Еремиё 11:1–23

  • Яҳудо Худо билан қилган аҳдини бузади (1-17)

    • Худолари шаҳарлари каби кўп (13)

  • Еремиё ўзини сўйиладиган қўзига ўхшатади (18-20)

  • Ҳамшаҳарлари Еремиёга қарши чиқишади (21-23)

11  Яҳова Еремиёга шундай сўзлар билан мурожаат қилди:  «Эй одамлар, ушбу аҳднинг сўзларини тингланг! Бу сўзларни Яҳудо халқи ва Қуддус аҳолисига айт*.  Уларга шундай дегин: “Исроил Тангриси Яҳова демоқда: “Ушбу аҳднинг сўзларига итоат этмаган киши лаънати бўлсин+.  Мен бу сўзларни ота-боболарингизни Миср юртидан — оловли ўчоқдан*+ олиб чиққанимда амр этган эдим+. Уларга шундай дедим: “Менга қулоқ солинглар ва амрларимни бажаринглар, шунда сизлар Менинг халқим, Мен эса сизларнинг Худойингиз бўламан+.  Ота-боболарингизга сут ва асал оқиб ётган юртни бераман+, деб ичган қасамимни бажараман”. Сизлар ҳалигача шу юртда яшаб келяпсизлар”». Шунда мен: «Омин*, Яҳова»,— дедим.  Сўнг Яҳова менга деди: «Бу барча сўзларни Яҳудо шаҳарлари ва Қуддус кўчаларида эълон қилиб, айт: “Ушбу аҳднинг сўзларини тинглаб, уларга амал қилинглар.  Ота-боболарингизни Миср юртидан олиб чиққанимдан то ҳозирги кунгача жиддий огоҳлантириб келдим. Уларни қайта-қайта огоҳлантириб: “Менга қулоқ солинглар”,— дедим+.  Бироқ улар тингламадилар, қулоқ тутмадилар. Аксинча ҳар бири ўжарлик билан ёвуз юрагига эргашди+. Амр этганларимни бажаришмагани учун бу аҳднинг сўзларини уларнинг бошига солдим”».  Яҳова менга яна шундай деди: «Яҳудо халқи ва Қуддус аҳолиси Менга қарши тил бириктиряпти. 10  Улар Менга қулоқ солишни истамаган ота-боболарининг эски гуноҳларига қайтдилар+. Улар ҳам бошқа худоларга эргашиб, уларга сиғиндилар+. Исроил ва Яҳудо хонадони ота-боболари билан қилган аҳдимни бузди+. 11  Шунинг учун Яҳова демоқда: “Мана, уларнинг бошига қочиб қутулиб бўлмайдиган бир фалокат келтираман+. Мендан ёрдам сўраганларида, уларни тингламайман+. 12  Кейин Яҳудо шаҳарлари ва Қуддус аҳолиси ўзлари қурбонликлар келтирган худолари олдига бориб, улардан ёрдам сўрашади+. Лекин бу уларни фалокатдан асло қутқариб қола олмайди. 13  Шаҳарларинг қанчалик кўп бўлса, эй Яҳудо, худоларинг ҳам шунчалик кўпайиб кетди. Қуддус кўчалари қанча кўп бўлса, жирканч нарса бўлмиш Баалга қурбонликлар келтириш учун шунча кўп қурбонгоҳлар ўрнатдинг”+. 14  Сен* эса, бу халқ учун ибодат қилма. Улар учун фарёд кўтарма, ялиниб-ёлворма+. Чунки фалокат дастидан Менга фарёд қилганларида, уларни эшитмайман. 15  Шунча одам ёвуз режалар тузаётган бир пайтда,Азиз халқим Менинг уйимда нима қиляпти? Қурбонликлар келтириб* фалокатнинг олдини олиб бўлармиди?! Сен* шу пайтда қувонармидинг?! 16  Бир вақтлар Яҳова сени гуллаб-яшнаётган,Мевалари аъло, гўзал зайтун дарахти деб атаган эди. Бироқ У қаттиқ ҳайқириб, дарахтга ўт қўйди.Душманлар эса унинг шохларини синдириб ташлашди. 17  Сени эккан+ Қўшинлар Сарвари Яҳова бошингга фалокат келтиришини айтди. Чунки Исроил ва Яҳудо хонадони кўп ёвузлик қилди, Баалга қурбонликлар келтириб Уни ранжитди»+. 18  Шу пайт улар нималар қилаётганини менга кўрсатиб,Эй Яҳова, мени булардан хабардор қилдинг. 19  Мен сўйишга олиб кетилаётган ювош қўзидай эдим. Улар менга қарши фитна уюштираётганини билмасдим+. Улар шундай дейишди: «Келинглар, дарахтни мевалари билан бирга яксон қилайлик,Уни ёруғ дунёдан йўқ қилайлик,Токи унинг номи қайта эсга олинмасин». 20  Аммо Қўшинлар Сарвари Яҳова адолат билан ҳукм қилади.У чуқур ўй-фикрларни* ва қалбни текширади+. Улардан қасос олганингни кўришимга изн бер,Чунки масаламни ҳал қилишни Сенга топширдим. 21  Жонимни олиш пайида юриб: «Яҳованинг номидан башорат қилмаслигинг керак+, йўқса бизнинг қўлимиздан ўласан»,— деяётган Онотўт+ аҳолисига қарши Яҳова гапирди. 22  Қўшинлар Сарвари Яҳова шундай деди: «Мен уларни жавобгарликка тортаман. Йигитлари қиличдан ўлади+, ўғил-қизлари эса очарчиликдан қирилиб кетади+. 23  Улардан ҳеч ким омон қолмайди. Чунки Онотўт+ аҳолиси жавобгарликка тортилган йили уларнинг бошига фалокат келтираман».

Изоҳлар

Еремиёга қарата айтилган бўлса керак.
Ёки «темир эритадиган печдан».
Ёки «Шундай бўлсин».
Яъни Еремиё.
Яъни маъбадда келтириладиган қурбонликлар.
Яъни Яҳудо.
Ёки «теран ҳис-туйғуларни». Сўзма-сўз «буйракларни».