Еремиё 12:1–17
12 Сен билан адолат масаласида гаплашганимда ҳам,Арзимни айтганимда ҳам Сен одилсан, эй Яҳова+.
Нега унда ёвуз кимсалар муваффақиятга эришади?+Нега хоинлар бехавотир яшайди?
2 Сен уларни экдинг, улар илдиз отишди.
Улар ўсиб, мевалар солишди.
Сен уларнинг тилидан тушмайсан, аммо кўнгиллари* Сендан узоқ+.
3 Мени эса яхши биласан, эй Яҳова+. Мени кўриб турибсан.Қалбимни текширдинг, Сенга қаттиқ боғланганимни билдинг+.
Уларни сўйиладиган қўйлардай танлаб ол.Қатл куни учун уларни ажратиб қўй.
4 Қачонгача ер қақраб ётади?Қачонгача даладаги ўсимликлар қурийди?+
Юртда ёвузлар яшагани дастидан,
Ҳайвонлару қушлар йўқ бўлиб кетди.Улар: «У бизнинг келажагимизни билмайди»,— дейишди.
5 Агар пиёдалар билан югуриб чарчаётган бўлсанг,Отлар билан қандай мусобақалашасан?!+
Тинч юртда ўзингни хотиржам ҳис қилаётган бўлсанг,Иордан бўйидаги қуюқ чакалакзорда ҳолинг не кечади?!
6 Ҳатто отанг хонадонидагилар, ўз ака-укаларингСенга хоинлик қилишди+.
Улар сенга роса бақиришди.
Сенга яхши гапиришса ҳам,Уларга ишонма.
7 «Мен уйимдан кетдим+, Ўз мулкимни тарк этдим+.
Севгилимни душманлари қўлига топширдим+.
8 Мулким Мен учун ўрмондаги шер каби бўлиб қолди.
У Менга ўкирди.
Шунинг учун ундан нафратланаман.
9 Мулким Мен учун ранг-баранг йиртқич қушдай бўлиб қолди.Уни бошқа йиртқич қушлар ўраб олиб, ҳужум қилишди+.
Эй дашт ҳайвонлари, йиғилиб келинглар.Озиқлангани келинглар+.
10 Кўпгина чўпонлар токимни пайҳон қилдилар+,Улар улушимни топтадилар+.
Гўзал улушимни кимсасиз саҳрога айлантирдилар.
11 У ташландиқ бўлиб қолди.
У қақраб кетди*.Кўз олдимда ҳувуллаб қолди+.
Бутун юрт ташландиқ аҳволда,Аммо бу билан ҳеч кимнинг иши йўқ+.
12 Саҳронинг топталган барча йўлларидан вайрон қилувчилар келмоқда.Яҳованинг қиличи юртнинг бир учидан бошқа учигача халқни қирмоқда+.
Ҳеч кимга тинчлик йўқ.
13 Улар буғдой экишди, лекин тикан ўриб олишди+.
Улар ўзларини роса чарчатишди, бироқ фойдаси бўлмади.
Улар ҳосили туфайли шарманда бўлишади,Чунки Яҳованинг ғазаби аланга олди».
14 Яҳова шундай демоқда: «Халқим Исроилга мулк қилиб берган меросга қўл теккизган ёвуз қўшниларимни+ ўз юртидан илдизи билан суғуриб оламан+. Яҳудо хонадонини ҳам уларнинг орасидан илдизи билан суғуриб оламан.
15 Бироқ илдизи билан суғуриб олганимдан кейин, уларга яна раҳм-шафқат қиламан. Ҳар бирини ўз юрти ва ўз меросига қайтараман».
16 «Агар улар халқимнинг йўлларини ўрганишса, Менинг халқимни Баал номи билан қасам ичишга ўргатгандай, ўзлари ҳам Менинг исмим ила: “Барҳаёт Яҳова ҳаққи”,— деб қасам ичишса, улар халқим орасида яшашади.
17 Борди-ю, ўша халқлардан бирортаси қулоқ солишдан бош тортса, уни илдизи билан суғуриб оламан. Уни таг-томири билан қўпориб, йўқ қиламан»,— демоқда Яҳова+.