Еремиё 23:1–40

  • Яхши ва ёмон чўпонлар (1-4)

  • «Одил меросхўр» давридаги хавфсизлик (5-8)

  • Сохта пайғамбарлар қораланади (9-32)

  • Яҳованинг «юки» (33-40)

23  «Яйловимдаги қўйларни йўқ қилиб, тарқатиб юбораётган чўпонларнинг ҳолига вой!»  — демоқда Яҳова+.  Шунинг учун, Исроил Тангриси Яҳова Унинг халқини боқаётган чўпонларга қарши шундай демоқда: «Сизлар қўйларимни тарқатиб, тумтарақай қилдингиз. Қўйларимга ғамхўрлик қилмадингиз»+. «Ёвуз ишларингиз учун сизларни жазолайман», — демоқда Яҳова.  «Сўнг қўйларимнинг омон қолганларини Ўзим тумтарақай қилган барча юртлардан йиғиб оламан+. Уларни ўз яйловига қайтариб олиб келаман+. Улар серфарзанд бўлиб, кўпайиб кетишади+.  Мен уларнинг устидан чиндан ҳам ғамхўрлик қиладиган чўпонларни тайинлайман+. Улар энди ҳеч нимадан қўрқмайди ёки даҳшатга тушмайди. Улардан ҳеч бири йўқолиб қолмайди», — демоқда Яҳова.  «Мана, шундай кунлар келяптики, — демоқда Яҳова, — Мен Довудга одил меросхўр* бераман+. У шоҳ бўлиб ҳукмронлик қилади+. У ақл билан иш тутади, юртда адолат ва ҳаққоният ўрнатади+.  Унинг ҳукмронлиги даврида Яҳудо нажот топади+. Исроил хавфсизликда яшайди+. У “Одиллигимиз Яҳовадан”+ деб аталади».  «Шундай кунлар келяптики,— демоқда Яҳова, — улар: “Исроил халқини Миср юртидан олиб чиққан барҳаёт Худо Яҳова ҳаққи қасам ичиб айтаман!” — демайдиган бўлишади+.  Бунинг ўрнига: “Исроил хонадонининг авлодларини шимол юртидан ва Унинг Ўзи тарқатиб юборган барча юртлардан чиқариб олиб келган барҳаёт Худо Яҳова ҳаққи қасам ичиб айтаман!” — дейдиган бўлишади ва улар ўз юртида яшашади»+.  Пайғамбарларга шундай дейман: Юрак-бағрим эзилиб кетяпти. Вужудим титраяпти. Яҳовани ва Унинг муқаддас сўзларини дебМен сархуш одамга,Шаробдан маст бўлган кишига ўхшаб қолдим. 10  Зеро, юрт зинокорларга тўлиб кетди+.Юрт лаънат остида қолиб аза тутмоқда+.Даштдаги яйловлари қуриб кетди+. Улар ёвузлик қилиб, ҳокимиятини суиистеъмол қилишяпти. 11  «Пайғамбарлару руҳонийлар бузилиб кетган+. Улар ҳатто Менинг уйимда ёвузлик қилаётганини кўрдим»+,— демоқда Яҳова. 12  «Шунинг учун, уларнинг йўллари тойғоқ ва қоронғи бўлади+.Улар итариб юборилади ва йиқилиб тушади. Чунки жазо оладиган йилиМен уларнинг бошига фалокат келтираман»,— демоқда Яҳова. 13  «Самария+ пайғамбарларининг жирканч ишларини кўрдим. Улар Баал номидан башорат қилиб,Халқим Исроилни йўлдан оздиришяпти. 14  Қуддус пайғамбарларининг даҳшатли ишларини кўрдим. Улар зино қилиб+, ёлғон гапиришади+.Ёвузлик қилувчиларни рағбатлантиришади,Ёмон ишларидан қайтишмайди. Улар Мен учун Садўм сингари+,Шаҳарда яшовчилари Ғамўра кабидир»+. 15  Қўшинлар Сарвари Яҳова пайғамбарларга қарши шундай демоқда: «Мен бу халққа эрман едираман,Уларга ичгани заҳарланган сув бераман+. Зеро, Қуддусдаги пайғамбарлар дастидан бутун юртда муртадлик тарқалиб кетди». 16  Қўшинлар Сарвари Яҳова демоқда: «Сизларга башорат қилаётган пайғамбарларга қулоқ солманглар+. Улар сизларни алдашяпти. Улар Яҳованинг оғзидан чиққан сўзларни эмас+,Ўзлари ўйлаб топган ваҳийларни айтишяпти+. 17  Улар Мени ҳурмат қилмаётганларга қайта-қайта шундай дейишяпти:“Яҳова демоқда: “Сизлар тинчликда яшайсизлар”+. Шунингдек ўжар юрагига эргашадиган ҳар бир кишига:“Бошингизга бирор-бир кулфат тушмайди”,— деб айтишяпти+. 