Еремиё 21:1–14
21 Шоҳ Зидқиё+ Малкиё ўғли Пашхур+ билан Масиё ўғли руҳоний Зафаниёни+ Еремиёнинг олдига юборганида, Яҳова Еремиёга сўзини аён қилди. Улар қуйидаги илтимос билан келишганди:
2 «Илтимос, биз учун Яҳовага маслаҳат сол. Чунки Бобил шоҳи Навуходоносор* бизга қарши жанг қиляпти+. У орқага чекиниши учун, эҳтимол, Яҳова қадимда қилганидек, биз учун мўъжиза яратар»+.
3 Еремиё уларга деди: «Зидқиёга бундай деб айтинглар:
4 “Исроил Тангриси Яҳова демоқда: “Девор ортида сизларни қамал қилаётган Бобил шоҳи+ ва халдейларга қарши ишлатаётган қўлингиздаги қурол-яроғларни ўзингизга қарши қўллайман. Мен уларни шаҳарнинг ўртасида йиғаман.
5 Кучли қўлиму қудратли билагим билан, қаҳр-ғазаб ва кучли нафрат билан+ Мен Ўзим сизларга қарши жанг қиламан+.
6 Бу шаҳарда яшовчиларни — одамлару ҳайвонларни қириб ташлайман. Улар даҳшатли ўлат дастидан ҳалок бўлишади”+.
7 Яҳова демоқда: “Ўлат, қилич ва очарчиликдан омон қолган Яҳудо шоҳи Зидқиёни, унинг хизматкорларию бу шаҳарда яшовчи одамларни эса, Бобил шоҳи Навуходоносор, уларнинг душманлари ва уларнинг жонини олиш пайида бўлганларнинг қўлига топшираман+. Шоҳ уларни қилич билан ўлдиради. Уларга ачинмайди, раҳм-шафқат ҳам қилмайди”+.
8 Яҳова демоқда: “Бу халққа шундай деб айт: “Мана, Мен сизларга ҳаёт йўлини ва ўлим йўлини тақдим этяпман.
9 Бу шаҳар ичида қолганлар қилич, очарчилик ва ўлатдан ҳалок бўлишади. Аммо кимки ташқарига чиқиб, сизларни қамал қилаётган халдейларга таслим бўлса, яшайди. У ҳаётини сақлаб қолади”*+.
10 “Мен яхшилик эмас, кулфат келтириш учун бу шаҳарга қарши юзланаман+,— демоқда Яҳова. — У Бобил шоҳининг қўлига топширилади+ ва шоҳ унга ўт қўяди”+.
11 Эй, Яҳудо шоҳининг хонадонидагилар, Яҳованинг сўзини тингланг.
12 Эй Довуд хонадони, Яҳова демоқда:
“Ҳар тонг адолат ўрнатинг,Азият чеккан инсонни товламачининг қўлидан халос қилинг+,Йўқса ёвуз ишларингиз туфайли+Менинг ғазабим олов каби аланга олади+,Ҳеч ким уни ўчира олмайди”.
13 “Мана, Мен сенга қарши чиқяпман, эй водийда яшовчи,Текисликда жойлашган қоя”,— демоқда Яҳова.
“Сизлар: “Ким бизга қарши чиқади?
Яшаш жойларимизга ким бостириб киради?” — дейсиз.
14 Мен ишларингизга ярашаСизларни жавобгарликка тортаман”+,— демоқда Яҳова.
“Унинг ўрмонига ўт қўяман.Олов атрофидаги ҳамма нарсани куйдиради”»+.
Изоҳлар
^ Ёки «Навухадназар». Сўзма-сўз «Навухадразар». Ёзилишнинг яна бир варианти.
^ Сўзма-сўз «ўлжа қилиб олади».