Еремиё 18:1–23

  • Кулолнинг қўлларидаги лой (1-12)

  • Яҳова Исроилга орқа ўгиради (13-17)

  • Еремиёга қарши фитна; унинг илтижоси (18-23)

18  Яҳова қуйидагини Еремиёга аён қилди:  «Қани тур, кулолнинг уйига бор+. Ўша ерда сенга гапираман».  Мен кулолнинг уйига борганимда, у чархи устида ишлаётган экан.  Аммо лойдан ясаётган идиши қўлида бузилиб қолди. Шунда кулол ўша лойдан ўзи хоҳлаган бошқа идишни ясади.  Сўнг Яҳованинг сўзи менга аён бўлди:  «“Эй Исроил хонадони, кулол лой билан нима қилган бўлса, Мен ҳам сизлар билан шуни қила олмайманми?! — демоқда Яҳова. — Эй Исроил хонадони, кулол қўлидаги лойга шакл берганидай, Мен ҳам сизларга шакл бераман+.  Мен бирор халқ ёки шоҳликни томири билан қўпориб ташлайман, қулатиб йўқ қиламан, деб айтсам+  ва бу халқ Мен айтиб ўтган ёвуз ишларини қолдирса, уларга фалокат келтириш фикримдан қайтаман+.  Аммо бирор халқ ёки шоҳликни барпо этиб, мустаҳкам қиламан* десам 10  ва бу халқ Менинг назаримда ёмон ишлар қилиб, Менга қулоқ солмаса, уларга яхшилик қилиш фикримдан қайтаман”. 11  Энди эса Яҳудо халқи ва Қуддус аҳолисига шундай деб айтгин: “Яҳова демоқда: “Сизларга қарши фалокат тайёрлаяпман, устингизга офат юборишни ўйлаяпман. Ёмон йўлларингиздан қайтинглар, йўлларингиз ва хулқ-атворингизни ўзгартиринглар”»+. 12  Аммо улар: «Овора бўлма!+ Биз билганимизни қиламиз, ҳар биримиз ёвуз юрагимизнинг ўжарлиги бўйича йўл тутамиз»+,— дейишди. 13  Шу сабабдан Яҳова демоқда: «Халқлардан суриштириб кўринглар-чи, Бунақасини эшитганлар борми? Исроилнинг бокира қизи ўта жирканч иш қилди+. 14  Ливан* тоғининг қияликларида қор қолмаслиги мумкинми? Узоқлардан оққан муздек сувлар қуриб қоладими? 15  Менинг халқим эса Мени унутди+. Улар беҳуда нарсага қурбонликлар келтиришди+,Уларни деб одамлар ўз йўлларида, қадимий йўлларда қоқинишди+,Тўғри йўлдан адашиб, сўқмоқлару айланма йўллардан юришди. 16  Охири уларнинг юрти даҳшатли аҳволга тушади+,Одамлар унга қараб ҳамиша ҳуштак чалишади+. Ёнидан ўтиб кетаётган ҳар бир киши даҳшатга тушиб унга тикилиб қарайди ва бош чайқайди+. 17  Шарқдан эсган шамол каби Мен уларни душманлари олдида тўзитиб юбораман. Мусибат кунида Мен уларга юз эмас, орқа ўгираман»+. 18  Улар шундай дейишди: «Келинглар, Еремиёга қарши фитна уюштирайлик+. Чунки руҳонийларимиз қонунни ўргатишдан, донишмандларимиз маслаҳат беришдан, пайғамбарларимиз Худонинг сўзини эълон қилишдан тўхтамайди. Келинглар, унга айб қўйиб, айтаётган гапларига эътибор бермайлик». 19  Эй Яҳова, менга эътибор бер,Рақибларим нима деяётганига қулоқ сол. 20  Яхшилик эвазига ёмонлик қайтариладими? Улар жонимни олиш учун менга чоҳ қазидилар+. Улардан қаҳрингни қайтариш учун,Неча марта ҳузурингда туриб улар ҳақда яхши сўзлар айтганимни эсла. 21  Энди уларнинг ўғилларини очарчиликка дучор қил,Уларни қиличга топшир+. Хотинлари болаларидан жудо бўлсин, бева қолсин+. Эркаклари ўлатдан қирилиб кетсин,Йигитлари жангда қиличдан ўлсин+. 22  Тўсатдан уларнинг устига босқинчиларни юборганингда,Уйларидан дод-вой эшитилсин. Чунки мени тутиб олиш учун улар чоҳ қазидилар,Оёғим учун қопқон қўйдилар+. 23  Аммо Сен, эй Яҳова,Мени ўлдириш учун улар уюштирган ҳамма фитналарни яхши биласан+. Уларнинг хатосини кечирма,Гуноҳини кўз олдингдан ўчириб ташлама. Ғазабланиб уларга қарши чора кўрганингда+,Улар олдингда қоқилиб йиқилсин+.

Изоҳлар

Сўзма-сўз «экаман».
Ёки «Лубнон».