлаш, бунёд этиш ва экиш ваколатини бердим»+. 11  Яҳова менга яна сўзини аён қилиб шундай деди: «Еремиё, нимани кўряпсан?» Мен: «Бодом дарахтининг шохини*»,— дедим. 12  Яҳова менга: «Тўғри кўряпсан. Чунки сўзимни амалга ошириш учун Мен сергак турибман*»,— деб айтди. 13  Яҳова иккинчи марта менга сўзини аён қилиб деди: «Нимани кўряпсан?» Мен Унга: «Қайнаётган қозонни. Қозон шимолдан жанубга қараб қиялатиб қўйилган»,— дедим. 14  Кейин Яҳова менга шундай деди: «Бутун юрт аҳолиси устигаШимолдан фалокат келади+. 15  Чунки Яҳова шундай демоқда: “Мен шимолдаги шоҳликларнинг қабилаларини чақиряпман+Ва улар келишади. Улар ўз тахтлариниҚуддус дарвозаларининг ёнига+,Унинг деворлари бўйлабҲамда Яҳудонинг ҳамма шаҳарларига қарши ўрнатишади+. 16  Барча ёвузликлари учун уларга қарши ҳукмларимни эълон қиламан.Чунки улар Мени ташлаб+,Бегона худоларга атаб қурбонликлар тутатишарди*+,Ўз қўллари билан ясаган нарсаларига сажда қилишди”+. 17  Аммо сен белингни боғла,Ўрнингдан туриб, сенга амр қилганларимнинг барини уларга айтиб бер. Улардан қўрқма+,Йўқса уларнинг олдида сени даҳшатга соламан. 18  Бутун юрт — Яҳудо подшоҳлари ва унинг бекларига,Унинг руҳонийлари ва юрт аҳлига қарши тура олишинг учун+,Бугун Мен сени мустаҳкам шаҳар,Темир устун ва мис девор сингари қилдим+. 19  Улар сенга қарши жанг қилишади,Аммо улар устингдан ғалаба қозона олишмайди.Чунки: “Сени халос этиш учун Мен сен биланман”+,— демоқда Яҳова».

Изоҳлар

Тахминий маъноси «Яҳова юксалтиради».
Ёки «танлаган эдим».
Ёки «ажратиб қўйган эдим».
Сўзма-сўз «Уйғонаётганни».
Бу оятда ибронийчада сўз ўйини ишлатилган. 11- оятдаги «бодом дарахти» ва «сергак» сўзлари ўзакдош.
Ибронийча атама остида тутатқи тутатиш ҳам тушунилиши мумкин.