18  Ким Яҳовага яқин одамлар орасида туриб,Унинг сўзларини эшитиб, англабди? Ким Унинг сўзларига диққат қилиб, тинглабди? 19  Яҳованинг қаҳри бўрондай кўтарилади.Қуюндай ёвузларнинг бошига тушади+. 20  Кўнглидаги ниятларини бажариб, амалга оширмагунча,Яҳова ғазабидан тушмайди. Охирги кунларда буни аниқ тушунасизлар. 21  Мен пайғамбарларни юбормаган бўлсам-да, улар югуриб боришди. Гапирмасам-да, улар башорат қилишди+. 22  Агар улар Менга яқин одамлар орасида туришганида эди,Сўзларимни халқимга етказишарди,Уларни ёмон йўлидан, ёвуз қилмишларидан қайтарган бўлишарди»+. 23  «Мен яқинни кўриб, узоқни кўрмайдиган Худоманми?!» — демоқда Яҳова. 24  «Мен кўрмаслигим учун инсон яширина оладиган пинҳон жой борми?»+ — демоқда Яҳова. «Осмонда ёки ерда назаримдан четда қоладиган нарса борми?»+ — демоқда Яҳова. 25  «Пайғамбарлар Менинг номимдан ёлғон башорат қилиб: “Туш кўрдим! Туш кўрдим!” — дейишганини эшитдим+. 26  Қачонгача пайғамбарлар ёлғон башорат қилишади? Улар уйдирмаларни айтиб берадиган пайғамбарлар+. 27  Ота-боболари Баални деб Менинг исмимни унутишганидек+, улар ҳам халқим исмимни унутишини кўзлаб, бир-бирларига тушлар айтиб беришади. 28  Туш кўраётган пайғамбар тушини айтиб бераверсин, аммо Менинг сўзимни эшитган киши уни тўғри етказсин». «Сомоннинг дон билан қанақа умумийлиги бор?» — демоқда Яҳова. 29  «Ахир Менинг сўзим олов+ ва қояни чилпарчин қиладиган темирчининг болғаси каби эмасми?»+ — демоқда Яҳова. 30  «Шунинг учун, Мен сўзларимни бир-биридан ўғирлайдиган пайғамбарларни жазолайман», — демоқда Яҳова+. 31  «Тиллари билан: “Худо шундай демоқда!” — дейдиган пайғамбарларни жазолайман»,— демоқда Яҳова+. 32  «Уйдирма тушларини айтиб берадиган пайғамбарларни жазолайман. Улар ёлғони ва мақтанчоқлиги билан халқимни йўлдан оздиришяпти»,— демоқда Яҳова+. «Мен уларни юборганим ҳам, уларга амр берганим ҳам йўқ. Улардан халқимга ҳеч қандай фойда тегмайди»+,— демоқда Яҳова. 33  «Бу халқ, пайғамбар ёки руҳоний сенга: “Яҳовадан қандай юк* бор?” — деса, уларга шундай деб жавоб бер: “Эй халқ, ўзингиз юксиз! Мен сизлардан халос бўламан”+,— демоқда Яҳова. 34  Агар пайғамбар, руҳоний ёки бирор одам: “Бу Яҳованинг юки!” — деса, Мен ўша одамни ва унинг хонадонини жазолайман. 35  Сизлар бир-бирингиздан ва яқинингиздан: “Яҳова нима деб жавоб берди? Яҳова нима деб айтди?” — деб сўрайсизлар. 36  Аммо сизлар Яҳованинг юкини бошқа тилга олманглар. Чунки ҳар бир одамнинг сўзи юкдир. Сизлар барҳаёт Тангрининг, Қўшинлар Сарвари Яҳованинг, Худойимизнинг сўзларини бузиб айтдингиз. 37  Сен пайғамбардан шундай деб сўра: “Яҳова сенга нима деб жавоб берди? Яҳова нима деб айтди? 38  Агар сизлар: “Яҳованинг юки!” — деб айтаверсангиз, Яҳова сизларга шундай демоқда: “Яҳованинг юки”,— деб айтманглар деганимдан кейин ҳам: “Бу сўзлар Яҳованинг юкидир!” — деганингиз учун, 39  Мен сизларни кўтариб ҳузуримдан улоқтириб юбораман. Сизларни ҳам, сизлар билан ота-боболарингизга берган шаҳарни ҳам шу кўйга соламан. 40  Мен сизларни абадий шармандалик ва хўрликка дучор қиламан. Бу ҳеч қачон унутилмайди”»+.

Изоҳлар

Сўзма-сўз «ниҳол».
Ёки «оғирлик қиладиган хабар». Бу ибронийча сўз икки хил маънога эга: «оғир илоҳий эълон» ёки «оғирлик қиладиган нарса».